Latest news

13:54"Насаф"га ганалик хавбек келмоқда  2 12:39"Футболчи учун жароҳатдан-да хавфли муаммо бор"  1 12:35"Камп Ноу"да чим ётқизиш ишлари бошланди  0 12:15Эрон матбуоти: Машарипов жароҳат олди  3 12:04"Нефтчи" U-20 Жаҳон чемпионатида иккита гол урган футболчи билан шартнома тузди  1 11:42Отабек Нарзуллаев — "Машъал" янги бош мураббийи  1 11:36Ўзбекистон U-21 октябрь ойида Қозоғистон U-21 билан ўйнайди  2 11:12Расман: Шаҳзод Азмиддинов - “Андижон” футболчиси  5 11:02Расман: ️Ҳамидулло Абдунабиев — ️ОКМК футболчиси  1 10:23Сон Хён Мин фаолиятини АҚШда давом эттиришга яқин  2 09:50Зайниддин Тожиев Пролига жамоасида иш бошлади  3 09:14"Бухоро" беш нафар футболчини рўйхатдан ўтказди  2 08:40"Пахтакор" футболчисини "Динамо"га ижарага берди  3 08:09ОКМК ҳужумчиси иккинчи даврани водийда давом эттиришга яқин  1 07:402026 йилги жаҳон чемпионатига қуръа ташлаш маросими қаерда ва қачон бўлиб ўтиши маълум  7

Сунесс: "Ҳужум қилишда "Манчестер Сити" ва "Арсенал" "Ливерпуль"дан яхшироқ" News

Сунесс: "Ҳужум қилишда "Манчестер Сити" ва "Арсенал" "Ливерпуль"дан яхшироқ"

"Ливерпуль"нинг собиқ футболчиси Грем Сунесс мерсисайдликларнинг Арне Слот қўл остидаги ўйинидан ҳайратда эмаслигини айтди.

"Арне Слот бошқарувни қўлига олганидан кейин жамоада кучайиш кўрмадим. Фикримча, жамоа жуда ҳимоявий ўйин кўрсатмоқда, балки, улар очиқроқ ва ҳужумкорроқ ўйнаши керакдир. Улар мени ҳайратлантиришдими? Йўқ.

"Манчестер Сити" ва "Арсенал"нинг ўйинларини кўрар эканман, улар "Ливерпуль"дан яхшироқ эканлигини сезиб турибман. Слот яхши старт олди, футболчиларга у билан ишлаш маъқул келмоқда. Лекин ҳозир жамоа ғалабаларга эришмоқда. Мағлубиятлар кетидан муаммолар кўринишни бошлайди. Кафолат бераман, муаммолар бошланганда умуман бошқача Арне Слотни кўрамиз.

"Челси"га қарши ўйиннинг сўнгги дақиқаларида улар ўйинни ўлдиришга ҳаракат қилишди. Бу яхши ҳолат эмас, бу "Ливерпуль"нинг услуби эмас. Лекин ғалаба қозонсанг, сени мақташади. Агарда мағлуб бўлсанг: "Бу "Ливерпуль"нинг услуби эмасди. Бошқачароқ ўйнаш керак", дейишади.

Ҳозирча биз Клопп давридаги рок-н-роллни кўрмаяпмиз. Тарихан олиб қарасак, жамоа доимо ташаббусни қўлига олиб ўйин кўрсатган", - деди Сунесс.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика