Latest news

01:50Дерби олдидан "Манчестер Сити"нинг 4 футболчиси сафга қайтди  1 01:08Жанлуижжи Доннарумма: "Пеп мени жамоасида кўришни истаётганини айтди. Бу мени ғурурлантирди"  1 00:46Расман: Онана - "Трабзонспор" дарвозабони!  18 00:15"Вест Хэм" дербидан олдин мухлисларга тақиқ қўйди  0 23:44Доннарумма "Манчестер Сити"да қайси рақамда ўйнайди?  1 23:29"Реал" "Ливерпуль" марказий ҳимоячисини текинга қўлга киритмоқчи  0 22:57"Атлетик" "Ал Насср" футболчисини рўйхатдан ўтказди  0 22:32УЕФА 2026/27 мавсумидаги еврокубоклар финаллари ўтадиган стадионларни эълон қилди  2 22:16Отабек Нарзуллаев: "Бу мавсум давомидаги энг муҳим учрашувлардан бири бўлди"  0 21:45Элдор Мойлиев: "Футболда ютган жамоага юқори баҳо қўйилади"  1 21:18"Бунёдкор" стадионини ўз ҳолатига қайтариш ишлари бошланди  22 20:49Рональдиньонинг ўғли Чемпионшип жамоасида ўйнайди  4 20:22Суперлига. "Машъал" Ғузорда "Шўртан"дан устун келди  7 19:53Виктор Гёкереш – Португалия чемпионатида мавсумнинг энг яхши футболчиси  0 19:24"Арсенал" икки етакчиси билан шартномани узайтирмоқчи  3

Суперлигада ҳисоб вақти: Кимга медаль, ким Про лигага? News

Суперлигада ҳисоб вақти: Кимга медаль, ким Про лигага?

ФИФА кунларидан кейин асосий эътиборимиз яна Ўзбекистон Суперлигасига қаратилади.

Мавсум якунига қадар 5 та тур қолди. Яъни, аллақачон "жўжаларни санайдиган" вақт келди. 

Келинг, биз ҳам турнир жадвалининг якуний кўриниши ҳақида ўз ҳисобимизни қилиб кўрамиз. Тасаввур қилинг, олдиндаги ўйинларда ҳам 1-даврадаги натижалар айнан қайд этилса, қандай бўлар эди? Бунинг учун клубларнинг 9-13-турларда кўрсатган натижаларига эътибор қаратамиз (Тақвимнинг 22-26-турларида яна ўша баҳслар такрорланади). 

Биринчи давра якунидаги 5 турда барчадан кўпроқ очкога "Пахтакор" эга чиққан (13). 4 рақибини мағлуб қилган "шерлар", "Сўғдиёна" билан дуранг ўйнагани ҳолда 13 очко олганди.

Кейинги ўринни Миржалол Қосимов бошчилигидаги АГМК ва Ҳамиджон Актамовнинг "Қизилқум"и банд қилган — 10 очко.

"Насаф" — 9 очко. "Металлург" ва "Локо"га имкониятни бой берган "аждарлар" "Андижон", "Сўғдиёна" ва "Қўқон-1912"га қарши ўйинларда 3 баллдан олган.

"Навбаҳор"нинг ҳисобига 8, "Бунёдкор", "Локомотив" ва "Машъал"га эса 7 тадан очко ёзилган.

5 ўйиннинг 4 тасида майдонни голсиз тарк этган "Сўғдиёна" 6, "Металлург", "Андижон" ва "Сурхон" 4 очколик бўлган. 

Яйпанниннг "Турон" клуби 5 ўйинда 5 дона очко олган бўлса, Бахтиёр Ашурматов бошчилигидаги "Қўқон-1912" энг ёмон натижани кўрсатган — 3.

Агар олдимизда турган 5 ўйинда жамоалар 1-даврадаги натижаларни такрорлашса, турнир жадвали қуйидагича бўлар эди.


клубўйиночко
1"Пахтакор"2164
2АГМК2147
3"Насаф"2045
4"Сўғдиёна"2145
5"Қизилқум"2141
6"Бунёдкор"2140
7"Локомотив"2139
8"Навбаҳор"2137
9"Қўқон-1912"2131
10"Машъал"2125
11"Металлург"2123
12"Сурхон"2021
13"Андижон"2121
14"Турон"2117

Фақат охирги 5 та тур натижаларини қайта ёзиб чиққанимиз туфайли "Насаф" ва "Сурхон" ўртасидаги 19-турнинг қолдирилган ўйинига тегилмади. 

Мавсум охирида "Пахтакор"нинг 1-бўлишига шубҳа қиладиганлар бўлмаса керак. Зотан, барча "шерлар" чемпионликни нечанчи турда расмийлаштириши билан қизиқяпти. Аммо айни пайтда меддаллар учун курашда жуда қизиқ ҳолат вужудга келди. 1-даврадаги натижалар такрорланса, АГМК ва "Насаф" Жиззах клубидан ўзиб кетади. Бунда Рўзиқул Бердиев шогирдлари қолдирилган ўйинни ютса, кетма-кет 2-йил кумуш медалга сазовор бўлиши мумкин. "Қизилқум" эса пойтахтнинг 2-жамоасини ортда қолдириб, 5-поғонага кўтарилади. "Навбаҳор" қаторасига 3-мавсум 8-ўрин билан кифояланади.

Шквирин бошчилигидаги "Турон" 1-бўлиб элитани тарк этиши кутиляпти. Агар сўнгги турдан кейин ҳам "Андижон" ва "Сурхон"нинг очколари тенг келса, Термиз клуби юқорига жойлашади. Чунки ўзаро ўйинлардаги устунлик Баҳром Ҳайдаров шогирдлари томонда. Барчаси яқин 45 кун ичида ҳал бўлади. Воқеалар ривожини кузатамиз.

Сиз қандай фикрдасиз? Мавсум охирида турнир жадвали шундай кўриниш олиши мумкинми? Суперлигани 2 хусусий клуб ("Андижон" ва "Турон") тарк этадими?

"Темир одам" "Турон"да ўйнаяпти

Author :
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика