Latest news

08:41Дембеле тарихда ушбу натижага эришган 10-футболчи бўлди  7 08:09Месси Дембелени табриклади  4 07:44Хави АПЛ жамоасини бошқариши мумкин  1 02:06А Серия. "Наполи" навбатдаги ғалабасига эришди  0 01:58Ўтган мавсумнинг энг яхши жамоаси илк мағлубиятини қабул қилиб олди  4 01:50BALLON D'OR-2025  115 23:22Рэшфорд "Хетафе"га қарши баҳс куни Флик томонидан жазоланган экан  5 22:13"Реал ТВ": "Барселона" рақиблари ҳар 3,8 та қўполлик учун сариқ карточка олишмоқда  11 20:57"Реал"нинг асосий юлдузларидан бири январда жамоани тарк этиши мумкин  6 19:53УEФА Исроилни барча Европа мусобақаларидан четлаштириш ниятида  21 19:22Бензема Европага қайтиши мумкин: Моуринью Каримни "Бенфика"га чақирди  6 18:54Рубен Диаш: "Арсенал" билан ўйин биз учун ноодатий кечди"  0 18:27Артета: "Биз "Сити" билан ўйинда доминантлик қилдик"  6 18:00"Олтин тўп" ва "The Best" мукофотлари ўртасида қандай тафовут мавжуд?  13 17:38"Реал" "Олтин тўп" маросимини бойкот қилди  43

Суперлиганинг энг кучли дарвозабони ким? News

Суперлиганинг энг кучли дарвозабони ким?

Бу саволга жавоб топиш жуда мушкул.

Жамоаларнинг кучи турлича бўлгани учун ўтказилган голлар нисбати ҳам, қуруқ ўйинлар сони ҳам посбоннинг асл даражасини кўрсатмайди. Масалан, 25-турдан кейинги рақамларга қарасак, "Навбаҳор" дарвозасига мавсум давомида 40 марта хавфли зарба борган. "Динамо" постига эса 109та шундай зарба йўлланган. Табиийки, бундай шароитда самарқандлик киперлар кўпроқ гол ўтказади.

Объектив хулосага эришиш учун дарвоза томон берилган аниқ зарбаларнинг нечтаси бартараф қилинганига қараш керак. Масалан, Ботирали Эргашевни олайлик. АГМК посбони 19 ўйинда ўзи томон йўлланган 45 зарбанинг 34тасини қайтаришга эришди. Яъни, 75,5% вазиятларда жамоасининг жонига оро кирган. Бу ҳозирча Суперлигадаги энг яхши кўрсаткич бўлиб турибди.

Бу йил майдонга чиққанлардан фақат Рустам Нортожиев ("Локомотив", 45 дақиқа ўйнади) билан Азамат Аҳмедов ("Сурхон", 90 дақиқа ўйнади) ҳисобида бирорта ҳам сейв йўқ. 

Энди эса чемпионатда 15+ ўйин ўтказган дарвозабонларнинг рейтинги билан танишамиз (Ушбу рўйхат "СпортСТАТ" маълумотлари асосида шакллантирилган).

футболчиўйинларзарбаларқайтарилган
Ботирали Эргашев (АГМК)194575,5%
Абдувоҳид Неъматов ("Насаф")162774%
Санжар Қувватов ("Пахтакор")174571,1%
Ўткир Юсупов ("Навбаҳор")254065%
Акбар Тўраев ("Нефтчи")163560%
Суҳроб Султонов ("Бунёдкор")195758,9%
Милое Пракович ("Динамо")156056,6%
Милан Митрович ("Сўғдиёна")246254,8%
Игнатий Нестеров ("Қизилқум")205453,7%
Музаффар Абдуллаев ("Қўқон-1912")194652,1%
Абдумавлон Абдужалилов ("Локо")256448,4%
Александр Лобанов ("Металлург")183040%

Бу рақамлар 2 соатдан кейин ўзгариб кетиши мумкин. 26-турни ўтказиб юборманг!

Муаллифнинг телеграмдаги канали → ФР| футбол АНАЛИЗИ

Rating: -6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика