Latest news

17:27Алаба яна жароҳат олди  0 16:59Эшитдик-да! Аёллар ва футзал жамоаси энди Суперлига клублари учун мажбурий бўлмайди  1 16:39ОФК вакиллари Миллий футбол маркази билан танишди  0 16:19"Футбол олами". Бутсанинг таги билан бутсага тепишга қизил карточка берилмайди. Оёқни синдириш учун сал юқорига тепиш лозим...  4 16:03Расман: "Бавария" Компани билан ҳамкорлик қилишда давом этади  0 15:34"Андижон" "Ал Ҳалдия"га қарши қандай рангдаги либосларда ўйнаши маълум  2 15:13"Олтин тўп" соҳиби жароҳатидан фориғ бўлди  1 14:45Стадионни ларзага солган ўша Алибобо Раҳматуллаев ҳозир қаерда?  2 14:22Артета "Арсенал" АПЛда фаворит сифатида кўрилишини истамайди  3 13:54"Ноттингем Форест" янги бош мураббийи номини эълон қилди  1 13:30Лотар Маттеус: "Дунёда Ҳарри Кейндан яхшироқ ҳужумчини кўрмаяпман"  2 13:03МТЖ собиқ дарвозабони, меҳмонда зафар қучган мураббий, дублга эришган ҳужумчи — Суперлигада 25-турнинг энг яхшилари  5 12:30Цигер, Баҳромов, Ашортиа, Абдураҳмонов, Исмоналиев... Суперлига 25-тур рамзий терма жамоаси  2 11:59ПФЛ 17 клуб раҳбарияти иштирокида учрашув ўтказди  5 11:42"Насаф"да нима гаплар?  15

Стадионни ларзага солган ўша Алибобо Раҳматуллаев ҳозир қаерда? News

Стадионни ларзага солган ўша Алибобо Раҳматуллаев ҳозир қаерда?

Шундай футболчилар бўладики, бир жамоада кўп йиллар тўп тепиб, фаолияти якунида ўша клубни мухлислар эътиборисиз тарк этади.

Кейинчалик унинг ўйинларини ишқибозлар эсламай қўйишади, ҳатто. Футболчи учун бундан ортиқ бахтсизлик бўлмаса керак. Бироқ ўз жамоаси сафида биттагина учрашувда майдонга тушиб, қаҳрамонга айланганлар ҳам йўқ эмас. Ҳал қилувчи паллаларда мухлисларга биргина гол билан ёрқин лаҳзаларни туҳфа этган ўйинчи бир умр ёддан чиқмайди. Шундай футболчилардан бири, ўз вақтида "Бунёдкор"да ОЧЛдаги голлари танилган Алибобо Раҳматуллаевдир.

2012 йили Тошкентнинг "Бунёдкор" клуби Осиё Чемпионлар Лигаси чорак финал босқичида иштирок этаётган, рақиб жуда кучли — Австралиянинг "Аделаида Юнайтед" жамоаси эди. Сафардан 2:2 ҳисобидаги дуранг билан ортга қайтган "қалдирғочлар"ни ғоятда оғир жавоб учрашуви кутарди.

Икки жамоа ҳам бир-бирига очиқ футбол таклиф этди. Асосий вақтда 2:2 ҳисоби қайд этилгач, бош ҳакам Али Абдулнаби "экстра-тайм"ларга мурожаат қилди. "Бунёдкор" вакиллари ҳам, "Аделаида" аъзолари ҳам хаёлан пенальтилар сериясига тайёргарлик кўришни бошлаб юборишганди, фақат Алибободан ташқари. Учрашув якунланишига 5 дақиқа қолганида, иқтидор соҳиби тезда марказга йўл олди ва шеригининг қарама-қарши қанотдан ошириб берган тўпини боши билан дарвозанинг юқори бурчагига жойлаб қўйди. Бутун стадион ларзага келди, боиси, "Бунёдкор" ўз тарихида иккинчи маротаба нуфузли мусобақанинг ярим финалига чиққанди.

Юқоридаги учрашув сценарийси 2014 йилда ҳам такрорланди, фақат бу сафар рақиб Саудия Арабистонининг "Ал-Фатҳ" клуби бўлди. Ўйин даражаси ўта юқори, ютган жамоа кейинги босқичга чиқиш учун яхшигина имкониятга эга бўлади. "Пахтакор" марказий стадионида бўлиб ўтган мазкур баҳсда футболчиларни майдонга Қосимовнинг ёрдамчиси Александр Волков бошлаб тушганди, чунки бу пайтда Миржалол Қўшоқович асосий эътиборини миллий жамоага қаратганди. Учрашувда Олег Зотеев дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб, ҳисобни очди. Бироқ кейинчалик саудияликлар иккита гол уриб, олдинга чиқиб олишди. 70-дақиқада Воҳид Шодиев боши билан тўп киритиб, мувозанатни тиклади. Сўнгги дақиқалар яқинлашиб бораётганда Волков майдонга Алибобо Раҳматуллаевни туширди. У эса яна бир бор тўпни ажойиб тарзда тўрга йўллаб, жамоасига муҳим ғалабани тортиқ қилди.  Бу сафар "Пахтакор" стадиони ларзага келди. 2 йил аввалги байрамона муҳит қайтарилгандек.

Гарчи кейинчалик Раҳматуллаев ички чемпионат баҳсларида рақиблар дарвозасини бир неча бор ишғол қилган бўлса-да, айнан мана шу икки халқаро ўйиндаги қаҳрамонлиги эсдан чиқмайди, чунки бу учрашувларда у олтинга баробар голларни урганди.

Ўша йили иккинчи даврада янги мураббий Сергей Лушан иқтидорли вингерни кўздан қочирди, шекилли, унга умуман имконият бермай қўйганди. Ваҳоланки, у ўша йилнинг иккинчи даврасида ўринбосарлар сафида битта ўйинда учталаб голлар урар, ўзини кўрсатишга ҳаракат қиларди.

Клубни тарк этишдан ўзга чораси қолмаган Раҳматуллаев "Пахтакор" билан шартнома имзолади. Унинг янги клубида қолиши деярли аниқ бўлиб улгурганда, "Бухоро"га янги тайинланган Александр Мочинов уни ўз жамоасига таклиф қилди. Натижада, Алибобо "шерлар" билан шартномани бекор қилиб, Бухоро сафида Туркия йиғинига отланди. Ушбу мутахассиснинг кўҳна шаҳарда иши юришмади. Шу боис, биринчи давра якунига етганидан сўнг, Алибобо  "Навбаҳор"га ўтади. Орада Озарбайжоннинг "Реван" жамоасидан келган чорловни қабул қилиб, маълум вақт у ерда ҳам тўп тепди. Афсуски, хориждан ўзбек ўғлони ортга қайтишга мажбур бўлди: "Реван" раҳбарияти маошларни вақтида тўламай, барча футболчиларга жавоб бериб юборганди.

Кетма-кет клуб алмаштириш бир неча йиллар олдин қаҳрамон сифатида тан олинган Алибобонинг ўйини борган сари пасайиб бораётганидан далолат эди. Аввалги формасига қайтишни истаган иқтидор соҳиби навбатдаги мавсумни "Қўқон-1912" таркибида бошлади ва кўп ўтмай яна Наманганга қайтди, чунки "лочинлар"нинг янги бош мураббийи Рашид Ғофуров "Бунёдкор" тизимидаги собиқ шогирди билан ишлаш истагини билдирганди. Ўша мавсум "Навбаҳор"да инқироз ва мураббийлар қўнимсизлиги кузатилди. Раҳматуллаев эса ижара асосида "Андижон"га ўтди. 2017 йилда Виктор Кумиков бошчилигидаги ОКМКда мавсумни бошлади, лекин захира ўриндиғида қолиб кетди. "Кончилар" сафини тарк этган Алибобо Раҳматуллаев кейин бошқа жамоаларда кўриниш бермади. Унинг АҚШга йўл олгани ҳақида миш-мишлар ҳам тарқалди. Кейинчалик сайтимизга берган интервьюсида бунга аниқлик киритиб ўтди. 

Америкага кетиш сабаби, Қозоғистон чемпионати даражаси, “Аделаида Юнайтед”га тарихий голни урган Алибобо Раҳматуллаев билан суҳбат

Собиқ тўп тепар футболчилик фаолиятининг охирги йилларини Қозоғистонда ўтказди ва икки йил олдин бутсаларини михга илишга қарор қилди. Бугунги кунда Алибобо Раҳматуллаев Тошкентда хусусий болалар футбол мактабида ёшлар билан ишлаб, ўз тажрибаси билан бўлишмоқда. Шу билан бирга мураббийлик билимларини мустаҳкамлаш мақсадида доим изланишда давом этмоқда.

Rating: +2   

Comments

   
21 oct 16:38:10
Пахтакорим
5 йил аввалги мақолани нима кераги бор?
   
21 oct 15:02:47
MTJ, PAXTAKOR
Qosimovi topilmasi Volkov paytda porladi Sergey Ivanovich bolani talantini kotiga tiqdi eng katta xatosi Babayanga xayr deb Buxoroga ketkani bo'ldi. Mayli xayrli ekan shunisi hammaga avvalo o'ziga. Murabiyulik faoliyatida omad
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика