Latest news

10:59ПСЖ бош мураббийи жиддий жароҳат олди  0 10:32Бугун U-23 ва U-17 терма жамоаларимиз ўйнайди  3 10:02"Реал"нинг икки нафар футболчисига Туркиядан таклиф бор  0 09:31Европанинг ТОП клублари қизиққан футболчи фаолиятини Саудия жамоасида давом эттиради  0 09:00"Олтин тўп"га асосий даъвогар футболчи жароҳат олди  2 08:32Яна бир терма жамоа ЖЧ йўлланмасини қўлга киритди  4 08:03Валерий Кичин: "Ҳалол ўйин бўлишини истардим"  31 07:36Ўзбекистон Қирғиз Республикасига ҳеч қандай имконият қолдирмаган учрашувдан ФОТОГАЛEРEЯ  3 02:00Месси фаолияти ҳақида: "Бунинг якуни яқинлашиб келмоқда"  3 01:45ЖЧ-2026 саралаши. Гаттузонинг дебютида Италиядан йирик, Франциядан ишончли ғалаба ва бошқа натижалар  2 01:19ОКМК назорат ўйинида Про-лига жамоасини икки марта мағлуб қила олмади  0 00:58Урмат Абдукаимов: "Ҳакамларнинг қарорлари футболчиларнинг фаолиятига катта таъсир ўтказади. Ҳакамлар ҳам шуни билиши ва ҳис қилиши керак"  10 00:47"Навбаҳор" ўртоқлик ўйинида "Нефтчи"ни мағлуб этди  7 00:23Лаутаро ЕЧЛ финалидаги мағлубият ҳақида: "5 кун гапира олмаганман"  2 23:45Лотар Маттеус: "Германия жуда ёмон ўйнади. Ҳисоб 5:0 бўлиб кетиши ҳам мумкин эди"  1

Сўнгги император News

Сўнгги император

“Император” деса, кимдир Калигулани, ким пингвинни, аллаким эса Пётр иккинчини тасаввур қилса керак. Менинг хаёлимда бошқаси гавдаланади...

Рим – Италия республикасининг пойтахти ва бош шаҳри. Бугунги кундаги  майдони  1287,36 кв.км ҳисобланадиган мазкур шаҳарга эрамиздан олдинги 753 йилда ака-ука Ромул ва Рем томонидан асос солинган, деб фараз қилинади. “Рим” атамаси қадимги дунёда нисбатан кенгроқ маънони ифодалаган. Бутун бошли империя мана шу шаҳар атрофида бирлаштирилган ва мос равишда шаҳар номи мамлакат номига кўчирилган. Рим империясининг довруғи оламни тутгани-ю бутун Европа мана шу мамлакат билан ҳисоблашишга мажбур бўлганидан хабарингиз бор. Ҳаттоки, антик даврда шундай фраза бор эди: “Барча йўллар Римга олиб боради”. Шаҳарнинг оқсуяк аҳолиси эса малакат шуҳратидан беҳад ғурурланар, бошқа юмуш тополмаганидан колониялардан оқиб келаётган қуллар ижросидаги вахшиёна саҳналарни томоша қилиб, ўрни келганда Колизейда ўтиргани ҳолда уларнинг тақдирини биргина бармоқ ҳаракати воситасида(!) ҳал қилиб қўя қоларди. Эҳтимол, ХХ асрда дунё халқлари бошига туганмас офатлар олиб келган итальянларнинг фашистик дунёқараши аждодлардан меърос бўлса, не ажаб!

Келинг, ҳозир Римнинг бугуни, яхшиси, Рим футболи ҳақида суҳбатлашамиз. Мазкур шаҳар инглизлар ихтиро қилган ўйин бобида собиқ империя истилолари сингари шуҳрат қозона билмади. Римда футбол деса, кишининг хаёлига “Олимпико”, “Лацио” ёки “Рома” келиши мумкин. Баъзилар учун эса Рим футболи фақат Франческо Тоттидан иборат.

Бу номни билмаган, ҳурмат қилмаган футбол мухлиси ернинг ҳеч бир нуқтасида йўқ. Тоттининг фаолияти совринлар билан тўлмаган. Унинг карьерасини атиги 3 та сўзга сиғдириш мумкин: Рим, “Рома”, садоқат. У буюкликнинг оддийликдан бошланишини исботлагани учун севимли. У севги ҳам садоқатидан воз кечмагани учун қадрли. 

Умрининг 30 йилини 1 шаҳар, 1 та клубга бағишлаган “гладиатор” айнан садоқати сабаб афсонага айланди. Бугун Неаполь Марадонаси, Милан Мальдиниси билан мақтанса, Рим ўз “императори” ҳақида оғиз кўпиртириб гапиради. Аммо Римга қийин, футбол кун сайин бизнесга айланиб бормоқда. У ўзидан-да каттароқ бундай футболчини бошқа учратмаса керак...

Абдулла Ориповнинг шундай сатрлари бор: “Борлиқ гўзалликлар берару бизга, Эвазига фақат ҳайрат сўрайди”. Шуни ўқир экансиз, Тоттини голлар эмас, муҳаббат буюк қилгани ҳақида ўйлайсиз, садоқатидан ҳайратланасиз. Дарҳақиқат, Франческодан зўрроқ минглаб футболчилар топилади, аммо одамийроқлари йўқ.  

Флорентино Перец жуда устомон одам. У машиналарни, одамларни, Криштиану Роналду каби ўнлаб юлдузларни, эҳтимол, ҳакамларни ҳам сотиб олиши мумкин. Бироқ, Тоттини эмас. Франческо “Реал”нинг рад қилиб бўлмас таклифини рад қила олган инсон эди. Ўйлаб қоласиз, итальян футболининг тирик афсонаси 28 йиллик бутун фаолияти давомида атиги 3 бор олтин медаль ютган. У совринларга, катта маошга эга бўлиш учун “қироллик клуби” юборган бир парча қоғозга имзо чекса кифоя эди... Ҳозиргача “гладиатор” ўшанда хато қилган деб ўйлардим. Бугун адашганимни ҳис қиляпман.

Ғолиб бўлиш ва ғолиблар томонида бўлиш ўртасида фарқ катта экан. Ҳақиқатан ҳам агар футбол бир ўйин бўлса, Франческо Тотти унинг абадий ғолиблари қаторидан ўрин олди. Футболга Златанлар керак, аммо Тоттиларсиз ўз жозибасини тамомила йўқотади. Шундай экан, атрофимиздаги “Тотти”ларни қадрлайлик. Ҳаётимизни тиллалар, пуллар эмас, одамий ҳислар безаб туради...

Фахриддин Рўзиев, ЎзЖОКУ талабаси

Муаллифнинг бошқа мақолаларини ўқиш

Author :
Rating: +12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика