Latest news

10:16Сака "Арсенал" тарихидаги энг кўп маош оладиган футболчига айланади  0 09:49"Арал" тўпурари фаолиятини Суперлигада давом эттиради  0 09:23"Навбаҳор" футболчиси ОКМКни танлади  0 08:56"Хоразм" футболчисига Суперлиганинг 4 клубидан қизиқиш бор  0 08:30"Андижон" дарвозабони Қирғиз Республикасида "Йил футболчиси" бўлди  2 08:02Забиҳилло Ўринбоевнинг "Навбаҳор"даги тақдири маълум  5 07:36"Пахтакор" футболчиси ОКМКга ўтмоқда   1 02:27Бундеслига. "Боруссия Д" ўз майдонида "Боруссия М"ни мағлуб этди  0 02:10Италия Суперкубоги. "Болонья" ярим финалда "Интер"ни мағлуб қилди ва финалга йўл олди!  8 01:39Мактомини МЮдан кетганларнинг муваффақиятга эришаётгани ҳақида нималар деди?  2 00:46Артета Гекерешга баҳо берди  1 00:20"Ланс" Абдуқодир Ҳусанов бўйича "Манчестер Сити"га мурожаат қилган  9 23:53Гвардиола "Манчестер Сити"дан кетиши эҳтимоли ҳақида: "Мен умрбод бу ерда қола олмайман"  4 23:12Флик ҳозирча "Барселона" билан шартномани узайтирмоқчи эмас  1 22:55Аморим Фергюсоннинг гаплари ҳақида фикр билдирди  5

"Спортинг" раҳбари Гёкерешнинг йиғинга келмагани ҳақида: "Даҳолар босим ўтказиш орқали трансферни осонлаштирамиз деб ўйлашади, аммо бу уни қийинлаштиради. Ҳаммаси катта жарима ва кечирим сўраш билан ҳал бўлади" News

"Спортинг" раҳбари Гёкерешнинг йиғинга келмагани ҳақида: "Даҳолар босим ўтказиш орқали трансферни осонлаштирамиз деб ўйлашади, аммо бу уни қийинлаштиради. Ҳаммаси катта жарима ва кечирим сўраш билан ҳал бўлади"

"Спортинг" президенти Виктор Гёкерешнинг босими ҳақида гапирди.

Ҳужумчи аввал режалаштирганидек мавсумолди тайёргарлигига қайтмади. Хабар қилинишича, футболчи шу йўл билан Португалия клубини ўзини "Арсенал"га сотишга кўндирмоқчи.

Швециялик аллақачон "Спортинг" президенти Фредерик Варандашни клубда бошқа ўйнамаслиги ҳақида хабардор қилгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

"Хотиржаммиз. Трансфер ойнаси ёпилиши, катта жарима ва жамоадан узр сўраш орқали ҳаммаси ҳал бўлади. Агар улар ("Арсенал" - Championat.asia) Виктор Гёкереш учун адолатли бозор нархини тўлашга тайёр бўлмаса, биз уни яна уч йилга олиб қолишдан хурсанд бўламиз.

Агар бу стратегия ортида турган даҳолар шу йўл билан унинг кетишини осонлаштириш учун менга босим ўтказяпмиз деб ўйлашса, улар нафақат хато қилишади, балки трансфер шартларини янада мураккаблаштириб юборишади.

Ҳеч ким клуб манфаатларидан юқори турмайди - ким бўлишидан қатъи назар", - деди "Спортинг" президенти Фредерик Варандаш Lusa агентлигига берган интервьюсида.

Гёкерешнинг шартномаси 2027/28 йилги мавсум охиригача мўлжалланган. Унда 100 миллион евро миқдорида товон пули белгиланган.


Rating: -1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика