Latest news

19:21Паулу Бентунинг Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийлига тайинланиши тўғри қарорми ёки нотўғри?  3 19:10Ўзбекистон U-23 терма жамоаси 30 август куни Қирғизистонга йўл олади   1 18:49Одил Ҳамробеков ва Ўткир Юсупов Ўзбекистон терма жамоасининг йиғинига келиб қўшилди   0 18:07"Қайрат" бош мураббийи: "Бунчалик узоққа боришимизни кутмагандим"  4 17:15"Футбол олами". Ярим финалчилар маълум, хайр "Навбаҳор" ва "Бунёдкор"  4 16:59"Андижон", "Динамо", "Навбаҳор"га жарима ва яна кўплаб қарорлар – Тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши тафсилотлари   7 16:34"Ливерпуль" "Бавария" футболчисини АПЛга қайтармоқчи  2 15:45Жаҳон чемпионатигача: Бентуда терма жамоани тайёрлаш учун қанча вақт бўлади?  23 15:23Ўзбекистон кубоги. "Динамо" ярим финалга чиққан ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  3 15:10"Манчестер Сити" ҳимоячиси фаолиятини "Милан"да давом эттиради  2 14:44Бенту бошқарган терма жамоалар мундиалларда нима каромат кўрсатган?  32 14:23Нкунку фаолиятини А Серияда давом эттиради (Фабрицио Романо)  8 14:15"Арсенал" яна бир трансфер бўйича келишувга эришди  0 14:06CAFA NATIONS CUP-2025 мусобақаси бошланмоқда. Эртага ўйинолди матбуот анжуманлари ва расмий машғулотлар бўлиб ўтади  5 13:45Бенту Ўзбекистон терма жамоаси тарихидаги 10-хорижлик мураббий бўлади. Аввалги ҳамкасблари қандай натижа кўрсатган?   44

Суперлига. 12-тур лауреатлари News

Суперлига. 12-тур лауреатлари

Кеча Суперлиганинг 12-туридан ўрин олган ўйинлар якунланди.

Championat.asia тур баҳслари асосида тур лауреатларини аниқлади.

"Андижон" клуби бу тур сафарда "Навбаҳор" меҳмони бўлди ва ғалабага эришди. "Андижон" ажойиб ўйин кўрсатди ва ўз тарихида илк бор Намангандан уч очко билан қайтди. Шу туфайли Ёрқин Назаров championat.asia сайти талқинига кўра 12-турнинг энг яхши мураббийи деб топилди.



"Андижон"нинг "Навбаҳор" устидан ғалаба қозонишида меҳмонлар посбони Низомиддин Зиёвутдиновнинг хизмати катта бўлди. У беллашув давомида жамоасини бир неча бор муқаррар голлардан сақлаб қолди. Шу боис Championat.asia сайти талқинига кўра, 12-турнинг энг яхши дарвозабони Низомиддин Зиёвутдинов бўлди.  



Бу турда ҳам "Қизилқум" ярим ҳимоячиси Эркин Байдуллаев чиройли гол урди ва кетма-кет иккинчи марта тур голи муаллифига айланди. Бу сафар тажрибали футболчи "Машъал" дарвозасига жаримадан гол урди.





"Бунёдкор" бу тур "Сурхон" билан Олмалиқда ўйнади ва 5:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Шу куни "қалдирғочлар" сафида Фарруҳ Икромов дублга эришди ва жуда фаол ўйнади. Унинг рейдидан кейин Эркинов гол урди. Шу тариқа, Фарруҳ Икромов championat.asia талқинига кўра 12-турнинг энг яхши футболчиси деб топилди.



Ўзбекистон чемпионати турнир жадвали >>>>> Суперлига

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика