Latest news

18:06Францияда ПСЖ стадионининг VIP ложаларига кириш рухсатномасини ноқонуний сотишда гумонланиб, 5 киши қўлга олинди. Рухсатномлар нархи 1500 еврогача етган  0 17:38Суперлига 10-турида ишловчи ҳакамлар эълон қилинди  2 17:00Ўзбекистон Кубоги. "Машъал" - "Олимпик", "Шўртан" - "Иштихон"  2 16:50"Реал"да жисмоний тайёргарлик тизимини ўзгартиришмоқчи. Пинтуснинг усуллари зич тақвимга мос эмас деб ҳисобланди ва у Алонсо штабига кирмайди (Marca)   10 15:52“Таклиф устида узоқ ўйланмадим, бу биз учун янги чақирув” – Максим Шацкихдан дастлабки фикрлар  23 15:47Футболда тезлик бўйича жаҳон рекорди янгиланди  4 15:26Эвра Брунунинг кетишига қарши: "У жамоанинг энг муҳим ўйинчиси, усиз МЮ Европа Лигаси финалига чиқмаган бўлар эди. Уни қўйиб юборишса, хато бўлади"   0 14:31“Лочин” парвози: Кубокдаги сенсация ва Полвоновнинг қайтиши  4 14:08Деку: "Барса" Рафинья ва Ямалга боғланиб қолган. Таркибда баланс бор, лекин бизга уларга ўхшаш ўйинчилар керак"  6 13:11"Игорь, футболкангни бер". "Пахтакор" - "Насаф" учрашувидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 13:05"Наполи" ва де Брюйне шартнома тафсилотларини муҳокама қилишга тайёр, ярим ҳимоячининг оиласи хоҳишлари инобатга олинди   0 12:21Қоидабузарликдан сўнг урилган гол ва ВАРнинг нотўғри аралашувлари. Суперлиганинг 9-тури ҳакамлик таҳлили  3 12:12"Пахтакор" тўртинчи бўлди. "Насаф" охирги бор қачон 6 та гол ўтказган эди?   23 11:53“Трастбанк”дан кичик бизнес эгалари учун 500 млн сўмгача кредит!  1 11:45Драган Черан ҳакамнинг хатолари, кўп гол уролмаётгани ва "Пахтакор"дан кетиши ҳақида гапирди  6

“Таклиф устида узоқ ўйланмадим, бу биз учун янги чақирув” – Максим Шацкихдан дастлабки фикрлар News

“Таклиф устида узоқ ўйланмадим, бу биз учун янги чақирув” – Максим Шацкихдан дастлабки фикрлар

Хабарингиз бор, кеча “Андижон” Максим Шацкихни янги бош мураббий сифатида расман таништирди.

Бугундан жамоа янги мураббий қўли остига ўтди.

Максим Шацких “Андижон”нинг таклифини қабул қилиши, қандай услубни ёқтириши, Осиё Чемпионлар лигаси 2 мусобақаси учун режалари ҳақида клуб матбуот хизматига дастлабки фикрларини билдириб ўтди:


“Менга “Андижон” ФК раҳбариятидан таклиф келиб тушди. “Андижон”нинг инфратузилмасини билганим учун таклиф устида узоқ ўйланиб ўтирмадим. Айниқса,  ашаддий мухлислар клубни қай даражада қўллаб-қувватлашларидан хабардор бўлганим ҳам менга қўшимча далда бўлди. Ҳар учрашувда стадион мухлислар билан тўлишини биламан. Ахир, футбол аввало ишқибозлар учун ўйналади. Шу жиҳатни мен энг муҳими деб биламан. 


Юқорида айтиб ўтганингиздек, ҳа, бу мен ва мураббийлар штабимиз аъзолари учун янги чорлов. Энди ўзимизга билдирилган ишонч ва масъулиятли вазифани бажариш учун астойдил ишлаймиз. Раҳбарият ва мухлисларни максимал натижаларга эришиш орқали мамнун қилишга ҳаракат  қиламиз. Аммо ўз тамойилларимиз ва ўйинга бўлган қарашларимизни жамоага сингдириш учун вақт керак бўлишини ҳам айтиб ўтмоқчиман. Шунда ўзимиз кўришни хоҳлаган манзара юзага келади. Якунда меҳнатимизнинг маҳсулини кўрамиз, албатта. Биз фақат ҳужумкор футбол кўрсатамиз.  


Ҳозирча ОЧЛ 2 мусобақаси учун режалар ҳақида гапиришга эрта. Чунки турнир сентябрь ойида бошланади. Ҳозирча эса асосий эътиборни чемпионат доирасидаги учрашувларга қаратамиз. Табиийки, ЧЛга ҳам айнан шу ўйинлар орқали етиб борамиз. 


Иккита баҳсни стадионни ўзида томоша қилдим. Етарли маҳоратга эга ўйинчилар мавжуд. Албатта, ёзда трансфер ойнаси очилади ва таркибни кучайтириш йўлида ҳам қадам ташлашимиз тайин. Тўғри, дастлаб мавжуд имкониятларни чамалаймиз, таркибдаги ўйинчилар билан яқиндан танишиб чиқамиз. 1-даврани кўнгилдагидек якунлашга ҳаракат қилиш керак бўлади. Ўз-ўзидан нуфузли мусобақа учун таркибни шакллантириш масаласи юзага чиқади. Нега деганда, лиганинг нуфузи ва даражаси бутунлай бошқача. Шундан келиб чиқиб ёзги трансфер чоғида қайси чизиқларни кучайтиришимиз кераклигини ҳал этиб оламиз”, - дейди Максим Александрович, клуб матбоут хизматига.

Rating:    

Comments

+3   
14 may 16:44:56
Кодиржон
Омадини берсин шатских узбекларни менсимайди деганларди фикрига кушилмиман хар холда пахтакорда ишлаганда 2марта куришганман гаплашганман и кейин с тадиондаям еш балалар чакириб кул чузганда болар узбеча гапириб савол берганда узбечани яхши тушинишини гувохи буганман менсимайдиган одам манга ухшаган одий одамди менсимаслик керак эди ман учун яхши инсон хар кимди узини фикри бор омадини берсин
+2   
14 may 18:39:58
Davlatbek Alibekov
Reply to comment by Soccerland777
Уруш бўмаганда, бу ерларга қадамини бомасди
Бу ерлардан у'збекларни у'злари кетяпди россия к?анчаси юрибди Украина футболи европада у'з у'рнига эга Максим динамо киевда у'йнаб ёмон бу'лмади хар хил гап к,илманглар .Х,уш келибсен Максим к,адимий у'збек турк шах,рига ишларингни АЛЛОХ, илгари к,илсин
+2   
14 may 18:10:34
BXZ BXZ
Reply to comment by Пахтакорим
Аваламбор андижонлик мухлисларга омад тилайман, лекин шу қаторда сабр тоқат хам тилайман. Шацкихдан тренер чиқмайди. Пахтакорни 2 мартта чемпион бўлганлиги кўпроқ Арвеладзе кейинчалик Хюстранинг хиссаси ва таркиб жихатдан такомиллашганлигидир. Таёр жамоага келиб чемпион бўлди. Иккинчидан хардоим айтаман Шацких ватанпарвар инсон эмас! Буни футболчилик фаолиятида исботланган. Учинчидан сиёсий қарашлари туфайли Пахтакор мавсумолди таёргарликни туззукроқ жамоалар билан ўртоқлик учрашув ўтказмади. Пахтакордан кетганига 100 %%%%% хурсанд бўлдик!
Шацскихни ватанпарвармас дейишлик ноту́гри гап чунки унда У́збекистондан бошка Мтжда у́йнаш учун имконият бу́лган эди лекин у У́збекистонни танлаган ва хар доим имконияти борида Мтжимизга ёрдам берган ха яна бир гап у бемалол у́збекча хам гапира олади .
+2   
14 may 17:57:22
Кодиржон
Reply to comment by Soccerland777
Уруш бўмаганда, бу ерларга қадамини бомасди
Сизга айтдими уруш бумаганда кемасдим деб
+2   
14 may 16:28:24
Шухрат Эргашев
Андижон Шацкихнинг хакикий иктидорини курсатиб берса ажаб эмас. Хакикатдан тажрибаси зур булса Андижон билан яхши натижа килади, бу ёгини вакт курсатади курамиз. Омад фаолиятига.
+2   
14 may 15:55:53
Dreamman
СуперМаксга омад
+1   
14 may 18:42:39
Кодиржон
Reply to comment by Soccerland777
Мтжга зўрға бир кун олдин етиб келарди
Зато келарди бир кун колгандами ярим соат колгандами бировди хаетини яхши билмасдан езиб ташамаслик керак сог булинг езменг бошка
+1   
14 may 18:41:20
Кодиржон
Reply to comment by Davron Jenjayev
agar urush bulmaganda qadamini bosmassi
Бировди хаетини кунглида нима борлигини билмасдан гапириб ташаш яхшимас
+1   
14 may 18:39:19
Бахтиёр Ашуров
Reply to comment by Soccerland777
Уруш бўмаганда, бу ерларга қадамини бомасди
Қанақа уруш ҳақида гапириябсиз? Россиядан Ўзбекистонга келганида украинада уруш йўқ эдику. Ёки шунчаки негатив ёзгийиз келдими?
+1   
14 may 16:04:12
fanat_Andijan FC and Liverpool
Transfer bo'lgani yahshi. Omad Maks
+1   
14 may 15:58:57
Davronbek Abduvaliev
Натижа яхши томонга ўзгармаса, нима бўлишини билиб туриб хам АНДИЖОН билан шартнома имзолади, Аввало Шацких ва жамоага омад тилаб қоламиз.
   
14 may 17:03:24
Haqiqat-2
Reply to comment by Пахтакорим
Аваламбор андижонлик мухлисларга омад тилайман, лекин шу қаторда сабр тоқат хам тилайман. Шацкихдан тренер чиқмайди. Пахтакорни 2 мартта чемпион бўлганлиги кўпроқ Арвеладзе кейинчалик Хюстранинг хиссаси ва таркиб жихатдан такомиллашганлигидир. Таёр жамоага келиб чемпион бўлди. Иккинчидан хардоим айтаман Шацких ватанпарвар инсон эмас! Буни футболчилик фаолиятида исботланган. Учинчидан сиёсий қарашлари туфайли Пахтакор мавсумолди таёргарликни туззукроқ жамоалар билан ўртоқлик учрашув ўтказмади. Пахтакордан кетганига 100 %%%%% хурсанд бўлдик!
Ока ассалому алейкум, битта саволде. Бабаян хам куп йиллар Пахтакор тизимида ишлаб, жамоани чемпион килди, у кетдию мухлислар уни ёмонлашга тушишди, энди бу холaт Макс билан руй бервотти, нимага шунака?
   
14 may 16:50:38
mirabzal
Жужани кузда санаймизга утади агар натижа ёмон буса пахтакорда канака натижа килувди курамиз кетгани рост бусин
   
14 may 15:58:51
Davronbek Abduvaliev
Натижа яхши томонга ўзгармаса, нима бўлишини билиб туриб хам АНДИЖОН билан шартнома имзолади, Аввало Шацких ва жамоага омад тилаб қоламиз.
   
14 may 15:58:45
Davronbek Abduvaliev
Натижа яхши томонга ўзгармаса, нима бўлишини билиб туриб хам АНДИЖОН билан шартнома имзолади, Аввало Шацких ва жамоага омад тилаб қоламиз.
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика