Суперлига. "Бунёдкор" 9 йилдан сўнг Наманганда "Навбаҳор"дан устун келди
18 oct 19:00
News


Суперлига. "Бунёдкор" 9 йилдан сўнг Наманганда "Навбаҳор"дан устун келди
Навбаҳор" – "Бунёдкор" 0:2 (ТУГАДИ)
Гол: 7 - Имеда Ашортиа, 21 - Имеда Ашортиа
Бош ҳакам: Фирдавс Норсафаров
Ёрдамчи ҳакамлар: Ислом Азимов, Шерзод Аъзамов
Захира ҳаками: Асадбек Қосимжонов
Назоратчи: Олег Дачев
VAR: Достон Раҳмонов
AVAR: Дилдора Рустамова
Комиссар: Даврон Иброҳимов
"Навбаҳор": 1. Умиджон Эргашев (16. Шукрон Йўлдошев, 46), 7. Азимжон Аҳмедов, 9. Забиҳилло Ўринбоев (22. Асадбек Жўрабоев,84), 12. Саидазамат Мирсаидов (36. Гильерме Гедеш, 46), 14. Жамшид Болтабоев, 17. Русланбек Жиянов, 24. Достонбек Абдулхаев (8. Шоҳмалик Комилов, 46), 29. Педро Аугусто ( 11. Муҳаммадали Ғиёсов, 46), 32. Муҳаммадбобир Мўйдинов, 70. Аббос Ғуломов, 99. Игорь Габриэл
Захира: 6. Шерзод Ғуломжонов, 19. Мирзоҳид Ғафуров, 55. Комилжон Тожиддинов, 71. Наврўзбек Иминжонов
"Бунёдкор": 22. Валижон Раҳимов, 4. Нажмиддин Нормуродов, 9. Имеда Ашортиа ( 5. Александр Зевадинов,87), 10. Расул Юлдашов (8. Мартин Шролер,58), 11. Темурхўжа Абдухолиқов (28. Матия Кривокапич,58), 15. Марко Бугарин, 21. Носиржон Абдусаломов (88. Миркамол Аннаматов,76) 23. Асадбек Раҳимжонов, 25. Итсуки Урата, 33. Абдулазизхон Абдурашидов ( 6. Бобурбек Йўлдашов58), 66. Азизбек Тўлқинбеков
Захира: 1. Абдумавлон Абдужалилов, 17. Оллаберган Каримов, 18. Наримонжон Аҳмаджонов, 77. Музаффар Олимжонов,
Огоҳлантириш: Аббосбек Ғуломов ("Навбаҳор") 11, Итсуки Урата ("Бунёдкор") 71
90+6. Учрашув якунланди.
90. Иккинчи бўлимга 6 дақиқа қўшиб берилди.
90. Гол бекор қилинди. Жўрабоев дарвозабоннинг қўлини босиб олганди.
90. Валижон Раҳимовга нисбатан қоида бузилган бўлиши мумкин. Норсафаров ВАР монитори олдига йўл олди.
88. ГООЛ. Ўйинга интрига қайтди. Шоҳмалик Комиловнинг зарбасини Раҳимов қайтарди, қайтган тўпдан сўнг Жўрабоев дарвозани ишғол қилди.
87. "Бунёдкор" таркибида Александр Зевадинов Имеда Ашортиа ўрнига майдонга тушди.
84. "Навбаҳор" сафида Забиҳилло Ўринбоев ўрнига Асадбек Жўрабоев тушди.
80. "Навбаҳор"дан ўйланган комбинация, Ўринбоевнинг зарбаси хавфли чиқди.
76. "Бунёдкор" сафида Носир Абдусаломов ўрнига Миркамол Аннаматов тушди.
74. Забиҳилло Ўринбоев иккинчи қаватда ютиб чиқиб зарба йўллади. Ноаниқ.
71. ОГОҲЛАНТИРИШ. Итсуки Урата, "Бунёдкор"
61. Болтабоев майдон марказида жуда қўпол хатога йўл қўйди ва Тўлқинбеков дарвозабон билан бирга бир чиқди ва зарба йўллади. Шукрон Йўлдошевдан сейв
58. Бобурбек Йўлдашов, Матия Кривокапич, Мартин Шролер майдонга тушди. Улар Темурхўжа Абдухолиқов, Расул Йўлдошев ва Абдулазизхон Абдурашидовни алиштиришди
53. Муҳаммадали Ғиёсовнинг узоқдан йўллаган зарбасини дарвозабон ушлаб олди
52. Забиҳилло Ўринбоевнинг боши билан йўллаган зарбасини дарвозабон ушлаб олди
46. Шукрон Йўлдошев, Гильерме Гедеш, Шоҳмалик Комилов ва Муҳаммадали Ғиёсов майдонга тушди, майдони Саидазамат Мирсаидов, Достонбек Абдулхаев, Педро Аугусто ва Умиджон Эргашев тарк этди
Иккинчи бўлим бошланди
Биринчи бўлим якунланди
45+3. Игорь Габриэлнинг зарбаси ноаниқ кетди
45+1. Раҳимжоновнинг узатмасидан сўнг Темурхўжада яхши имконият бўлди. Бироқ ушбу зарбага аниқлик етишмади
45. Ҳакам биринчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берди
43. Темурхўжа Абдухолиқовнинг зарбасини Эргашев қийинчиликсиз ушлаб олди
39. Мезбонларнинг ҳужумлари ва сифати ошиб бормоқда, ҳозирча меҳмонлар яхши ҳимояланишмоқда
33. Болтабоевнинг зарбаси ноаниқ кетди
31. Мўйдиновнинг қанотдан узатган тўпини Ғуломов зарба йўллади, бироқ ноаниқ
28. РАҲИМООООВ. Жияновнинг 11 метрдан йўллаган зарбасини дарвозабон қайтармоқда
27. Ҳакам ВАР маниторига борди ва меҳмонлар дарвозсаига пеналти белгиламоқда
25. Меҳмонлар дарвозасига яна пеналти белгиланиши мумкин. Норсафаров яна ВАРни тингламоқда.
21. ГОООЛ. Ашортиа дубл қайд этмоқда. Меҳмонлар иккинчи голни ҳам жуда осонлик билан уришмоқда
15. Итсуки Уратанинг узоқдан йўллаган зарбасини дарвозабон қийинчиликсиз ушлаб олди
14. Ҳакам ВАРни тинглади ва ҳеч қандай пеналти йўқ деб ҳисоблади
12. Жиянов ва Раҳимов тўқнашиб кетди. Ҳар икки футболчига шифокорлар ёрдам кўрсатишмоқда
11. Огоҳлантириш: Аббосбек Ғуломов рақиб майдончасида йиқилди. Норсафаров мезбонлар футболчиси симулация қилди деб ҳисоблаб, сариқ берди
7. ГОООЛ. Мезбонларнинг ҳимоясидаги пала-партишдан сўнг Ашортиа ҳисобни очди
Учрашув бошланди!
Similar news

Comments