Latest news

11:46"Сўғдиёна" мураббийи: "Бу йилги мақсадимиз - Ўзбекистон Кубоги"  1 11:21Факт. "Сўғдиёна" Ўзбекистон Кубогида 20 йилдан сўнг "Навбаҳор"ни ютди  0 10:50"Реал" футболчиси Лига 1 чемпионатига кўчиб ўтиши мумкин  0 10:33Пролига. Бугун 13-тур якунланади  0 10:05ПСЖ Доннаруммага нарх белгилади  2 09:40МЮнинг яна бир иқтидор соҳиби ёзда жамоани тарк этмоқчи  3 09:17Анчелотти нима сабабдан Неймарни термага чақирмаганига изоҳ берди  0 08:51Суперкубок. Бугун финал  0 08:26Родриго келажаги борасида бир қарорга келди  0 08:00Ўзбекистон кубоги. Бугун яна бир ярим финалчи аниқланади  6 07:35Жиззахда "Сўғдиёна" "Навбаҳор"га ҳеч қандай имконият қолдирмай мағлуб этган учрашувдан ГАЛEРEЯ  4 02:05АПЛ. "Ньюкасл" - "Ливерпуль" баҳси тақдирини 16 ёшли йигит ҳал қилди  13 01:50А Серия. "Интер" 5та гол фарқи билан ғалабага эришди  1 00:54Неймар ва "Реал" футболчилари Бразилия терма жамоасига чақирилмади  5 00:10Ўзбекистон Кубоги. "Сўғдиёна" – "Навбаҳор" 4:0  8

Суперлиганинг энг кучли легионери ким? (Сўровнома натижалари) News

Суперлиганинг энг кучли легионери ким? (Сўровнома натижалари)

Телеграм каналимизга Ўзбекистон чемпионатида ўйнаётган легионерлар билан боғлиқ сўровнома қўйгандик.

Ўтган вақт мобайнида 16 мингдан зиёд ўқувчи сўровномада иштирок этиб, ўзларига маъқул вариантни танлашди. 

"Ҳозирги кунда Суперлиганинг энг кучли легионери ким?" деб номланган сўровномада қатнашганларнинг 62 фоизи "Насаф" ярим ҳимоячиси Марко Станоевичга овоз беришди. Натижада Марко сўровномада биринчи бўлди. 

Бу борада иккинчи ўрин "Пахтакор" етакчиси Драган Черанга насиб этди. Сербиялик футболчи 26 фоиз овоз тўплади. Дарвоқе Черан ҳозирча Суперлигада 6та гол уришга муваффақ бўлди. Станоевич ҳисобида эса 4та гол бор. 

"Бошқа футболчи" варианти 6 фоиз тўплаган бўлса, АГМКдаги Элвин Фортес 4 фоиз овоз билан футболчилар орасида учинчи бўлди. Шунингдек "Қизилқум" вакили Элгужа Григалашвили билан "Машъал" легионери Самуэль Онониву атиги 1 фоиздан тўплашди. 

Кўриниб турибдики, ушбу сўровномада Марко Станоевич катта фарқ билан ўз ҳамкасбларини ортда қолдирган. "Насаф" легионер танлашда жуда эҳтиёт бўлиб иш кўрадиган клублар сирасига киради. Жамоа бош мураббийи Рўзиқул Бердиев бу борада доим етти ўлчаб бир кесади. Шу боис ҳам "Насаф" ёппасига хорижликларни таклиф этмайди, балки чертиб-чертиб олади.

Rating: +44   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика