Latest news

20:18"Челси" 56 миллионлик футболчисидан бутунлай воз кечди  1 20:10Суперлига. "Насаф" – "Хоразм" (матнли трансляция)  11 20:08Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" - "Динамо" (онлайн ҳисоб)  34 20:00Ўзбекистон Кубоги. "Бухоро" финал йўлланмаси учун "Сўғдиёна" билан тўқнаш келмоқда (онлайн ҳисоб)  38 19:45Тимур Кападзе "Манчестер Сити" машғулотларида бўлди  6 19:24Расман: "Навбаҳор"га янги бош мураббий тайинланди  13 19:04Нодир Элибоев: "Биз жамоани ёшартириш йўлини танладик. Бу – фақат Осиё чемпионати эмас, балки кейинги 10 йилдаги истиқболни кўзда тутган стратегик қарор"  2 18:40"Арқадағ" – Туркманистон Суперкубогининг икки карра соҳиби!  7 18:16Эшитдик-да! ЎФА "Олтин тўп" соҳиби билан музокаралар ўтказмоқда  26 17:45"Ливерпуль" етакчиси Роналду ва Мессини солиштирди  6 17:23Ўзбек футболида янги тажриба: "Пахтакор" – "Динамо" баҳсида ҳакам қарори бутун стадион бўйлаб эълон қилинади  9 16:46Александр Хомяков Қосимов, Бердиев, Агамурадов, Арвеладзе қаторидан жой олиши мумкин  1 16:26"Сўғдиёна" учинчи бор финал остонасида  1 16:08Расман: "Навбаҳор" Сергей Лушчанни истеъфога чиқарди  15 16:02Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Венгрия устидан ғалабага эришди  3

Тимур Кападзе: "Динамо" майдони майсаси баланд. Бундай ҳолатда футбол ўйнаш қийин" News

Тимур Кападзе: "Динамо" майдони майсаси баланд. Бундай ҳолатда футбол ўйнаш қийин"

Coca Cola Суперлига 20-тури доирасидаги "Динамо" - "Олимпик" (1:1) учрашувидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Темур Кападзе ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

- Самарқандда қийин ўйин бўлишини билардик. “Динамо” турнир жадвалида охирги ўринда бормоқда ва шу сабабли осон бўлмаслигини билиб тургандик. Бу ўйинда ғалаба қозонганимиз янада яхши бўларди. Танаффусдан кейин мезбонлар бутун жамоа бўлиб ҳимояланди. Бу эса қийинчилик туғдирди. Ўйинимизда камчиликлар бор, буларни машғулотларда тўғирлашга эътибор қаратамиз. 

Ҳаммамизга маълум, Вадим Карленович жамоаси одатда тўпни ўзида кўпроқ ушлайди, прессингга эътибор қаратади. Бугун унинг жамоаси танаффусдан кейин бутун жамоа бўлиб ҳимояланди. Бу ҳолатни кўрмагандим. Балки бу натижа ҳам “Динамо”ни ҳозирги вақтда қониқтириши мумкин. Қарши ҳужумда хато қилишимизни кутишди. 

Биринчи даврадаги “Динамо” билан ҳозиргиси ўртасида фарқ бор. Ҳар томонлама ўзгариш бор. Бизда ҳам фарқ бор. Чунки жамоамиз йигитлари анча ўсишга эришди. Самарқанддаги майдоннинг майсаси баланд. Бундай ҳолатда футбол ўйнаш жуда қийин. Тўпни олиб юриш, алдаб ўтиш ҳолатларида қийинчилик туғдиради. Умуман олганда, “Динамо” жамоаси ёмон эмас, уларнинг кейинги ўйинларига омад тилайман, - дейди Темур Кападзе ўйиндан кейинги матбуот анжуманида.

Rating: -1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика