Latest news

18:49Мбаппе жароҳат олди  2 18:37Жейми Каррагер: "Жезус Дьокерешдан яхшироқ, бу факт"  0 17:51Орлов замонавий шарҳловчилар ҳақида: "Нотўғри урғулар қулоққа ғалати эшитилади. Баъзида ўйиндан жуда катта чалғишлар бўлади. Эфирда кераксиз сўзлар кўп бўлмаслиги керак"  1 17:24"Арсенал"га қарши баҳсдан сўнг Эмери нега Артетанинг қўлини сиқиб қўймади?  5 17:18Роберто Карлос юрагидаги муаммолар сабаб операция қилинди  1 16:24Бразилия клубига 3 та трансфер ойнасига тақиқ қўйилди  0 15:40FIFA The Best мукофоти тугатилмоқда: 2026 йилдан янги давр бошланади  10 15:08Лука Модрич: "Месси ёки Роналду" саволи менга ёқмайди"  3 14:27"Вулвс" АПЛнинг 17 ўйинида 1 та гол урган ҳужумчи учун 40 млн фунт сўраяпти  1 13:53МЮ 85 млн. еврога сотиб олган ҳужумчи кетма-кет 8 та ўйиндан бери гол урмаяпти  6 12:54Роналду 2009 йилдан бери илк бор тақвим йилида бирорта ҳам хет-трик қайд этмади  7 12:33"Вулверхэмптон" Англия чемпионатининг дастлабки 19 турида бирор марта ғалаба қозонмади ва 123 йиллик антирекордни такрорлади  0 12:22Балотеллида БАА 2-лигаси вакили "Ал-Иттифоқ"дан таклиф бор. 35 ёшли ҳужумчи 2024 йил декабридан бери ўйнамаяпти  2 10:40АПЛнинг сўнгги ўрнидаги жамоани мағлуб этолмаган Аморим нималар деди?  8 10:06Европанинг ТОП клубларига "Ал Ҳилол" футболчиси кeрак  1

Таиландга ҳам бир назар ташлаймиз: футзал бўйича Осиё Кубоги бошланмоқда! News

Таиландга ҳам бир назар ташлаймиз: футзал бўйича Осиё Кубоги бошланмоқда!

Айни пайтда ҳамманинг диққат эътибори Қатарда давом этаётган футбол бўйича Осиё Кубогига қаратилган.

Эртага Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида ҳам Осиё биринчилиги старт олади, фақат футзал бўйича. 

17-28 апрель кунлари ўтказиладиган Осиё Кубоги ОФК томонидан 17-бор ташкил этилмоқда. Эрон, Таиланд, Япония ва Ўзбекистон (17 тадан) турнирда энг кўп иштирок этган жамоалар сирасига киради.



Турнирда 16 та жамоа иштирок этади. Тўртта кучли жамоа (Ўзбекистондан ташқари) шу йил юртимизда ўтадиган Жаҳон чемпионатида иштирок этади. Мезбон давлат Ўзбекистон автоматик тарзда бўлажак Жаҳон чемпионати иштирокчисига айланган. Шундай қилиб, агар Ўзбекистон ярим финалга чиқса, мундиалнинг сўнгги йўлланма эгасини аниқлаш учун алоҳида плей-офф босқичи такшил қилинади. 


"А" гуруҳи

1. Таиланд

2. Вьетнам

3. Мьянма

4. Хитой


"C" гуруҳи

1. Япония

2. Тожикистон

3. Корея Республикаси

4. Қирғиз Республикаси 


"D" гуруҳи

1. Эрон

2. Кувайт

3. Баҳрайн

4. Афғонистон


Ўзбекистон терма жамоаси "B" гуруҳида Саудия Арабистони, Ироқ ва Австралияга қарши ўйнайди. Австралияга қарши илк учрашув 17 апрель куни 14:00 да старт олади. ТВ қаршисига яхшилаб ўрнашиб олинг ва ўтказиб юборманг!

1-тур

Ўзбекистон – Австралия

17.04.2024 | 14:00


2-тур

Ироқ – Ўзбекистон

19.04.2024 | 19:00


3-тур

Ўзбекистон – Саудия Арабистони

21.04.2024 | 19:00



Хосе Венансио Лопес мусобақада қуйидаги таркиб билан қатнашади:

Равшан Элибоев, Аббос Элмуродов, Фазлиддин Ботиров, Машраб Одилов, Ихтиёр Ропиев, Суннат Жўраев, Илҳом Ҳамроев, Дилшод Раҳматов, Ҳусниддин Нишонов, Элбек Тўлқинов, Акбар Усмонов, Аброр Ахметзянов, Меҳрож Худойбердиев, Самариддин Беркинов.

Афсуски, муҳим ўйинчилардан Даврон Чориев ва Анасхон Раҳматов жароҳат туфайли терма жамоага ёрдам беролмайди.



Плей-офф

Плей-офф босқичида ғолибни аниқлаш учун қўшимча таймлар ва пенальтилар сериясига мурожаат қилинади. Учинчи ўрин учун ўйинда қўшимча тайм бўлмайди.


Чорак финал

1) "А" гуруҳи ғолиби "B" гуруҳи финалчиси

2) "C" гуруҳи ғолиби "D" гуруҳи финалчиси

3) "B" гуруҳи ғолиби "А" гуруҳи финалчиси

4) "D" гуруҳи ғолиби "C" гуруҳи финалчиси


Ярим финал

"A"/"B" ғолиби – "C"/"D" ғолиби

"B"/"A" ғолиби – "D"/"C" ғолиби


Ютқазган жамоалар 3-ўрин учун баҳсда қатнашса, ютганлар финалда ўйнайди.


Хосе Венансио Лопес мусобақа олдидан фикрлари билан ўртоқлашаркан, асосий вазифа олдинги натижани яхшилаш эканлигини таъкидлаб ўтди. Маълумот ўрнида, Ўзбекистон бунга қадар 4 марта иккинчи, 5 марта учинчи поғонадан жой олган.

"Осиё Кубоги мусобақасида Ўзбекистон терма жамоасидан энг яхши натижани кутяпман. Биз ҳар бир мусобақа олдидан олдимизга энг юқори мақсадларни қўямиз, яъни Осиё чемпионлигини қўлга киритиш, лекин асосий вазифамиз олдинги натижамизни яхшилашдан иборат. Ўтган Осиё Кубогида Ўзбекистон 3-ўринни қўлга киритган. Демак, биринчи навбатда, олдинги турнирдаги натижамизни янада яхшилашга ҳаракат қиламиз".



Дарҳақиқат, Осиё Кубоги Ўзбекистон учун алоҳида аҳамият касб этади, чунки терма жамоа бу турнирда ҳеч қачон чемпион бўлмаган. Бундан ташқари, Осиё биринчилиги юртимизда бўлиб ўтадиган мундиаль олдидан ўзига хос тайёргарлик вазифасини ўтаб беради.

Йигитларга омад тилаймиз ва чемпионликни кутамиз!

Author : Sherzod Nurmatov
Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика