Latest news

13:15"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи  9 12:31Мбаппе Роналдуга мурожаат қилди: "У менинг дўстим ва кумирим"  2 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: "Атлетико", "Барса" МЮ ва бошқалар  0 11:54"Ливерпуль” "Барселона"нинг собиқ ҳимоячисига қизиқмоқда  0 11:25Криштиану Роналду "Форсаж 11"да  8 10:53"Хоразм" футболчиси ОКМКни танлади  0 10:21Колумбия терма жамоаси юлдузи: "Биз ЖЧни интиқлик билан кутмоқдамиз"  3 09:55Гвардиола кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?  1 09:28"Локомотив" собиқ ҳужумчисини ортга қайтармоқчи  2 09:002025 йилнинг энг яхши 100 нафар футболчиси эълон қилинди. Месси ва Роналду ТОП-30дан жой олишмади  16 08:30Килиан Мбаппе "Реал Мадрид" тарихидаги Криштиану Роналдунинг рекордини такрорлади  4 08:02ФИФА "Ал Насср" клубига трансфер тақиқи қўйди  1 07:39Sofascore. Ҳусанов кечаги учрашувдаги ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  7 04:29Франция кубоги. ПСЖ "Фонтене"ни йирик ҳисобда мағлуб этди ва кейинги босқичга йўл олди  0 04:27Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Севилья"ни таслим этди  24

Суперлига. "Насаф" Чераннинг пенальтидан урган голи эвазига "Навбаҳор"ни мағлуб этди News

Суперлига. "Насаф" Чераннинг пенальтидан урган голи эвазига "Навбаҳор"ни мағлуб этди

Суперлиганинг 12-туридан ўрин олган "Насаф" – "Навбаҳор" учрашуви якунланди.

"Насаф" – "Навбаҳор" 1:0

15.06.2025, 20:00

Бош ҳакам: Олим Тўйчибоев

Ёрдамчи ҳакамлар: Ҳусан Худойбердиев, Амал Султанов

Захира ҳаками: Роман Иргашев

Назоратчи: Бахтиёр Намозов

ВАР ҳаками: Абдурашид Худайберганов

АВАР ҳаками: Алишер Раҳимқулов

Комиссар: Қудрат Мадраимов

Гол: 1:0 – 77, Драган Черан (пенальти)

"Насаф": 35.Абдувоҳид Неъматов, 2.Алибек Давронов, 5.Ғолиб Ғайбуллаев, 7.Акмал Мозговой, 8.Зафармурод Абдираҳматов (28.Шуҳрат Муҳаммадиев, 79), 10.Драган Черан (19.Стефан Чолович, 84), 14.Шароф Муҳиддинов, 18.Ҳусайн Норчаев (99.Рубен Ҳебай, 64), 22.Игорь Голбан (6.Мурод Раҳматов, 64), 77.Ойбек Бозоров, 92.Умар Эшмуродов

Захира: 1.Олександр Воробей, 9.Жавоҳир Сидиқов, 17.Суҳроб Нуруллоев, 24.Сардор Баҳромов, 33.Баҳодир Халилов

"Навбаҳор": 1.Умид Эргашев, 7.Азим Аҳмедов (15.Жавоҳир Абдужабборов, 79), 9.Забиҳилло Ўринбоев, 10.Шаҳзод Убайдуллаев (37.Алишер Одилов, 63), 12.Саидазамат Мирсаидов, 13.Бенжамин Теиди, 17.Руслан Жиянов, 19.Мирзоҳид Ғофуров (33.Сергей Карпович, 63), 36.Гельермо Гедеш, 70.Аббос Ғуломов (29.Педро Аугусто, 85), 99.Игорь Габриэль

Захира: 16.Шукрон Йўлдошев, 4.Шаҳзод Тоиров, 8.Шоҳмалик Комилов, 11.ПўлатхўжаХолдорхонов, 71.Наврўз Иминжонов

Огоҳлантириш: Гельермо Гедеш (85)

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ

Ўйин якунланди.

90+4. Педро Аугусто чап оёқда тепган тўпни Неъматов эгаллаб олди.

90. Иккинчи бўлимга 7 дақиқа қўшиб берилди.

86. Ҳебайнинг зарбасига бироз аниқлик етишмади.

85. "Навбаҳор" ўзгаришга қўл урди.

85. Гедеш майдон марказидаги қўполлик учун огоҳлантирилди.

84. "Насаф" таркибида ўзгариш амалга оширилди.

79. Иккала жамоада биттадан ўзгариш бўлди.

77. ГОЛ! Черан ўзи ишлаган пенальтини аниқ амалга ошириб, ҳисобни очди! "Навбаҳор" дарвозабони тўп йўналишини топди, бироқ зарбани қайтара олмади.

ВАР мониторида вазиятни кўриб чиққан бош ҳакам пенальти белгилаш қарорини ўзгартирмади.

74. Черан рақиб жарима майдонида Игорь Габриэль томонидан йиқитилди. Ҳакам пенальти белгилади ва ВАР билан мулоқот қилмоқда.

72. "Навбаҳор"нинг бурчак узатмаси хавфли тус олди. Мезбонлар қийинчилик билан вазиятни бартараф этди. 

70. Бозоров томонидан чап оёқда йўлланган зарба дарвоза юқорисидан ўтиб кетди.

65. Муҳиддинов чап қанотдан чап оёқда кучли зарба йўллади, аммо унга аниқлик етишмади.

64. Икки жамоа таркибида иккитадан ўзгариш амалга оширилди.

60. Мозговой тепган тўпни Эргашев ушлаб олди.

58. Муҳиддиновнинг жаримадан узатмаси "Навбаҳор" дарвозабонининг қўлларига бориб тушди. Узатма амалга оширилаётган пайт Черан рақиб футболчиси билан тўқнашиб кетди, аммо ВАР билан маслаҳатлашган ҳакам ўйинни давом эттиришга қарор қилди.

55. "Навбаҳор" стандарт вазият амалга оширди. Мозговой тўпни майдон ташқарисига тепиб юборди.

52. Абдираҳматов Гедеш билан тўқнашиб кетди.

49. "Навбаҳор" хавфли вазият содир этди, сўнгги лаҳзада "Насаф" ҳимоячиси ишончли ҳаракат қилди.

46. Иккинчи бўлим бошланди.

Тайм якунланди.

45+2. Норчаев Ғайбуллаев узатган тўпни бош билан рақиб дарвозасига тўғрилаб қўйишга уринди, тўп дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди.

45+1. Игорь Габриэлга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. У ўз жарима майдонида Черан билан тўқнашиб кетди.

45. Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди.

44. Убайдуллаевнинг зарбаси ноаниқ чиқди.

44. Черан офсайдда қолиб кетди.

41. Бозоровнинг пасидан сўнг Черан сирпанган ҳолда зарба йўллади, шу боис унинг зарбаси кўнгилдагидек чиқмади.

40. Абдувоҳид Неъматов ўзи билан бирга-бир вазиятга чиқиб борган Убайдуллаевнинг зарбасини қайтарди. Қайтган тўпни тепган Ўринбоевнинг уриниши эса ўта ноаниқ кўриниш олди.

38. Ғофуровнинг рақиб жарима майдонида бош билан йўллаган зарбаси ноаниқ кўриниш олди.

35. "Навбаҳор"нинг бурчак узатмасидан сўнг Жияновнинг бош билан йўллаган зарбасига бироз аниқлик етишмади.

34. Жияновнинг ўнг қанотдан узатмасини Абдираҳматов қийинчилик билан майдон ташқарисига чиқариб юборди.

31. Жияновнинг бурчак узатмасидан сўнг Ғуломов чалқанча услубда зарба йўллади, тўп дарвоза устунига тегиб, майдонни тарк этди.

30. Бозоров тўп билан олдинга борди ва Черанни рақиб посбони билан бирга-бир вазиятга чиқаришга ҳаракат қилди, аммо "Навбаҳор" ҳимоячиси ишончли ҳаракат қилди.

27. Черан ва Аҳмедов ўртасида кичик келишмовчилик содир бўлди. Ҳакам уларни хотиржамликка чақирди.

26. Норчаев томонидан пастлатиб йўлланган зарбага аниқлик етишмади.

23. Умид Эргашев тўпни эгаллашда бироз қийинчиликка дуч келди. Норчаев унга халақит қилишга уринди. Кейинги вазиятда Эргашев яна шундай ҳолатга дуч келди. Бу сафар у Игорь Габриэль билан тўқнашиб кетди.

18. "Навбаҳор" жарима зарбаси ишлаб олди. Жарима майдонига узатилган тўпни Ғайбуллаев аутга чиқариб юборди.

16. Аҳмедов Эшмуродовдан "Зидан услуби"да ўтиб кетишга уринган пайт қўполлик билан тўхтатилди.

13. Муҳиддиновнинг жаримадан йўллаган зарбаси "жонли девор"дан ўтмади.

12. Бозоровни Гедеш қоидабузарлик эвазига тўхтатиб қолди. "Навбаҳор" жарима майдони ёнгинасида стандарт вазият юзага келди.

11. Убайдуллаевнинг чап қанотдан йўллаган зарбаси дарвоза юқорисидан ўтиб кетди.

8. Чераннинг узатмаси Норчаевнинг зарбаси билан якунланди. Мезбонлар тўп рақиб футболчисининг қўлига текканига ишора қилишмоқда. ВАР пенальтига асос топмади.

5. Дастлабки дақиқаларда хавфли ҳужум гувоҳига айланмадик. Мезбонлар кичик устунликка эга.

1. Ўйинни мезбонлар бошлади. 

Жамоалар майдонга чиқиб келишди. "Насаф" қизил, "Навбаҳор" кўк рангли либосларда ҳаракат қилади.

Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика