Latest news

09:51"Вулверхэмптон" АПЛнинг антирекордини ўрнатди  0 09:23Криштиану Роналду: "Мавсум ўртасида ҳеч ким чемпион бўлмайди"  1 08:50"Машъал"да нима гаплар? Жамоани бир қатор футболчилар тарк этган  5 08:14Арне Слот: "Виртц "Ливерпуль" учун ҳали кўплаб голлар уради"  0 07:33Эрон ОАВси Сергеевни "Сепахон"даги ойлигини маълум қилишди  7 03:30U-23 Осиё чемпионати-2020. Стадионни пайҳон қилган атлетлар, кулгига қолган ТВ, туғилган кунида Ўзбекистонга иккита гол урган футболчи, Сон Хён Минга сув ташиттирган мураббий ҳамда кубокни ирғитган Шаҳбоз Беғамов ҳақида ҳикоя қиламиз  5 02:40А Серия. "Ювентус" аутсайдер майдонида ишончли ғалаба қайд этди  0 01:17"Астон Вилла" клуб рекордини такрорлади  5 00:54"Аркадаг" кетма-кет учинчи марта Туркманистон Кубогини қўлга киритди  18 00:34Саудия Арабистони. "Ал Иттиҳод" ғалаба қозониб, 6-ўринга кўтарилди  0 00:23Нималар қиляпсан, "Астон Вилла"?! Эмери жамоаси "Челси" майдонида ҳам ғалабага эришди  28 23:59Витинья Гвардиола билан ишлашга қарши эмас  1 23:35FUTSAL AWARDS-2025: Йилнинг энг яхшиларини тақдирлаш маросимидан ГАЛЕРЕЯ  1 23:19Флориан Виртц илк голи ҳақида нималар деди?  0 22:55АПЛ. "Ливерпуль" - "Вулверхэмптон" учрашувидан кейинги фактлар  1

Суперлига. 14-турдан қолдирилган ўйинлардаги баҳсли вазиятлар юзасидан Эксперт-ҳакамлар комиссияси хулосаси News

Суперлига. 14-турдан қолдирилган ўйинлардаги баҳсли вазиятлар юзасидан Эксперт-ҳакамлар комиссияси хулосаси

Жорий йилнинг 22 август санасида Суперлига 2024 йилги мавсумнинг 14-туридан қолдирилган 3 та учрашув якунига етди.

Ўзбекистон футбол ҳакамлари маркази мазкур учрашувлар тугагач, Эксперт-ҳакамлар комиссиясининг навбатдаги йиғилишини ўтказди ва тур доирасида кузатилган баҳсли вазиятлар таҳлил қилинди. Бу беллашувларда жами 5 та баҳсли вазият юзага келди.  

Қуйида уларнинг батафсил изоҳи ва чиқарилган якуний қарорлар билан танишишингиз мумкин:

1-вазият: «Олимпик» - «Насаф» ўйини: баҳсли 11 метрлик жарима зарбаси.


«Олимпик» - «Насаф» учрашувининг 59-дақиқасида меҳмонларнинг 10-рақамли футболчиси рақиб жарима майдонида ҳимоячи билан тўп учун курашда майдонга йиқилди. Бош ҳакам Хушнуд Суюнбоев ВАР орқали ҳолатни ўргангач, қаршиликларнинг 77-рақамли вакили сал олдинроқ тўпни қўл билан ўйнаганини қайд этди.
 

Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Бу вазиятда ВАР ҳолатга тўғри аралашган. Дастлаб меҳмонлар футболчиси тўпни қўли билан ўйнаган. Бу каби ҳолларда қўл билан ўйин қайд этилиши лозим. Ўз-ўзидан пенальти белгилаш учун асос етарли эмас. Комиссия ҳакамларнинг қарорини тўғри, деб топди.


2-вазият. «Олимпик» - «Насаф» тўқнашуви: меҳмонларнинг голи.


«Олимпик» - «Насаф» учрашувининг 66-дақиқасида меҳмонлар бурчак зарбасидан сўнг қулай вазиятга эга бўлди ва 10-рақамли футболчи бош билан тўпни майдон эгалари дарвозасига киритди. Бош ҳакам Хушнуд Суюнбоев гол урилгунга қадар меҳмонларнинг 6-рақамли футболчиси фол қайд этмаган, дея баҳолади. ВАР орқали ҳолатни ўрганган рефери голни инобатга олди.
 

Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Бу вазиятда ВАР ҳолатга тўғри аралашган. Ҳужумчи рақибининг ортидан зарба берган. Бу каби ҳолларда гол инобатга олинмаслиги ва жарима зарбаси белгиланиши лозим. Эксперт-ҳакамлар комиссияси томонидан бош ҳакамнинг қарори нотўғри, деб топилди.


3-вазият. «Пахтакор» - «Сурхон» қарама-қаршилиги: баҳсли пенальти.


«Пахтакор» - «Сурхон» учрашувининг 21-дақиқасида меҳмонлар қулай вазиятга эга бўлди. Тўпни ўзига бўйсундирмоқчи бўлган термизикларнинг 3-рақамли футболчисига номинал мезбонларнинг 23-рақамли вакили қўполлик ишлатди. Бош ҳакам Акмал Раҳимов нуқтага ишора қилди, ВАР ҳам унинг қарорини маъқуллади.
 

Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Бу вазиятда ҳимоячи рақибига нисбатан ўйин қоидасини бузган. Эксперт-ҳакамлар комиссияси ҳакамларнинг қарорини тўғри, деб ҳисоблайди.


4-вазият. «Пахтакор» - «Сурхон» қарама-қаршилиги: баҳсли қизил карточка.


«Пахтакор» - «Сурхон» учрашувининг 28-дақиқасида меҳмонларнинг 11-рақамли футболчиси қулай имкониятга чиқиб бораётган пайтда пойтахтликлар посбони қўполлик ишлатиб уни тўхтатиб қолди. Бош ҳакам Акмал Раҳимов дарвозабонга сариқ карточка кўрсатди, ВАР ҳам унинг қарорини маъқуллади.
 

Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Бу вазиятда посбон қулай вазиятга чиқиб бораётган рақибига нисбатан  фол қайд этган, аммо ҳужумчи рақиб дарвозасига нисбатан ўткир бурчакка қараб кетаётгани боис вазият қизил карточка беришга арзимайди. Эксперт-ҳакамлар комиссияси ҳакамнинг қарорини тўғри, деб ҳисоблайди.


5-вазият. «Пахтакор» - «Сурхон» қарама-қаршилиги: баҳсли қизил карточка.


«Пахтакор» - «Сурхон» учрашувининг 51-дақиқасида меҳмонларнинг 10-рақамли футболчиси тошкентликларнинг 23-рақамли аъзоси билан тўқнашиб кетди. Гарчи у тўпга биринчи теккан бўлсада, ўзини тўхтата олмагани боис рақибининг оёғига зарба берди. Бош ҳакам Акмал Раҳимов футболчига сариқ карточка кўрсатди.
 

Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Бу вазиятда футболчи рақибига нисбатан ўйин қоидасини бузган, аммо биринчи тўпга теккани учун вазият қизил карточка беришга арзимайди. Бу каби ҳолларда футболчи эҳтиётсизлиги учун сариқ карточка билан жазоланиши лозим. Эксперт-ҳакамлар комиссияси ҳакамнинг қарори тўғри эканини маълум қилади.




→ Ҳакамлар "Насаф"га ёрдам берадими? Улар "Сурхон"га қарши ўйинда "Пахтакор"ни ўлдиришдими? 14 ва 16-тур учун ҳакамлик таҳлили

Rating: -3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика