Latest news

23:43Виталий Левченко: "Бабаян? Шартномам ноябрда якунига етади"  0 23:18Ҳаким Фузайлов: "Маҳаллий футболчилар Нарх ва Самиевлардан ёмон ўйнашмаяпти"  1 22:52Доннарумма агенти Нойернинг Мусиала жароҳати ҳақидаги сўзларига: "Мануэль 2014 йилда Игуаинни урганда ҳам, жароҳатланиш хавфини билиб турган"  1 22:26Шченсни "Барселона" билан янги битим имзолади  0 22:15Мбаппе судга берган аризасини қайтариб олди  0 22:00Суперлига. "Нефтчи" "Хоразм"ни мағлуб этди ва иккинчи ўринга чиқиб олди   34 21:07Акмал Мозговой БАА клубига ўтди  9 20:20Ўзбекистонлик ҳакамлар Президент кубоги (Индонезия) мусобақасида фаолият олиб боришади  1 19:47Анчелотти "Олтин тўп"га муносиб бўлган, лекин қўлга киритолмаган футболчи номини айтди  7 19:20"Антверпен" янги аъзоси Муҳаммадали Ўринбоев: "Ўзбекистонни янада танитишга ваъда бераман!"  26 18:49Расман: Муҳаммадали Ўринбоев – Бельгия клуби футболчиси!  15 18:35Доннарумма Мусиала туфайли психологга мурожаат қилди  2 18:08МЮ ва бошқалар Дуглас Луис учун курашмоқда   0 17:41VAR ишламаган, иккита камерада трансляция қилинган "Динамо" – "Насаф" беллашувидан ГАЛЕРЕЯ  6 17:19Артета янги трансфердан мамнун: "Субименди "Арсенал"га жуда мос келади"  0

Суперлига. Пешқадам "Насаф" Самарқандда жанговар дуранг қайд этди News

Суперлига. Пешқадам "Насаф" Самарқандда жанговар дуранг қайд этди

Суперлига 15-туридан ўрин олган беллашув якунига етди.

Суперлига

15-тур

"Динамо" – "Насаф" 2:2  

Самарқанд. "Динамо" стадиони. 20:00

Гол: Анвар Ҳожимирзаев (Санжар Қодирқулов) 26', Марко Станоевич пенальти 45+2' – Жаҳонгир Ўрозов автогол 16', Акмал Мозговой 85'

Бош ҳакам: Рустам Лутфуллин

Ёрдамчи ҳакамлар: Руслан Серазитдинов, Акмал Гиясов

Захира ҳаками: Севдиёр Ҳамроқулов

Назоратчи: Бахтиёр Тагаев

VAR: Достон Раҳмонов

AVAR: Ислом Азимов

Комиссар: Даврон Иброҳимов

"Динамо": 13.Равшанбек Ягудин, 6.Жаҳонгир Ўрозов, 7.Ратиньо, 8.Санжар Қодирқулов, 10.Анвар Ҳожимирзаев, 18.Олександр Кучеренко, 20.Жалолиддин Жумабоев, 22.Улуғбек Абдуллаев (4.Акбар Абдирасулов, 88), 25.Ойбек Ўрмонжонов (11.Хислат Халилов, 88), 37.Фирдавс Абдураҳмонов (9.Миржаҳон Мираҳмадов, 64, 24.Муҳсин Бозоров, 71)), 88.Марко Станоевич.

Захира: 27.Эден Неманов, 12.Абдулаҳаджон Ҳошимов, 14.Баҳодир Насимов, 15.Мақсудхўжа Аълохўжаев, 23.Беҳруз Облақулов. 

"Насаф": 35.Абдувоҳид Неъматов, 2.Алибек Давронов, 5.Ғолиб Ғайбуллаев, 7.Акмал Мозговой, 8.Зафармурод Абдирахматов (92.Умарбек Эшмуродов, 73), 10.Драган Черан, 14.Шароф Муҳиддинов (9.Жавоҳир Сидиқов, 73), 18.Ҳусайн Норчаев (22.Игорь Голбан, 80), 24.Сардор Баҳромов (17.Суҳроб Нуруллоев, 46), 34.Шерзод Насруллаев, 77.Ойбек Бозоров (33.Баҳодир Халилов, 90+4).

Захира: 1.Олександр Воробей, 55.Диёрбек Абдуназаров, 73.Диёрбек Асомиддинов, 80.Давронбек Усмонов.

Огоҳлантиришлар: Жаҳонгир Ўрозов (7), Зафармурод Абдирахматов (45+2), Акмал Мозговой (62), Санжар Қодирқулов (63).


УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ! 

90+4. "Насаф"да алмаштириш: Бозоров ўрнига Халилов учрашувни тугатиб қўяди. 

90+2. Давронов Ҳожимирзаевга нисбатан қоидани бузди. 

90. Иккинчи таймнинг асосий вақтига 5 дақиқа қўшилди. 

89. Даҳшаааат! Ҳожимирзаевнинг зарбасидан сўнг тўп ҳимоячига тегиб қайтди, қайтган тўпни Ратиньо чамаси 8 метрдан дарвозага йўналтирди, бироқ ноаниқ... 

88. "Динамо"да 2 та ўзгариш: Ўрмонжонов ўрнига Халилов, Абдуллаев ўрнига Абдирасулов туширилди. 

85. ГОЛ! "Насаф" вакилларининг кетма-кет зарбалари самара берди. Мозговойнинг чап оёқда берган зарбасидан сўнг тўп Ягудиннинг оёқлари орасидан кириб кетди – 2:2!

82. Зарбааа! Мозговойнинг ерлатиб йўллаган зарбасини Ягудин бартараф этди. 

81. Зарбаа! Ҳожимирзаевнинг зарбасини Неъматов қайтаришга эришди. 

80. "Насаф"да ўзгариш: Норчаев ўрнига Голбан туширилди. 

77. Сидиқовнинг бурчак зарбасидан ошириб берган пасидан кейин тўп Давронов ва Эшмуродовдан ўтиб кетди. 

73. "Насаф"да 2 та алмаштириш: Муҳитдинов ўрнига Сидиқов, Абдирахматов ўрнига Эшмуродов ўйинга қўшилди. 

73. Ҳожимирзаев тўпни олиб қўйиб, дарҳол шеригини олдинга бошлади, бироқ ҳакам тўп ҳужумчининг қўлига текканини пайқаб қолди. 

71. "Динамо"да ўзгариш: Мираҳмадов жароҳат туфайли ўрнини Бозоровга бўшатиб берди.

69. Мираҳмадовга тиббий ёрдам зарур. У "Насаф" вакили билан тўқнашувда жабрланди.

67. Зарба! Муҳитдиновнинг кучла зарбаси ҳимоячиларга тегиб қолди. 

66. Кучеренко Норчаевга нисбатан қоидани бузди. Меҳмонларда стандарт вазият. 

64. "Динамо"да алмаштириш: Абдураҳмонов ўрнига Мираҳмадов майдонга тушди. 

63. Санжар Қодирқулов Нуруллоевга нисбатан ишлатган қўполлиги учун сариқ карточка олди. 

62. Акмал Мозговой давомий эътирозлари учун огоҳлантирилди

59. Зарба! Шерзод Насруллаевнинг жарима майдончаси ичидаги зарбасидан сўнг тўп ҳимоячиларга тегиб қайтди. 

53. "Насаф" омадини ҳужумдан изламоқда, "Динамо" эса ҳимояда ҳушёрликни йўқотмаяпти. 

50. Бозоровнинг ўзи стандартни амалга оширди, бироқ тўпга ҳеч ким улгурмади. 

49. Ойбек Бозоровга нисбатан қоида бузилди, жарима зарбаси. 

46. Иккинчи тайм бошланди! 

46. "Насаф"да ўзгариш: Баҳромов ўрнига Нуруллоев баҳсни давом эттиради. 

Биринчи бўлим тугади. Ҳозирча ҳисоб – 2:1. Танаффус! 

45+2. ГОЛ! Марко Станоевич пенальтини "Паненка" услубида амалга ошириб, ҳисобни ўзгартирди – 2:1!

45+2. Пенальти! Абдирахматов Ҳожимирзаевни йиқитгани учун пенальти белгиланди. Айбдорга сариқ карточка ҳам берилди. 

45. Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди. 

41. Ратиньо Мозговой билан жиддий тўқнашиб кетди, икки футболчига ҳам тиббий ёрдам кўрсатилди. 

38. Акмал Мозговой ҳужум чоғида рақибга нисбатан қўполлик ишлатди. 

36. Зарбааа! Абдураҳмоновнинг яқин масофадан берган зарбасини Неъматов бартараф этди. 

33. Ўрозовдан Ҳомижирзаев томон узун пас етиб келди, бироқ ҳужумчи офсайдда қолгани маълум бўлди. 

30. Абдуллаевнинг яхши ўйланган пасидан сўнг Ратиньо тўпга эга чиқолмади, унга қаршиликлар ҳимоячилари тўсқинлик қилди. 

26. ГОЛ! Қодирқуловнинг пасидан кейин Ҳожимирзаев чап оёқда дарвозани нишонга олди – 1:1!

21. Зарбаа! Муҳитдиновнинг бурчак зарбасидагн ошириб берган тўпини Давронов бош билан дарвозага йўллади, сал ноаниқ. 

19. Абдураҳмонов майдон марказида Черанга нисбатан қўполлик ишлатди, сербиялик ҳужумчи рақибга эътирозини билдирди. 

16. ГОЛ! Муҳитдиновнинг узатмасидан кейин Давронов дарвозани пойлади, тўп йўл-йўлакай Ўрозовга тегиб тўрдан жой олди – 0:1!

13. Зарбаааа! Ратиньонинг зарбасидан кейин тўп тўсинни қақшатди! 

13. Уууух! Абдураҳмоновнинг айланма зарбасидан сўнг тўп дарвоза тўсинига тегди! 

9. Зарба! Муҳитдиновнинг зарбаси кўринишидан хавфли чиқди, аммо Ягудин тўпни қийинчиликсиз эгаллаб олди.

7. Бозоров 16 ни чизиғи устида Ўрозов томонидан йиқитилди. "Динамо" вакилига сариқ карточка кўрсатилди. 

4. "Динамо" ҳимоячилари Бозоровга нисбатан қоидани бузди. 

2. Ўрмонжоновнинг яхши пасидан сўнг Ҳожимирзаев тўпни эгаллаб олишга қийналди, акс ҳолда жуда хавфли вазият кузатилиши мумкин эди. 

1. Учрашув бошланди! 

"Динамо" – "Насаф" ўйинида VAR ишламайди, баҳсни трансляция қилишда атиги иккита камера ишлатилади.

Rating: +6   

Comments

+15   
06 jul 20:50:33
RADIANT_1
Pazor markaziy o'yinda VAR yo'q. O'linglar bu kunlarizdan)))(
+11   
06 jul 22:46:17
PFCNasaf (O‘zbekiston)
Бугунги «ўйин»да тепадагиларни қўли бор,бугун VAR бўлганда Динамо 10- дақиқада бир киши кам бўлиб ўйнашга мажбур бўлар эди, Ўрозов қизил карточка олиши шарт эди. Бу ерда тепагаларни қўли бор мақсад Насаф олдинлаб кетмаслигига йўл қўймаслик керак, пенальти берилган жойда умуман пенальти йўқ эди.
+8   
06 jul 23:30:36
muzaffarov1970@gmail.com
Бугунги уйин аник Насафга карши сценарий асосида тузилган уйин булди. Бекорга Рузикул Бердиев танафус пайтида хакамлар билан тортишиб кетмади. Насафни тухтатиш ва бугунги уйинни Насафни маглубиятга учрашини кузлаб ВАР йуклиги трансляцияни хам кайта такрорий вазиятларни йуклиги пенальти нотугри белгиланганлиги билан аник тиник аник булди. Нима булганда хам Насаф иродали уйин курсатди. Бу шармандали холат УФФга катта дог булиб бу холатни улар тушунтириб беришлари шарт. Биз мухлислар талаб килиб коламиз.
+7   
06 jul 22:54:24
Fast TV
Ровшан Эрматовга савол! ВАР йўқ стадионда нега учрашувга руҳсат беряпти?
+6   
06 jul 22:47:38
jamshid rakhmonov
Reply to comment by Sodiq Nazarov
Ютубдан бир қайтариб кўрингчи пенальти қандай ҳолатда берилган экан
Пенальти йўқ эди.
+6   
06 jul 22:35:59
Dilshod 441
нега 1-давранинг марказий уйини 1-чи ва 2-чи уриндаги жамоларнинг уйинига вар куйилмади. Яна такрор лавхалар хам йук ПФЛ тушунтириш бериши керак!!!
+6   
06 jul 20:58:49
Football Onlooker
21 чи асрдаги янги УЗБ ТВсини ахволини қаранглар,такрорий вазиятларния курсатолмайди э,евро футболларда хафли вазиятларни бахси ваўиятларни турли ракурслардан қайта қайта павторларини курсатишади,мазза қилиб футбол курамиза,бизни транлациялар утган асрни 50 чи йилларидагидек, пеналти манимча нотуғри қуйилди,қоида майдон ташқарисида бузилган эди,афсуски павтор булганида бунга аниқро қилиб ойдинлик керитган булардек,олгани харом булгур ТВ ишлайдиганлар бир жойда қотиб қолган тебса тебранмаслардан иборат, олдинга қараб интилишни билмайди
+6   
06 jul 20:55:50
ArsaBarsa
Nasaf muxlisi bo’lmaganlar rostan penalti bo’ldimi yozinglar qani? Chiziqni ichida edimi?
+6   
06 jul 20:19:34
Odil Rofeyev
Марказий уйин вар йук, повтор курсатмаяпти
+5   
06 jul 23:55:49
Nasaf..RMA..MYU..JUV
Var yuq takroriy vaziyatlar yuq oldin stadionlarni ishlashni urganinglar 100 foiz hakam xatolari bilan Nasaf achko yoʻqotmoqda
+5   
06 jul 22:13:54
$$$$$™
Чемпионат оркага кетаябди бугунгидек уйинга булган теппадагиларни муносабатига минус
+5   
06 jul 21:21:19
BOBIRBEK_URINOV⚽️
Reply to comment by Uchqunbek Habibullaev
Огайни ман Каршини кок марказида стадионни олдида тураман. Агар Насаф Динамони хаками билан ку́шиб итариб ташласа факат хурсанд бу́ламан. Просто юказиб ку́йса хам хафа бу́лиш йук, барибир 1 давра 1-у́рин.
Каердан булсан хам, эркак булиб ёзгинда! СССР даврида Пахтакор уйинларни сотиб олмаган! Кейин уйларни курилиши буйича жуда адашдинг... кок марказда булсанг жуда яхши! Айтганингдек Насаф зур булса ютсин! Бу ерда хакамларга хам, УФАдагиларга хам .охх.й Насафни ёки Динамони ютиши...
+5   
06 jul 20:58:49
Uchqunbek Habibullaev
Бу ерда аник нимадир бор. Сиёсатнинг бир турида бу. У́йинга хар тараылама тайергарлик ку́рилган. ВАР, такрорий лавхаларни йуклиги - тайёргарликнинг натижаси.
Собик иттифок даврида Москвадан бошлаб республика, вилоят, туман марказларига караб ку́п каватли биноларнинг пассайиб кетишига у́хшайди.
Ку́чма телевизион станцияни ишламаслиги - юкоридаги мисолга сесмик жойлашув каби, оддий бохона.
Максад Насафнинг узилмб олдинга у́тиб кетмаслиги.
Бизга театр ку́йиб беришади хар йили.
Ха бу йил хам Насафни чемпион килишади.
+5   
06 jul 20:52:50
Sher.Far
telvizorda pavtorni qaytarishmadi penaty yo'q ekan shekili
+4   
06 jul 23:53:56
Жахонгир-9
ВАР йуклиги хаммани энсасини котирди.хакикатдан хам Самарканд дек шахри Азим стадионида ВАР булмаса.Масалан Шуртан ва бошка жамоаларда булмаса тушинса булар эди.Лекин Бу Самарканд жамоаси ку .Булиб хам Марказий уйин даааа.Ўлганни устига тепган дек кайта -секинлаштириб курсатиш хам йук.Судяга бахо " 1".Бундай уйинларни утказишдан олдин ЎФА, ва бошка мутассаддилар уйлаб куришса булар эди.
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика