Latest news

12:30"Локомотив" беларуслик хавбекка кўз тикди  2 12:12TVCOM'да бугунги тақвим: Италия Суперкубоги финали, Элит ОЧЛ ва бошқалар  1 12:01Ўзбекистон МТЖ январь ойида қаерда йиғин ўтказади?  2 11:33Винисиус ғавғоли ўйиндан сўнг Дубайга учиб кетди. Сабаби очиқланди  1 11:04U-23 Осиё чемпионати-2016. Энг тезкор голни урган ва умиди эрта сўнган Ўзбекистон  20 10:45Дани Алвес Португалия футбол клубини сотиб олиши мумкин  1 10:18Сергей Токов Суперлига жамоасида иш бошлаши мумкин  2 09:51"Локомотив" тажрибали ҳимоячи билан шартнома тузади  3 09:23Рубен Аморим кечаги мағлубиятдан сўнг: "Бугун биз яхшироқ эдик"  4 08:55Фарход Соҳибжонов "Андижон" билан хайрлашди. Унинг навбатдаги жамоаси деярли аниқ  3 08:27"Хоразм"да нима гаплар? Етакчилар билан шартнома узайтирилди ва Тожикистондан дарвозабон келмоқда  5 07:59ОКМК етакчиси фаолиятини "Навбаҳор"да давом эттириши мумкин  8 07:30Ханси Флик: "Бу шунчаки шармандагарчилик"  9 01:15"Қизилқум" ўз футболчиси билан шартномани узайтирди  0 00:25“Навбаҳор”: Бенжамин Тейди билан шартнома узайтирилди  1

Суперлига. Бир неча етакчисиз майдонга тушган "Пахтакор" "Бухоро"ни тор-мор этди News

Суперлига. Бир неча етакчисиз майдонга тушган "Пахтакор" "Бухоро"ни тор-мор этди

Суперлиганинг 9-туридан ўрин олган "Пахтакор" – "Бухоро" учрашуви якунланди.

"Пахтакор" – "Бухоро" 6:0

10.05.2025, 20:15

Бош ҳакам: Ғайрат Жўраев

Ёрдамчи ҳакамлар: Ислом Носиров, Максим Нехочин

Захира ҳаками: Музаффар Якубов

Назоратчи: Бобур Ҳайдаров

ВАР: Равшан Абдувоҳидов

АВАР: Ришат Нугманов

Комиссар: Аделя Курмаева

Голлар: 1:0 – 22, Игорь Сергеев (Умар Адҳамзода), 2:0 – 37, Муҳаммадали Ўринбоев, 3:0 – 49, Муҳаммадали Ўринбоев (Владимир Назаров), 4:0 – 60, Башар Ресан (Умар Адҳамзода), 5:0 – Иброҳим Ибрагимов (Ҳожиакбар Алижонов), 6:0 – 90+6, Муҳаммадали Усмонов (Диёр Ортиқбоев)

 "Пахтакор": 12.Владимир Назаров, 6.Муҳаммадали Ўринбоев (94.Брайан Риаскос, 67), 7.Ҳожиакбар Алижонов (99.Улуғбек Ҳошимов, 81), 9.Иброҳим Ибрагимов, 11.Игорь Сергеев, 20.Дилшод Абдуллаев, 21.Башар Ресан (31.Муҳаммадали Усмонов, 67), 22.Умар Адҳамзода (44.Маҳмуд Маҳаммаджонов, 67), 27.Сардор Собирхўжаев (15.Диёр Ортиқбоев, 73), 55.Муҳаммадрасул Абдумажидов, 77.Дилшод Саитов

Захира: 19.Жонатан Луис, 18.Саидумар Саиднуруллаев, 23.Абдурауф Бўриев, 32.Муҳаммадали Дилшодбеков

"Бухоро": 1.Ширинбой Абдуллаев (21.Отабек Боймуродов, 65), 2.Иззатилло Пўлатов (19.Билол Тўплиев, 46), 6.Равшан Хайруллаев (8.Анвар Жўраев, 46), 10.Шоҳрўз Норхонов (77.Асилбек Қаюмов, 65), 17.Жавоҳир Рўзиев, 25.Фране Чиряк, 27.Муҳаммад Йўлдошев, 33.Йосип Томашевич (14.Маҳмуд Жўрабоев, 65), 93.Марко Колакович, 94.Фране Икич, 97.Шаҳбоз Жўрабеков

Захира: 4.Жавоҳир Ўтамуродов, 5.Сардор Қулматов, 7.Муҳаммадсафо Фозилов, 9.Ҳусайн Эргашбоев

Огоҳлантиришлар: Иззатилло Пўлатов (34), Жавоҳир Рўзиев (70)

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ

Ўйин якунланди.

90+6. ГОЛ! Захирадан майдонга тушган Усмонов олтинчи голга муаллифлик қилди!

90+4. Бухороликларнинг яна бир зарбаси Назаровдан ўтмади.

90+1. Захираан майдонга тушган Боймуродов Риаскос билан бирга-бир вазиятда зарбани қайтарди.

90. Иккинчи бўлимга 6 дақиқа қўшиб берилди.

86. Зарба! Тўплиев томонидан йўлланган зарбани Назаров қайтарди.

84. Меҳмонлар ҳужуми зарба билан якунланди, аммо ҳакам ўйиндан ташқари ҳолатни қайд этди.

81. "Пахтакор"да ўзгариш содир бўлди.

79. "Бухоро"нинг ҳужуми хавфли тус олди ва зарба билан якунланди, аммо Назаров жой танлашда аашмади.

73. "Пахтакор" таркибида яна бир футболчи алмаштирилди.

70. Жавоҳир Рўзиев қўпол ўйин учун огоҳлантирилди.

67. "Пахтакор" таркибида ҳам учта ўзгариш бўлди.

65. "Бухоро" таркибида учта ўзгариш бўлди. 

62. ГОЛ! Ибрагимов ўнг қанотдан узатмани эпчиллик билан рақиб дарвозасига жойлаб қўйди!

60. ГОЛ! Ресан "Пахтакор"нинг тўртинчи голига муаллифлик қилди!

58. "Пахтакор" бурчак зарбасига эга бўлди. Ресаннинг узатмаси Абдумажидовнинг ноаниқ зарбаси билан якунланди.

49. ГОЛ! Ўринбоев дарвозабон бошлаб берган қарши ҳужум натижасида тўпни рақиб посбони устидан ошириб қўйиб, ҳисобни йирик кўринишга келтирди.

49. "Бухоро" стандарт вазиятга эга бўлди. Йўлдошев узатган тўпни Назаров эгаллаб олди.

46. Иккинчи бўлим бошланди. Тайм аввалида "Бухоро" икки ўзгариш амалга оширди. 

Тайм якунланди.

45+1. Ўринбоевнинг зарбаси рақиб ҳимоячисига тегиб, майдонни тарк этди.

45. Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди.

39. "Бухоро"нинг жарима узатмаси зарба билан якунланди. Назаров тўпни эгаллаб олди.

37. ГОЛ! Чап қанотдан узатмани қарама-қарши томонда қабул қилиб олган Ўринбоев чап оёқда айланма зарбаси билан ҳисобдаги фарқни оширди!

34. Тўп учун курашда ютқазиб, Адҳамзоданинг либосидан тортиб қолган Пўлатов огоҳлантирилди.

31. "Пахтакор"нинг чап қанотдан ташкил этган ҳужуми самарасиз якунланди.

26. Меҳмонларнинг жаримадан узатмасидан сўнг тўпни Назаров эгаллаб олди.

22. ГОЛ! Сергеев қанотдан узатилган тўпни "Бухоро" дарвозасига жойлаб қўйди!

20. "Пахтакор" ҳужуми тўпнинг "Бухоро" дарвозабонига келиши билан якунланди.

ВАР билан маслаҳатлашган ҳакамлар қарори ўзгармади: офсайд.

17. Норхонов чап қанотдан Йўлдошев узатган тўпни бош билан "Пахтакор" дарвозасига жойлаб қўйди, аммо ҳакамлар ўйиндан ташқари ҳолатни қайд этди.

16. Зарба! Ресаннинг зарбасига аниқлик етишмади.

12. Хавфли вазият! "Бухоро" рақиб хатосидан сўнг чаққонлик намойиш қилди. Жўрабековнинг узатмасидан сўнг Норхонов тўпга ета олмади.

8. "Бухоро"да стандарт вазият юзага келди. Норхоновга нисбатан фол ишлатилди. Бироқ жарима зарбаси муваффақиятсиз якунланди.

2. Бурчак узатмаси Колаковичнинг зарбаси билан якунланди. Тўп дарвоза тўсинига тегиб, майдон ташқарисига чиқиб кетди.

1. Илк ҳужум Жўрабековнинг зарбаси билан якунланди. Бурчак узатмаси амалга оширилади. 

1. Ўйин бошланди.

Жамоалар майдонга чиқиб келишди. "Пахтакор" тўқ бинафшаранг, "Бухоро" оқ рангли либосларда ҳаракат қилади.

Rating: +13   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика