Latest news

01:46Бундеслига. Тен Хагсиз қолган "Байер" мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  0 01:01Саудия Арабистони. "Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да дуранг  1 00:33ФИФА 2026 йилдан ўз тақвимида ўзгартиришлар киритади  0 00:15"Милан" учун Аллегри қайси жамоаларни бошқаришни рад қилгани маълум қилинди  1 23:51"Манчестер Сити" Льюис билан шартномани узайтирди  2 23:40Суперлига. "Сўғдиёна" — ОКМК 4:1  0 23:31Антонио Рюдигер 3 ойга сафдан чиқди  4 23:08Футзал. Ўзбекистон термаси Японияга қарши ўйнайди  0 22:51"Бешиктош" Жотани таркибига қўшиб олди  0 22:32Миржалол Қосимов: "Пароканда ўйин намойиш қилдик"  3 22:16Иван Бошкович: "Биринчи бўлимда футболдаги барча жабҳа бўйича рақибдан устун келдик"  9 21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  8 21:27Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" ўйинида ҳисоб очилмади  36 21:13Тарихда шу кун. Қосимов "Ливерпуль"ни доғда қолдирганига 30 йил бўлди  5 20:57Мартинелли "Арсенал"даги рақобат ҳақида гапирди  0

Суперлига. "Сурхон" — "Насаф" учрашуви ҳақида 11 факт News

Суперлига. "Сурхон" — "Насаф" учрашуви ҳақида 11 факт

Бугун Термизда 19-турнинг қолдирилган учрашуви ўтказилади.

Surkhon

Nuriddin Khasanov - 58', Abdulaziz Yusupov - 64'

Superliga. Round 19

11/11/2021, 15:00

2
:
2
Finished

Nasaf

Andrija Kaludjerovic - 38', Bahrom Abdurahimov - 51'

45'
90'
26'  Алишер Салимов
58'  Nuriddin Khasanov
64'  Abdulaziz Yusupov
85'  Anvarjon Gofurov
90'  Jasur Xolturayev (Камрон Саидазимов)
16'  Alibek Davronov
38'  Andrija Kaludjerovic
38'  Marko Stanojevic
51'  Bahrom Abdurahimov
51'  Marko Stanojevic
81'  Doniyor Narzullaev (Sukhrob Nurulloyev)
81'  Bahrom Abdurahimov (Husayin Norchaev)
81'  Andrija Kaludjerovic (Shokhmalik Komilov)
85'  Marko Stanojevic
89'  Husayin Norchaev
90'  Dilshod Saitov (Jurabek Mannonov)
90'  Ойбек Бозоров (Abubakrrizo Turdaliev)

ОФК кубоги финалчиси иштирокидаги баҳс 15:00'да старт олади. Ҳозир мазкур ўйинга оид қизиқарли маълумотларни келтирмоқчимиз.

1."Насаф" Суперлигада август ойидан бери ютқазмаяпти.

2. "Аждарлар" сўнгги 6 ўйинда 2 та гол ўтказиб юборишди (12та урилган).

3. "Сурхон"нинг ҳужум чизиғи чемпионатдаги энг заифи ҳисобланади (23 ўйинда 13 гол).

4. Энг қизиғи, "Сурхон"нинг ҳимоя чизиғи ҳам Суперлигадаги энг кучсизи ҳисобланади. Термиз клуби 23 турда 38 та гол ўтказиб юборган.

5."Насаф" сўнгги 2 ўйинда "Сурхон" дарвозасига жавобсиз 11 та гол урди.

6. "Сурхон" қаршиликларга қарши ўтган 21 ўйиннинг фақат биттасида ғалаба қозониб, 4 гал дуранг ўйнаган.

7. "Аждарлар"нинг ҳисобида ўзаро тўқнашувлардаги 17 ғалаба бор.

8. "Сурхон" "Насаф"ни сўнгги бор енгганида (1999 йил) айни пайтда жамоа шарафини ҳимоя қилаётган Ўрол Чориев, Муҳаммад-Али Абдураҳмонов, Шарофиддин Собиров, Беҳрўз Шайдулов ва Жасур Ёқубов ҳали туғилмаган эди.

9. "Насаф" "Сурхон"га сўнгги бор очко берганида (2000 йил) айни пайтда "аждарлар" учун ўйнаётган Абубакрризо Турдиалиев, Ҳусайн Норчаев, Мурод Раҳматов, Абдувоҳид Неъматов, Шахзод Акромов ва Алибек Давронов ҳали туғилмаган эди.

10. Мазкур жамоалар ўртасидаги охирги 14 ўйиннинг барчасида Қарши шаҳри вакилининг қўли баланд келди.

11. "Сурхон" XXI асрда "Насаф"дан умуман очко ололмаган.

Мақола: Бум! "Сурхон" янги ва бақувват ҳомий топди 

Author :
Rating: +12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика