Latest news

21:51Гвардиоланинг ўрнида ким ишлайди?  0 21:28АПЛ. "Ливерпуль" - "Лидс" ҳамда Лондон дербиси учун асосий таркиблар маълум!  0 21:15Эрон. "Истиқлол"да ғалаба, Ашурматовда автогол, Машарипов қайтди  6 20:50"Тоттенхэм" ҳужумчиси "Кристал Пэлас"га ўтади  0 20:27Расман: Сардор Мирзаев - "Локомотив" футболчиси!  4 20:10Зотеев, Токотаев ва бошқалар... "Андижон" 12 футболчиси билан хайрлашди  8 19:49Расмий хабар: Умид Эргашев — ОКМК футболчиси!  1 19:34Расман: Темурхўжа Абдухолиқов яна "Локомотив"да ўйнайди  5 19:07Расман: Россия футболи тарихидаги энг тезкор гол муаллифи, "Насаф" ярим ҳимоячиси ва "Сурхон" ҳимоячиси "Локомотив" сафига қўшилди  0 18:39"Манчестер Юнайтед" футболчиси совриндор клубнинг устувор мақсадига айланди  3 18:12Артета "Арсенал"нинг трансфер бозоридаги мақсадлари рўйхатини тузди  6 17:56Расман: "Бухоро" ярим ҳимоячиси энди "Локомотив" шарафини ҳимоя қилади  4 17:43"Бу видолашув эмас, балки янги босқичнинг бошланиши". Шерзод Насруллаев "Насаф" билан хайрлашди  7 17:28Расман: "Челси" ва Энцо Мареска ўзаро келишув асосида ҳамкорликни тўхтатди  18 17:10Манба: Мареска ишдан бўшатилди  3

Танзания президенти "Симба" клубини АЧЛ чорак финалига чиққани учун мукофотлади News

Танзания президенти "Симба" клубини АЧЛ чорак финалига чиққани учун мукофотлади

Танзаниянинг “Симба” клуби раҳбари Салим Абдулла Африка Чемпионлар лигасида чорак финал йўлланмасини қўлга киритганидан сўнг, ўз футболчиларини зудлик билан мукофотлади.

"Симба" футболчилари Ботсвананинг "Гваненг Гелакси" клуби устидан 6 та гол фарқи билан ғалаба қозонган ўйин якунланганидан сўнг дарҳол уларга пул тарқатилди.

Танзания президенти Самия Сулуҳ томонидан ажратилган мукофот спорт вазири Дамас Ндумбаро жамоа иштирокидаги ўйин якунлангач, кийиниш хонасига тушиб, катта миқдорда банкноталар солинган сумкани топширган. 

"Симба" ўйинчиларига ажратилган мукофот пули 500 миллион Танзания шиллингини (197 минг АҚШ доллари) ташкил қилади.

Эслатиб ўтамиз, "Симба" Кот-д'Ивуарнинг "АСЕК" жамоасидан кейин гуруҳда 2-ўринни эгаллади.

Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика