Latest news

01:46Бундеслига. Тен Хагсиз қолган "Байер" мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  0 01:01Саудия Арабистони. "Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да дуранг  1 00:33ФИФА 2026 йилдан ўз тақвимида ўзгартиришлар киритади  0 00:15"Милан" учун Аллегри қайси жамоаларни бошқаришни рад қилгани маълум қилинди  1 23:51"Манчестер Сити" Льюис билан шартномани узайтирди  2 23:40Суперлига. "Сўғдиёна" — ОКМК 4:1  0 23:31Антонио Рюдигер 3 ойга сафдан чиқди  4 23:08Футзал. Ўзбекистон термаси Японияга қарши ўйнайди  0 22:51"Бешиктош" Жотани таркибига қўшиб олди  0 22:32Миржалол Қосимов: "Пароканда ўйин намойиш қилдик"  3 22:16Иван Бошкович: "Биринчи бўлимда футболдаги барча жабҳа бўйича рақибдан устун келдик"  9 21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  8 21:27Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" ўйинида ҳисоб очилмади  36 21:13Тарихда шу кун. Қосимов "Ливерпуль"ни доғда қолдирганига 30 йил бўлди  5 20:57Мартинелли "Арсенал"даги рақобат ҳақида гапирди  0

Тимур Кападзе: "Ҳали вақти келади, "Бухоро" чемпион ҳам бўлади, ОЧЛда Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилади" News

Тимур Кападзе: "Ҳали вақти келади, "Бухоро" чемпион ҳам бўлади, ОЧЛда Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилади"

Coca Cola Суперлигаси 19-тури доирасида "Бухоро" майдонидаги ғалабадан кейин "Олимпик" бош мураббийи Тимур Кападзе матбуот анжуманида иштирок этди.


- Жамоамни ғалаба билан табриклайман. Йигитларим яхши ўйин кўрсатишди. Пенальти бормиди йўқмиди, вазиятни кўрмадим. Лекин умуман олганда бугунги ўйинимиз орқали жамоам ғалабага лойиқ эди деб ўйлайман. Яхши вазиятларимиз бўлди, балки эртароқ гол урганимизда барчаси эртароқ тугаши мумкин эди.

 

Жамоада барчанинг кўзига ташланиб турган муаммолар бор эди. "Бухоро" ўйинга яхши тайёргарлик кўргани кўринди. Улар биринчи бўлимда бизга катта ташвишлар келтириб чиқаришди. "Бухоро"га омад тилайман, уларнинг ҳолатини тушуниб турибман. Аммо бу футбол. 

- "Бухоро"дек жамоанинг Суперлигада бўлмаслиги чемпионатга қанчалик таъсир ўтказади? Чунки "Бухоро" каби ўз стадиони, мухлисларга эга жамоа Суперлигада кам.

- "Бухоро" Суперлигада яхши ўринга эга жамоа, мухлисларини доимо ҳурмат қилиб келганман. Улар жамоасини севади ва яхши мухлислик қилишади. Улар бугунги мағлубият сабабли Суперлигадан тушиб кетишмаяпти, мавсум давомида кўп жойларда очко ололмагани, камчиликлар бўлгани таъсирини ўтказди. Бухорода доимо футбол бўлади, чунки жамоанинг жонкуяр мухлислари бор. "Бухоро" доимо мухлислиги билан мақтана олади ва шу сабабли улар Суперлигада яхши жамоа бўлиб, юқори ўринларда юришга ҳақли. Чунки жамоа мухлислари ҳам буни кутишади. 

Вақти келади, ҳали "Бухоро" ҳам чемпион бўлади, ОЧЛда Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилади. Бунинг учун яхши жамоа, мураббий ва раҳбарият керак. Клубда кўп нарсаларни тўғрилаш керак. Чунки кўчадан клубдаги шароитлар, академия ва бошқа нарсалар ҳақидаги камчиликларни эшитамиз. Ўйлайманки, аста-секинлик билан барчаси тўғриланиб, яхшиланиб борилади.

Rating: -18   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика