Latest news

15:00Орзулар рўёби: Ўзбекистон футболининг тарихий йилидаги муҳим воқеалар  0 14:33ОЧЛ 2 плей-офф босқичига қуръа ташланди: Роналду етакчилигидаги "Ал Насср" "Арқадағ" билан ўйнайди  4 14:12Расман: Ислом Тўхтахўжаев — "Андижон" футболчиси!  11 13:52Тимур Кападзе дунёнинг энг кучли мураббийлари орасида кучли ўнликка кирди!  13 13:30Кроос ЖЧ-2026 форматига қарши чиқди: "5:0 ёки 6:0 ҳисобидаги ғалабаларни эмас, сифатли ўйинларни кўришни истайман"  6 13:05Йилнинг охирги ўйинлари TVCOM'да  0 12:57"Арсенал" ва "Манчестер Сити" собиқ футболчиси "Кан" бош мураббийи этиб тайинланди  1 12:31Ўзбекистон U-18 терма жамоасининг Туркияга йўл оладиган таркиби эълон қилинди  1 12:15Маурицио Сарри юрагидан операция қилинди  0 11:52Кореяга кетиши кутилган футболчи "Сўғдиёна" билан шартномасини узайтирди  1 11:29Артета қишки трансфер ойнасида "Арсенал" таркибини кучайтиришга бел боғлади  2 11:05Бугун Қатарга қарши ўйнаймиз  3 10:21Расман. "Локомотив" ва "Сўғдиёна" каби жамоаларни бошқарган мураббий Пролига клуби бош мураббийига айланди  2 09:52Фарғона вилояти кубоги-2025. Финал учрашуви бўлиб ўтди  3 09:23"Реал" энг ёмонлар орасида иккинчи бўлди  1

Суперлига-2025. Ким пенальтилардан кўп жабр кўрди? News

Суперлига-2025. Ким пенальтилардан кўп жабр кўрди?

2025 йилги Суперлига жадвалида клублар ўртасидаги кураш қанчалик кескин кечган бўлса, пенальтилар статистикасида ҳам вазият шунчалик ҳар хил ва драматик бўлди.

Мавсум давомида ҳакамлар томонидан белгиланган 11 метрлик зарбалар кўплаб ўйинларнинг тақдирини ҳал қилди. Бу рақамлар нафақат жамоаларнинг ҳимоя ва ҳужумдаги самарадорлигини, балки дарвозабонларнинг маҳорати, ҳакамлар фаолияти ва футболчиларнинг руҳий барқарорлигини ҳам намоён этди.

Дарвозабонлар: Қаҳрамонлар ва омадсизлар

Пенальтини қайтариш — футбалдаги энг қийин вазифалардан бири. Мавсумнинг энг мухим қаҳрамонларидан бири Шоҳруҳ Эшбўтаев бўлди. У қайтарган 4 тадан 3 та пенальти нафақат статистика, балки жамоаси учун муҳим аҳамият касб этди.

Валижон Раҳимов ҳам мавсумни ижобий қайд билан якунлади — 3 тадан 2 тасини амалда зарарсизлантирди.

Бироқ барча дарвозабонлар ҳам омадли бўлмади. Умиджон Эргашев учун бу мавсум ёдда қоларли бўлмади: у қарши олган 5 та пенальтининг барчасини ўтказиб юборди. Пенальтини қайтариш — нафақат реакция, балки психология. Дарвозабон ва зарба ижрочиси ўртасидаги психологик дуэль кўпинча ўйин тақдирини белгилаб беради.

Энг кўп пенальти билан “жабрланган” клублар

Ҳар бир пенальти — ҳимоя хатоси ёки ҳакам баҳосининг оқибати. Мавсум давомида баъзи клублар 11 метрлик зарбаларга нисбатан кўпроқ “жабр” кўрди.

"Қизилқум" — энг кўп пенальти белгиланган жамоа. Дарвозасига 9 та пенальти, шулардан 7 таси гол.

"Навбаҳор" — 9 та пенальти қабул қилди, аммо дарвозабонининг ҳаракатлари сабаб фақат 5 таси голга айланди.

Интизомий хатолар, қўпол ҳаракатлар, жарима майдонидаги камчиликлар — бундай пенальтиларнинг асосий сабаблари бўлиб қолмоқда.

Мавсумнинг энг тоза жамоаси — "Сўғдиёна"

Ажабланарли ҳолат: "Сўғдиёна" ўз дарвозасига бутун мавсум давомида атиги 1 бор пенальти белгиланишига гувоҳ бўлди. Бу жамоанинг интизоми, стратегик ҳимояси ва ўйин маданияти юқори эканини кўрсатади.

Энг кўп фойда кўрган клублар

Футболда пенальти ишлаб олиш ҳам катта маҳорат. Ҳужумда фаоллик, рақибни қийин аҳволга солиш ва тезкорлик бунда асосий рол ўйнайди.

"Навбаҳор" — мавсумда энг кўп пенальтига эга бўлган жамоа. 8 та пенальти, шулардан 6 таси гол

"Насаф" — 7 та пенальти ишлаб олди, 5 тасини голга айлантирди.

"Қўқон-1912" — 6 та имкониятдан 5 маротаба муваффақиятга эришди.

Бу жамоаларнинг ҳужумдаги фаоллиги, рақиб жарима майдонидаги босими ва динамик ўйини самара бераётганидан далолат.

Энг кам фойда — "Машъал"

Ўтган мавсумда "Машъал" учун энг кўп қисман салбий кўрсаткич қайд этилган — фақат 1 та пенальти. Бу жамоанинг ҳужумда пасив ўйнаётганидан далолат бўлиши мумкин.

Ҳакамлар: энг кўп нуқтага ишора қилган бошқарувчилар

Мавсум давомида пенальти белгилаган ҳакамлар фаолияти ҳам алоҳида эътиборга молик:

Олим Тўйчибоев — 7 бор 11 метрлик нуқтани кўрсатган.

Иброҳим Исмоилов — 5 та ҳолат.

Илгиз Танташев — 5 та пенальти.

Ҳакамларнинг бундай кўрсаткичлари улар бошқарган ўйинларда шиддат, қўполлик ва кескинлик юқорилигини кўрсатади.

Ижро маҳорати: Игорь Сергеев энг яхшиси

Пенальти ижрочилари орасида эса Игорь Сергеев мутлақ етакчи бўлди. У тепган 4 та пенальтининг барчасини ишончли голга айлантирди. Унинг совуққонлиги, техник ҳаракатлари ва руҳий барқарорлиги юқори даражада экани яна бир бор исботланди.

Rating: +5   

Comments

+2   
06 dec 11:27:23
Murod Muxammadiyev
Bo'larkanu fakt va statistikani qo'shib maqola yozsa. + Sizga????
+1   
06 dec 15:43:41
Odilbek Abdushukurov
Jabr ko‘rgan bo‘lsa, o‘zi aybdor o‘sha jamoani. Bu jabr emas, himoyaning sustligidan.
+1   
06 dec 12:22:51
Karaev Mansur
Навбахор бн Насафга хакамларни шунча сай-харакатлари хам ердам беролмабди-да, эссиз
   
06 dec 22:10:32
sssrni sarqiti
Reply to comment by Karaev Mansur
Навбахор бн Насафга хакамларни шунча сай-харакатлари хам ердам беролмабди-да, эссиз
Ichiqoraev, hakamlar dalbaboeb bolsa Nasafni aybi yoq, penaltini hakamlar qoygan
   
06 dec 18:16:21
Шухрат
Икктани чичган норчаев 4очка зарарига тупурар буламан деб
   
06 dec 14:50:23
Job Ir
Reply to comment by Karaev Mansur
Навбахор бн Насафга хакамларни шунча сай-харакатлари хам ердам беролмабди-да, эссиз
Кайси калла билан шуни ездингиз. 8 та пеналти тепибди Навбахор. Лекин Навбахор дарвозасига 9 та пеналти хам белгиланганку. Маколани ярмини укидингизми узингизга керакли жойини.
   
06 dec 12:50:43
Максуд Умаралиев
Reply to comment by Karaev Mansur
Навбахор бн Насафга хакамларни шунча сай-харакатлари хам ердам беролмабди-да, эссиз
Навбахор энг куп пенальти тепиш бидан биргаликда энг куп пенальти хам айнан Навбахор дарвозасига белгиланган, хакамларни ярми ёрдам берган, ярми Навбахорга каршими шунда
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика