Latest news

10:05Уругвай терма жамоаси аъзоси "Неом"га ўтмоқда  0 09:37Гвардиола "Ман Сити"дан қайси футболчининг кетганидан афсусда эканлигини айтди  1 09:12Лига "Локомотив" стадионидаги қурилиш ишлари билан танишди  0 08:41Эржан Токотаев: “Ўзимни анча яхши ҳис қиляпман”  0 08:08Бугун финал!  7 07:40ФИФА президенти юртимизга етиб келди  10 07:18ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Белгия Қозоғистонни, Испания Туркияни "янчиб" ташлади  8 00:17Амир Ғалинои: "CAFA'да қатнашмаслик ҳақида хат ёздик, лекин шартларимиз қабул қилинмади"  24 23:40Мемфис Депай Нидерландия терма жамоаси тарихида энг яхши тўпурарга айланди  5 23:12ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Нидерландияда қийин ғалаба, Грузия Болгариядан устун келди  1 22:23Ўртоқлик учрашуви. Россия меҳмонда Қатардан устун келди  14 22:00Ҳаким Зиеш "Севилья"га ўтиши мумкин  1 21:30Ромелу Лукаку декабргача майдонга қайтмайди  1 21:00Файзуллаевнинг кайфияти чоғ, Ғаниевдан ўткир нигоҳлар. Ўзбекистон терма жамоасининг Эрон билан ўйиндан олдинги расмий машғулотидан галерея  12 20:40"Пахтакор" ўз уйига қайтган норасмий ўйинда "Олимпик"дан устун келди  5

Танташевнинг ҳуштаги умидларни ўлдирди News

Танташевнинг ҳуштаги умидларни ўлдирди

Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳақида охирги ёзганларим турли доираларда муҳокама қилинди (мен ёзганим учун эмас, кишиларнинг кўнглидаги гап айтилгани учун).

Дастлаб, ўша қарорга реакция билдирдим: буюртмачилар яширилмасин, кескинроқ жазолансин, ўз-ўзидан бу мавсумнинг якуний натижаларига таъсир кўрсатиши керак. 

Ўйладимки, шундагина адолат қарор топади (Бу фикр тўғри эди). Аммо негадир атрофимдаги тажрибали кишилар мийиғида кулиб қўйишди. Нега? Чунки, улар бундай бўлишига ишонмайди. 

Аҳмоқми булар, ҳамма нарса ойдай равшан-ку, деб ўпкалаган бўлдим. Фойдасиз, бировдан садо чиқмади, ҳеч ким ёзмади.

Фақат масъуллардан сигнал келди: «Тўғри ва ўринли фикрлар учун раҳмат, лекин сен воқеалар ривожидан илгарилаб кетдинг. Барчаси бўлади, ҳамма ўзига лойиғини олади — бу мураккаб жараён бўлиб, кўп вақт талаб қилади».

Хурсанд бўлдим, қувондим. Демак, ҳали жараён давом этаётган экан, клубдагилар парда ортидан чиқарилади ва бунга ишонмаганлар уялиб қолади. Ҳар тонг уйғонишим билан ЎФА расмий каналига қарайдиган бўлдим, бирор янгилик умидида...

Кеча Фарғонадаги «Истиқлол» стадиони «Нефтчи» ва «Андижон» ўртасидаги ўтиш ўйинига мезбонлик қилди, «бургутлар» лигада қолишди. Ильгиз Танташев финал ҳуштагини чалган маҳалда барча умидлар ўлди, энди бефойда. Энди қайсидир жамоадан очко айрилишига, пастга тушириб юборилишига ўзим ҳам ишонмайман.

Соддалик билан ўйинни сотиб олган клублар жазоланиши ҳақида ўйлабман. Турнир жадвали ўзгариб кетиши ҳақида ўйлабман. Шундай ҳолатда қуйи лигага тушиб кетган «Бухоро»нинг асл ўрни юқорироқда экани ҳақида ўйлабман. «Кальчополи»ни эслаб, ўзимизда ҳам такрорланиши ҳақида ўйлабман...

Шу масалада қайси журналист билан гаплашсам, ҳаммаси бир хил жавоб қайтарди: «Энди, ука, бу Италия эмас». Аслида гап бунда эмас, ҳақиқат бу эмас. Асл муаммо сизнинг итальян эмаслигингизда! 

«Кальчополи» ҳақида 1000 марта ёздим (ҳавасим келганидан), яна бир мартаси зарар қилмайди. Ўшанда далиллар базаси Турин, Рим ва Неаполь судларига юборилган, лекин 2 йил давомида ҳеч ким ижобий жавоб қайтармаган. Шундан кейин маълумотлар ОАВга сиздирилган ҳамда жамоатчилик Италия футбол федерациясидан айбдорларни топиб жазолашни талаб қилган, ана шу жараённи назорат қилган. «Кальчополи» ҳеч қачон содир бўлмас эди, агар жамият фаол бўлмаса.

Юқоридаги 3 та гапни такрорлайверишдан чарчадим, бировга тушунтиролмай чарчадим. Бу гал ҳам фақат ҳакамлар жазоланса, стадионга тушиш учун билмам қандай асос топа оламан. Қаердасиз, футболсеварлар? Қаердасиз, ҳалол футбол тарафдорлари? Қаердасиз, устоз журналистлар?

Фахриддин Рўзиев, ЎзЖОКУ талабаси

Author :
Rating: +43   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика