Latest news

12:11Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг U-23 Осиё Кубоги саралаши учун таркиби маълум  1 11:42"Реал" диктатор туфайли янги футболчисининг исмидан воз кечди  2 11:20Ўзбекистон U-17 нега саралашда ўйнамайди?  1 10:43Кэрни Чуквуэмеки фаолиятини Бундеслигада давом эттиради  1 10:15"Тоттенхэм" "Ман Сити" футболчисини қўлга киритиш учун нархни кўтарди  0 10:03Бугун "Севинч" Осиё Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичига чиқиш йўлланмаси учун майдонга чиқади  0 09:48Эдегор ва Саканинг жароҳати ҳақида маълумот берилди  2 09:22Пролига. Бугун дерби бўлиб ўтади  1 08:54"Байер" "Манчестер Сити" футболчини қўлга киритишга яқин  0 08:25Кечаги дурангдан сўнг Аморим нималар деди?  5 07:56Sofascore. Кечаги учрашувда дубл ассист қилган Ғаниев неча баҳо олди?  1 07:31Ўзбекистон кубоги. Бугун илк ярим финалчи аниқланади  6 02:27Ла Лига. "Реал Мадрид" меҳмонда "Реал Овьедо"ни йирик ҳисобда таслим этди  68 01:53А Серия. "Ювентус" "Парма"ни ишончли ҳисоб билан таслим этди, "Аталанта" эса ўз уйида "Пиза"ни юта олмади  4 00:34Байиндир — МЮ таркибида АПЛнинг икки турида яққол голли вазият яратган ягона футболчи  5

Темур Чогадзе: "Насаф"нинг асосий мақсади Ўзбекистон кубоги эмас, Суперлига чемпионлиги" News

Темур Чогадзе: "Насаф"нинг асосий мақсади Ўзбекистон кубоги эмас, Суперлига чемпионлиги"

"Насаф" жамоасининг грузиялик легионери Темур Чогадзе "Сурхон"га қарши кечган учрашувдан сўнг сайтимизга кичик интервью берди

- Ўйин ҳақида

- Бугун қийин учрашув бўлди. Муҳими уч очкони қўлга киритдик. Мусобақа жадвалидаги ўрнимизни яхшилашда давом этишимиз керак.

- "Насаф"даги дастлабки ўйинларингизни ўтказмоқдасиз ва Ўзбекистонга келганингизга бор йўғи бир неча ой бўлди. Миллий чемпионатимиз ҳақида қандай фикрдасиз? Сизда адаптация жараёни ҳали ҳамон давом этмоқдами?

- Ўзбекистон жамоасига ўтишимдан аввал қўшни мамлакат Қозоғистонда тўп сургандим. Чемпионатлар бир бирига ўхшаш дея оламан. Мен учун ҳозир адаптация вақти кечмоқда ва шу сабабли бироз вақт керак. Ўзбекистонда инфратузилма яхшироқ экан. Қозоғистоннинг кўпгина клублари сунъий қопламали майдонга эга. Бу эса футболчи учун ноқулай.

- "Насаф" жамоасига чемпионлик учун ўтганингизни таъкидлаган эдингиз. "Насаф" 8-турда иштирок этди. Ҳозирги вақтда "Насаф"нинг чемпионлик учун бўлган имкониятларини қандай баҳолайсиз?

- Ҳали ҳамон яхши имкониятга эгамиз деб ўйлайман. Бироз муаммолар ва жароҳатлар кўпайди, аммо бу баҳона бўла олмайди. Умумий қилиб айтадиган бўлсам, ҳали курашишда давом этиш керак.

- Кетма-кет уч мавсум давомида "Насаф" Ўзбекистон кубогида ғолиб бўлаётган эди. Жорий мавсумда эса жамоа гуруҳ босқичида қолиб кетди. "Насаф" қайд этган бундай ёмон натижага изоҳ бериб ўтсангиз?

- Ўзбекистон кубогида омадсиз иштирок этдик. Асосий мақсадимиз кубок эмас чемпионлик. Энг муҳими жорий мавсум лига чемпионлигини қўлга киритиш.


Абдулвосит Бектемиров суҳбатлашди

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика