Latest news

20:43Элит ОЧЛ. "Насаф" ўз майдонидаги жанговар ўйинда "Ал Ҳилол"га ютқазди  204 20:10Суперлига. "Динамо" – "Шўртан" 1:0 (матнли трансляция)  7 19:50Моуринью ЕЧЛнинг янги формати ҳақида: "Ўзингиз рўбарў келмайдиган жамоаларга ўрнингизни бўшатиб бериш ғалати"  2 19:18Испания Суперкубоги учрашувлари санаси маълум  4 18:34ФИФА пенальти қоидаларини ўзгартиришни режалаштирмоқда  3 18:26Суперлига. "Пахтакор" – "Сурхон" (матнли трансляция)  21 17:24Вольтемаде: "Бирор нарса қилиб, кейин "кечирасиз" дейиш футболнинг бир қисми эмас. Менга адолатли кураш ёқади"  4 16:56Суперлига. 24-турда ишловчи ҳакамлар маълум   0 16:40Мутолаа учун. Самарадорлик бўйича Фалькао ва Жирудан қолишмаган ҳужумчи фаолиятини якунлади  0 16:20Про лига. 16-тур баҳсларига ҳакамлар тайинланди  0 15:51Руни: "Бу "Манчестер Юнайтед" эмас. Мен бу футбол клубини танимаяпман"  4 15:25МДҲ Кубоги. Ўзбекистон U-15 Беларусга ютқазди  4 15:05Биласизми? "Насаф" ўз уйида шу пайтгача Саудия Арабистони клуби билан икки марта ўйнаган  2 14:43"Навбаҳор" футболчиси шартномани бир тарафлама бекор қилди. Клуб бир неча ойлик иш ҳақи бўйича қарздор  18 14:22Калмурза: "Реал"га қарши бутун мамлакат учун ўйнаймиз"  4

Тимур Кападзе: "Ўйиндан ўйинга кучайиб боряпмиз" News

Тимур Кападзе: "Ўйиндан ўйинга кучайиб боряпмиз"

Суперлиганинг 8-туридан ўрин олган "Нефтчи" - "Олимпик" (0:0) учрашувидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Тимур Кападзе ўз фикрларини билдириб ўтди.

Ўйин ҳақида

- Учрашув қийин руҳда ўтишини билардик, лекин яхши тайёргарлик кўрдик. Иккала жамоа ҳам ўз вазифасини бажармоқда. Бу ўйинлар орқали шогирдларим ўсишга эришиши лозим. Кўрганингиздай, ўйин курашларга бой руҳда ўтди. Иккала жамоа ҳам биринчи голни киритиш учун ҳаракат қилди, аммо омад етишмади. Дуранг ўйинга мос бўлди. 

- Меҳмонда ўйнаётганингизга қарамай, асосий таркибда уч нафар ҳужумчи билан бошладингиз? Бу таваккал эмасми? 

- Биз ҳар доим шундай ўйнаймиз. Ўйин давомида футболчиларнинг жойлашуви ўзгариб бораверади. 

- "Нефтчи" билан ўзаро ўйинларда тажрибага эгасиз. Олдинги ўйинларга қараганда, бугун "Олимпик" чўчиб ўйнади. Бу нима билан боғлиқ?

- Бу фикрга қўшилмайман. Ўйин давомида дарвоза олдидан пас орқали ҳужум бошладик. Футболчилар довдирамади. Рақиб ҳам яхши ўйнади. Баъзи вазиятларда куч ва тажриба етишмагандир, бироқ ҳар бир ўйин шогирдларимда ўзига бўлган ишончини оширишда фойдали бўлмоқда. Ўйиндан ўйинга кучайиб боряпмиз. Мақсадимиз ҳам шу. Суперлигадаги ҳар бир клуб кучли, чемпионатда осон ўйин бўлгани йўқ. 

- Владимир Назаров бугун қайдномага ҳам киритилмади. Унда жароҳат борми?

- Йўқ, шунчаки бошқа дарвозабонга имконият беришга қарор қилдик. Абдунабиев бугун яхши ўйин намойиш этди. Бошқа посбонларга ҳам имкон берамиз. Назаровга бироз дам беришга қарор қилдик. 

- Хитойдаги ёзги Осиё ўйинлари қолдирилди. Бу жамоа фойдасига ишлайдими ё зарарига?

- Халқаро ўйинларнинг маъсулияти кучли. Турнир қолдиргани яхши эмас, бироқ кейинги йил ўтказилса, иштирок этишга тайёрмиз.

- Бегимов кераксиз жойда қизил карточка олди, у ўзини тўхта олмадими?

- Баҳсли вазият, Бегимов тўп учун ҳаракат қилаётганди. Бекорга ўйинни тўхтатишмади. Йўқотишдан афсусдамиз, лекин унинг ўрнини босадиган футболчиларимиз бор. 

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика