Latest news

01:46Бундеслига. Тен Хагсиз қолган "Байер" мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  0 01:01Саудия Арабистони. "Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да дуранг  1 00:33ФИФА 2026 йилдан ўз тақвимида ўзгартиришлар киритади  0 00:15"Милан" учун Аллегри қайси жамоаларни бошқаришни рад қилгани маълум қилинди  1 23:51"Манчестер Сити" Льюис билан шартномани узайтирди  2 23:40Суперлига. "Сўғдиёна" — ОКМК 4:1  0 23:31Антонио Рюдигер 3 ойга сафдан чиқди  4 23:08Футзал. Ўзбекистон термаси Японияга қарши ўйнайди  0 22:51"Бешиктош" Жотани таркибига қўшиб олди  0 22:32Миржалол Қосимов: "Пароканда ўйин намойиш қилдик"  3 22:16Иван Бошкович: "Биринчи бўлимда футболдаги барча жабҳа бўйича рақибдан устун келдик"  9 21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  8 21:27Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" ўйинида ҳисоб очилмади  36 21:13Тарихда шу кун. Қосимов "Ливерпуль"ни доғда қолдирганига 30 йил бўлди  5 20:57Мартинелли "Арсенал"даги рақобат ҳақида гапирди  0

Сречко Катанец: "Ҳужум чизиғимиз яхши ҳолатда, аммо ҳимояда катта муаммоларимиз бор" News

Сречко Катанец: "Ҳужум чизиғимиз яхши ҳолатда, аммо ҳимояда катта муаммоларимиз бор"

Бугун эрталаб Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ноябрь ойидаги йиғини учун чақирилган футболчиларнинг якуний рўйхати эълон қилинган эди.

Бироз аввал Шаҳбоз Умаров коронавирус сабаб йиғинга келмагани ҳақида хабар берган эдик.

Ўзбекистон МТЖ. Шаҳбоз Умаров коронавирусга чалинди ва терма жамоа ихтиёрига кела олмади

Бугун Сречко Катанец бошчилигидаги терма жамоамиз дастлабки машғулотни ўтказмоқда. "Пахтакор" стадионида ўтаётган машғулот 17:15да старт олган. Машғулот бошланишидан олдин бош мураббий Сречко Катанец журналистларга қатор фикрларини билдириб ўтди.

"Грузияни жуда ҳам яхши рақиб, деб ҳисоблайман. Биз учун яхши синов бўлади. Таркиб бўйича гапирадиган бўлсам асосан марказий ҳимоя чизиғида муаммоларимиз бор. Жумладан, Рустам Ашурматов виза билан муаммолар сабаб етиб кела олмади. Бундан ташқари, Шаҳбоз Умаров коронавирусга чалинганлиги боис келмади. Биз эса ўзимизда бор футболчилар билан ушбу ўйинни ўтказамиз", - дея дастлабки фикрларини билдириб ўтди мутахассис.

"Ўзбекистонга келишдан аввал фақатгина Элдор Шомуродовни билар эдим. Қолган ёш футболчилар ҳақида гапирсак барчаси мен учун янгилик бўлди. Биз уларга кўпроқ вақт беришимиз керак. Улар хато қилса ҳам имкон беришда давом этишимиз зарур. Шундан кейингина улар терма жамоага кўникиб кетиб, бизнинг ўйинимизни кучайтириши мумкин.

Ҳозир ҳужум чизиғимиз жуда ҳам яхши ҳолатда, деб айтишимиз мумкин. Лекин биз алоҳида футболчиларга таянган ҳолда эмас, балки бутун жамоани шакллантиришимиз керак. Ҳозирда ҳужум чизиғи яхши бўлса ҳам, ҳимоя ҳақида бундай демаган бўлар эдим. Ҳозир ҳимоя чизиғимизда анча катта муаммолар бор. Эндиги мақсадимиз ҳимоя чизиғини кучайтирган ҳолда яхлит жамоани шакллантириш", - деди Сречко Катанец.

Rating: +35   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика