Latest news

12:48Дембеле "Олтин тўп"нинг муқобилини қўлга киритди  0 12:16"Бавария" ноябрда 3 асосий ўйинчиси сафга қайтишидан умидвор  0 11:45"Сўғдиёна" 6 йилдан буён Жиззахда ОКМКни ютолмаяпти  2 11:21Про лига. 14-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  0 10:52"Ливерпуль" Салоҳга ўринбосар сифатида кўраётган футболчисига 100 миллион евро тўлашга тайёр  3 10:44"Сурхон" Наманганда нечта ғалабага эришганини биласизми?   4 10:21Антони Марсьяль фаолиятини Мексикада давом эттиради  2 09:502026 йилги УEФА Суперкубоги қайси стадионда бўлиб ўтиши маълум  0 09:18"Рома"нинг собиқ устози Эронни бошқариши мумкин  17 08:43Sofascore. "Бани Яс" мағлуб бўлди. Мозговой неча баҳо олди?  1 08:10Файзуллаевнинг трансфери иккинчи бўлди  3 07:35Суперлига. Бугун Жиззахда ва Наманганда ўйинлар бор  4 06:35Суперлига. "Машъал" — "Шўртан" 2:1   0 01:50Дерби олдидан "Манчестер Сити"нинг 4 футболчиси сафга қайтди  6 01:08Жанлуижжи Доннарумма: "Пеп мени жамоасида кўришни истаётганини айтди. Бу мени ғурурлантирди"  2

Тимур Кападзе: "Футболчилар хатолар орқали ўсишади" News

Тимур Кападзе: "Футболчилар хатолар орқали ўсишади"

"Металлург" ҳамда "Олимпик" жамоалари ўртасидаги ўйиндан сўнг (2:1) тошкентликлар устози Тимур Кападзе фикрларини билдириб ўтди.

- Ўйин ҳақида

- Илк навбатда "Металлург"ни ғалаба билан табриклайман. Ўйин яхши ўтди. Икки жамоа ҳам мусобақа жадвалидаги ўрнидан қатъи назар ғалаба учун чиқишди. Биз ҳам яхши тайёргарлик кўргандик. Йигитларимиз яхши ҳаракат қилишди. "Металлург" яхши ҳимояланди. Айниқса, биринчи бўлимда прессинг орқали ҳам бизга қийинчилик туғдиришди. Йигитларга раҳмат айтаман. Улар яхши курашишди. Энди кейинги мавсумга тайёрланамиз.



- Ҳар икки голда ҳам футболчилар хатоси кўзга ташланди. Улар ёш футболчи дейиладиган даражадан ўтдими? 

- Улар ёш. Бунда тажриба муҳим аҳамиятга эга. Улар ўтган икки йилга қараганда улғайишди. Жамоамиздаги йигитларнинг кўпи бу йил дебют қилди. Албатта, улар билан ишлашда давом этамиз. Назарий машғулотларда бу борада иш олиб борамиз. 

Уларга вазиятлардан қай тарзда чиқиб кетишни ўргатяпман. Хатолар орқали улар ўсишади. Келаси сафар бундай хатога йўл қўймасликка ҳаракат қиламиз. Голлар ўтказиб юборилган вазиятларни қўпол хатолар демаган бўлардим. 



- Жасур Жалолиддинов ўзимизнинг чемпионат ва "Олимпик" сафида кучлидек кўринмоқда. У катта клубларда ўйнаш учун қай даражада ўзини тиклаб олди? 

- У бемалол ўйнай олади. Бизда футболчилар ёши нисбатан бир-бири билан тенг, лекин асосан катталарга қарши ўйнаймиз. Жасур уларга қарши яхши ўйнай олмоқда. Мавсум аввалида унинг жисмоний ҳолати яхши эмасди, лекин сўнгги пайтларда у яхшигина кучайди. Бемалол 90 дақиқа югура олади. Унинг тўп билан қандай ҳаракат қила олишини биламиз, лекин тўпсиз ҳаракатни ҳам эсдан чиқармаслик керак.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика