Latest news

11:46"Сўғдиёна" мураббийи: "Бу йилги мақсадимиз - Ўзбекистон Кубоги"  1 11:21Факт. "Сўғдиёна" Ўзбекистон Кубогида 20 йилдан сўнг "Навбаҳор"ни ютди  0 10:50"Реал" футболчиси Лига 1 чемпионатига кўчиб ўтиши мумкин  0 10:33Пролига. Бугун 13-тур якунланади  0 10:05ПСЖ Доннаруммага нарх белгилади  2 09:40МЮнинг яна бир иқтидор соҳиби ёзда жамоани тарк этмоқчи  3 09:17Анчелотти нима сабабдан Неймарни термага чақирмаганига изоҳ берди  0 08:51Суперкубок. Бугун финал  0 08:26Родриго келажаги борасида бир қарорга келди  0 08:00Ўзбекистон кубоги. Бугун яна бир ярим финалчи аниқланади  6 07:35Жиззахда "Сўғдиёна" "Навбаҳор"га ҳеч қандай имконият қолдирмай мағлуб этган учрашувдан ГАЛEРEЯ  4 02:05АПЛ. "Ньюкасл" - "Ливерпуль" баҳси тақдирини 16 ёшли йигит ҳал қилди  13 01:50А Серия. "Интер" 5та гол фарқи билан ғалабага эришди  1 00:54Неймар ва "Реал" футболчилари Бразилия терма жамоасига чақирилмади  5 00:10Ўзбекистон Кубоги. "Сўғдиёна" – "Навбаҳор" 4:0  8

"Сўғдиёна" – "Турон" баҳсини бошқарган Серазитдинов ҳакамликдан четлатилди News

"Сўғдиёна" – "Турон" баҳсини бошқарган Серазитдинов ҳакамликдан четлатилди

Кеча – 14 март куни Ўзбекистон Суперлигасининг 2-туридан ўрин олган «Сўғдиёна» – «Турон» учрашувида юзага келган ҳолатлар футбол жамоатчилигининг муҳокамаларига сабаб бўлди.

ВИДЕО  Буни кўриш шарт! "Турон" устози Ислом Исмоилов "портлади": "Қачонгача??? Шуми адолат?!! Мени бутун умрга футболдан олиб ташласа ҳам майли!"

Бугун ЎФА Ҳакамлик қўмитаси томонидан мазкур баҳсни бошқариб борган бош ҳакам Виктор Серазитдиновнинг ўйин давомидаги хатти-ҳаракатлари атрофлича таҳлил қилиб чиқилди.

Мутахассислар «Сўғдиёна» - «Турон» учрашуви видео-лавҳасини қайта кўриб, вазиятларни синчковлик билан ўрганиб чиқди. Таҳлил натижасида, бош ҳакам Виктор Серазитдинов учрашувнинг 29-дақиқасида «Сўғдиёна» дарвозаси томон 11 метрлик жарима зарбаси белгиламаганлиги аниқланди. Шунингдек, бош ҳакам 52-дақиқада «Турон» футболчиси ўз жарима майдонида тўпни қўли билан ўйнади дея баҳолаб, пенальти белгилаган вазият хато эканлиги Қўмита вакиллари томонидан қайд этилди.

ЎФА Ҳакамлик қўмитасининг якуний қарорига мувофиқ, қўпол хатоларга йўл қўйганлиги ҳамда ушбу хатолар ўйин натижасига таъсир ўтказганлиги сабабли Виктор Серазитдиновнинг мазкур учрашувдаги фаолияти қониқарсиз деб баҳоланди ва ҳакамлик фаолиятидан номуайян муддатга четлатилди.


Шунингдек, ЎФА футбол фаолиятини назорат қилиш махсус инспекцияси томонидан мазкур ҳолат бўйича тегишли маълумотлар, мазкур футбол учрашуви қайдномаси ва инспектор ҳисоботи, видеоматериалларни ўрганиб чиқиш ишлари бошланди. Ноқонуний ҳолатлар аниқланган тақдирда ЎФА Этика қўмитаси тегишли тартибда кўриб чиқиб, якуний қарорларни қабул қилади.

Rating: +71   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика