Latest news

18:12Артета "Арсенал"нинг трансфер бозоридаги мақсадлари рўйхатини тузди  2 17:56Расман: "Бухоро" ярим ҳимоячиси энди "Локомотив" шарафини ҳимоя қилади  4 17:43"Бу видолашув эмас, балки янги босқичнинг бошланиши". Шерзод Насруллаев "Насаф" билан хайрлашди  1 17:28Расман: "Челси" ва Энцо Мареска ўзаро келишув асосида ҳамкорликни тўхтатди  9 17:10Манба: Мареска ишдан бўшатилди  3 16:46Австралиялик бўйдор футболчи Тошкент клубига ўтмоқда  2 16:21Расман: "Пахтакор"да деярли ўйнамаган футболчи "Локо"га қайтди  1 15:50"Локомотив" Қирғиз Республикасининг 2025 йилдаги энг яхши футболчиси билан шартнома тузмоқда  4 15:28Ўзбекистон U-21 терма жамоасининг U-23 Осиё Кубогида иштирок этувчи таркиби эълон қилинди  6 15:11"Барселона" ҳомий билан ҳамкорликдан воз кечди  3 14:44"Сурхон" Туркияда йиғин ўтказади  0 14:18Конго ДР ҳужумчиси Марокаш ҳукуматидан норози: унинг чемодани 12 кундан бери топилмайди  1 13:42Салоҳ Римга қайтади?! "Рома"да сенсацион трансфер муҳокама қилинмоқда  1 13:23Раҳмоналиев Россияга қайтадими?  5 12:51"Реал" ёш иқтидорларининг келажаги борасида қарор қабул қилди  0

Темурхўжа Абдухолиқов: "Ҳар қандай серия ҳам қачондир тугайди" News

Темурхўжа Абдухолиқов: "Ҳар қандай серия ҳам қачондир тугайди"

Суперлиганинг 2-туридан ўрин олган "Андижон" - "Бунёдкор" (5:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар футболчиси Темурхўжа Абдухолиқов журналистлар саволларига жавоб қайтарди.

- Темурхўжа, бугунги ўйин ҳақида нималарни айта оласиз?

- Ўйинни ўзингиз кўрдингиз, баъзи вазиятлар ўта тушунарсиз бўлди. Ҳамма жамоада ҳам шунақа ҳолатлар бўлиб туради. "Андижон"ни табриклайман.

- "Андижон" ўз тарихида "Бунёдкор"ни илк бор мағлубиятга учратди, буни билармидингиз?

- Ҳа, ҳозир шунақа деб айтишди. "Андижон" илк бор "Бунёдкор"ни ютибди. Ҳар қандай серия ҳам қачондир тугайди.

- Стадиондаги муҳит жамоангиз ўйинига салбий таъсир ўтказди деб ўйлайсизми?

- Футбол мухлислар билан қизиқ. Бугун "Андижон" мухлислари яхши муҳит яратиб беришди. Мухлислар "Андижон"нинг ғалабасига ҳисса қўшган бўлиши мумкин, лекин биз мағлубиятни бунга боғламоқчи эмасмиз.


Нодирбек Абдуллаев ёзиб олди

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика