Latest news

20:21Эрон Про лигаси. "Истиқлол" ўз уйида мағлубиятга учради, Машарипов қайдномадан ўрин олди  3 20:18"Кристал Пэлас" — "Тоттенхэм". Лондон дербиси учун таркиблар маълум  0 20:10БАА Про лигаси. "Дибба" ўз уйида "Ал Васл"га мағлуб бўлди, Абдуллаев ўйинда тўлиқ ҳаракат қилди  0 19:54"Бавария" икки муҳим ўйинчиси билан шартномани узайтиради  0 19:01Раҳим Стерлингга АПЛдан янги даъвогар пайдо бўлди  0 18:32А Серия. "Милан" ўз уйида "Верона"ни мағлуб этди  2 18:02"Кремонезе" — "Наполи". Таркиблар маълум  0 16:15"Ливерпуль” Родриго учун қанча тўлашга тайёрлиги маълум бўлди  2 15:492025 йилнинг "энг яхши ёш футзалчиси" Абдулборий Илёсов: "Бу соврин мени янада кучлироқ қилади"  2 15:22Ўртоқлик ўйини. "Динамо" "Қизилқум"дан устун келди  7 14:58"Челси" Англия ёшлар терма жамоаси сардорини нишонга олди  0 14:26"Милан" ва "Интер" англиялик вундеркинд учун курашмоқда  0 13:41Синайоко "Манчестер Юнайтед"га ўтади  0 13:11“Гулистон” қайта тикланди. Жамоа олдига юқори мақсадлар қўйилган  10 12:59Горецкага АПЛ клуби даъвогарлик қилмоқда  0

Тимур Кападзе Париждаги ташкилотчилик ҳақидаги гаплари нотўғри талқин қилинаётганини айтди News

Тимур Кападзе Париждаги ташкилотчилик ҳақидаги гаплари нотўғри талқин қилинаётганини айтди

Бундан бир неча кун олдин Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе Париж-2024 якунларига бағишланган матбуот анжуманида иштирок этди.

Ушбу тадбир давомида журналистларнинг саволларига жавоб қайтарган Тимур Кападзе Олимпия ўйинларидаги ташкилотчилик масалалари бўйича ҳам ўзи фикрларини билдирди. Хусусан, мураббий ташкилотчилик масаларидан бироз кўнгли тўлмаганини, Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси мусобақанинг биринчи кунлариданоқ муаммоларга дуч келгани ҳақида гапирди. Шундан сўнг, ижтимоий тармоқларда Тимур Кападзенинг фикрлари турли муҳокамаларга сабаб бўлди. Олимпия терма жамоамиз бош мураббий Тимур Кападзе ушбу ҳолат бўйича тушунтириш бериб ўтди ва унинг гаплари нотўғри талқин қилинаётгани ҳақида гапирди.

"Кеча матбуот анжуманидаги гапларимни интернетда нотўғри талқин қилинаётганига кўзим тушди. Тармоқларда гўёки мен кимнидир айбдор қилиб, етарли шароитлар яратиб берилмаганини айтди, деб ёзишибди.

Шу ўринда бу сўзларга ойдинлик киритиб кетсам, биз билан боғлиқ юзага келган барча вазиятлар учун саволлар Олимпиаданинг маҳаллий ташкилий қўмитасига қаратилган эди. Олимпия шаҳарчасидаги шароитларда ташкилий қўмитанинг баъзи камчиликларини санаб ўтгандим. Баъзилар эса бу фикрларим бошқача талқин қилди. Хорижлик бошқа спортчилар билан гаплашганимизда ҳам бу каби муаммолар уларда учраб турганини айтишди.

Жамоамиз билан бир неча бор йирик турнирларда иштирок этганмиз, ФИФА ва ОФК миқёсидаги мусобақаларда ташкилотчилик бироз бошқачароқ. Спорт вазирлиги, ЎФА ёки МОҚ томонидан доим бизга барча шароитлар тақдим этилган. Олимпиадада ҳам муаммоларимиз айнан ЎФА, МОҚ ҳамда Спорт вазирлиги мутасадилларига мурожаатимиздан кейин бартараф этилди. Шу сабабли менинг гапларимни уларга қаратишга уриниш умуман нотўғри", -дейди Тимур Кападзе.

Баҳодир Жалолов Олимпия шаҳарчасидаги шароитларни танқид қилганлар ҳақида: "Ўша спортчи нонкўр экан"


Rating: +17   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика