Суперлига. "Сўғдиёна" "Қизилқум"га ҳеч қандай имкон қолдирмади
02 nov 17:00
News
Суперлига. "Сўғдиёна" "Қизилқум"га ҳеч қандай имкон қолдирмади
Суперлига
27-тур
"Сўғдиёна" – "Қизилқум" 3:0
Зомин. "Зомин" стадиони. 15:00
Голлар: Люпчо Дориев пенальти 14', Рубин Хебай (Люпчо Дориев) 34', Рубин Хебай 53'
Бош ҳакам: Равшан Абдувоҳидов
Ёрдамчи ҳакамлар: Зуфар Элибоев, Фарҳод Усмонов
Захира ҳаками: Фаррух Янсупов
Назоратчи: Виктор Серазитдинов
VAR: Никита Мустафин
AVAR: Ришат Нугманов
Комиссар: Владимир Назаров
"Сўғдиёна": 1.Шоҳруҳ Исақов, 2.Зоир Жўрабоев (9.Самандар Мавлонқулов, 37), 8.Суҳроб Иззатов, 3.Ислом Қобилов, 4.Отабек Аҳадов, 7.Хондамир Мустафоқулов (70.Жасур Жалолиддинов, 72), 10.Шоҳруҳ Абдураҳмонов (18.Ойбек Нурматов, 72), 14.Люпчо Дориев, 19.Жавоҳир Қаҳрамонов, 33.Сардор Раҳмонов, 98.Рубин Хебай (28.Станислав Андреев, 84).
Захира: 27.Милан Митрович, 5.Беҳруз Жуматов, 24.Шаҳриёр Тошмуродов, 34.Дилшод Мисралиев, 99.Умид Султонов.
"Қизилқум": 1.Санжар Қувватов, 4.Илҳом Ваҳобов, 8.Шаҳзод Раҳматуллаев, 9.Ислом Кенжабоев, 11.Жамбули Жигаури, 16.Асрор Ғафуров, 22.Шаҳзод Туропов (20.Бобомурод Бозоров, 46), 23.Самандар Шукуруллаев, 70.Шоҳруз Норхонов (17.Акмал Музаффаров, 68), 77.Файзуллобек Жуманқўзиев, 88.Душан Мийич (19.Илҳом Кенжаев, 68).
Захира: 30.Фарҳод Раҳматов, 6.Муродали Усмонов, 7.Даврон Анваров, 18.Фарҳод Бекмуратов, 33.Султон Раҳматов, 79.Диёр Рахматиллоев.
Огоҳлантириш: Самандар Шукуруллаев (42), Ислом Кенжабоев (61), Файзуллобек Жуманқўзиев (69), Ойбек Нурматов (84).
УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ!
90+1. Кенжабоев ортдан туриб Нурматовни йиқитди.
90. Иккинчи таймга 6 дақиқа қўшилди.
90. Зарбааа! Кенжабоевнинг зарбаси жонли деворга тегиб қайтди.
84. "Сўғдиёна"да ўзгариш: Хебай ўрнига Андреев баҳсни давом эттиради.
84. Нурматов Жуманқўзиевга нисбатан қўпол ўйнади ва огоҳлантирилди.
82. "Қизилқум" ҳужум қилишда давом этмоқда, аммо ҳозирча самара йўқ.
77. Ғафуров майдон марказида катта тезликда олдинга интилаётган Дориевни қўполлик эвазига тўхтатиб қолди.
72. "Сўғдиёна"да 2 та ўзгариш: Абдураҳмонов ўрнига Нурматов, Мустафоқулов ўрнига Жалолиддинов майдонга тушди.
72. Равшан Абдувоҳидов VAR мониторида эҳтимолий қизил карточкани ўрганди ва фикрини ўзгартирмади.
69. Жўрақўзиев Мустафоқуловга нисбатан ўта қўпол ўйнади ва сариқ карточка олди.
68. "Қизилқум"да 2 та алмаштириш: Норхонов ўрнига Музаффаров, Мийич ўрнига Кенжаев туширилди.
68. Ууух! Кенжабоев олис масофадан белгиланган жаримадан тўғри дарвоза томон тепди, дарвозабон уни қийинчилик билан қайтарди.
66. Зарба! Рубин Хебайнинг жаримадан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди.
65. Жарима майдончаси яқинида Абдураҳмонов йиқитилди, стандарт белгиланди.
61. Кенжабоев Қобиловга нисбатан қўпол ҳаракат қилди ва сариқ карточка олди.
60. Ууух! Кенжабоевнинг бош билан берган зарбасини Исақов шунчаки илиб олди ва хавф ортда қолди.
59. Зарбаааа! Ўтган турнинг энг чиройли голини урган Кенжабоев ўткир бурчакдан гол уриб, таблога номини ёздириб қўймоқчи бўлди, бу гол ҳам энг чиройлиларидан бири бўларди...
53. ГОЛ! Қаҳрамоновнинг кетма-кет 2 та зарбасини қайтарган Қувватов Хебайнинг чап оёқда берган зарбаси олдида ожиз қолди — 3:0!
52. Зарбаа! Норхонов қулай нуқтадан зарба берди, аммо тўп ҳимоячига тегиб қайтди. Ҳужумчи тўп қўлга тегди, дея эътироз билдирмоқда.
51. Зарбааа! Асрор Ғафуров олисдан дарвозани нишонга олишга ҳаракат қилди, ерлатиб йўлланган зарба сал ноаниқ кетди.
50. Хебай қанотдан ичкарига тўп оширмоқчи бўлди, аммо уриниш муваффақиятли чиқмади.
46. Иккинчи тайм бошланди!
46. "Қизилқум"да алмаштириш: Туропов ўрнига Бозоров баҳсни давом эттиради.
Биринчи бўлим тугади. Танаффус!
45+1. Зарбааа! Абдураҳмоновнинг айланма зарбасига аниқлик етишмади.
45. Биринчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди.
45. Кенжабоевнинг зарбаси ўта ноаниқ чиқди.
42. Самандар Шукуруллаев тезкор ҳужумни тўхтатиб қолгани учун огоҳлантирилди.
37. "Сўғдиёна"да ўзгариш: Жўрабоев ўрнига Мавлонқулов тушди.
34. ГОЛ! Дориевнинг пасидан кейин Хебай деярли бўш дарвозага йўл топди – 2:0!
30. Зарба! Қаҳрамоновнинг зарбаси рикошет орқали Қуввватовга етиб борди. Тажрибали посбон сергак турганини кўрсатди ва тўпга эга чиқди.
26. Абдураҳмонов майдон марказига яқин ҳудудда Музаффаровга ниисбатан қоидани бузди.
22. Норхонов Исақовни бироз туртди, ҳакам дарвозабоннинг ҳолидан хабар олди. Ҳаммаси жойида.
17. Зарбаааа! Даҳшат! Абдураҳмоновнинг пасидан кейин Хебай яқин масофада туриб мўлжалда адашди, тўп дарвоза тўсини юқорисидан ўтиб кетди...
16. Ууух! Раҳматуллаев олис масофадан дарвозани пойлади, Исақов қийинчилик билан хавфни бартараф этди.
14. ГОЛ! Дориев пенальтидан тўп киритиб, ҳисобни очди – 1:0!
11. Пенальти белгиланди. Тўп ҳимоячи Мийичнинг қўлига теккани маълум бўлди.
11. Бош ҳакам Равшан Абдувоҳидов VAR мониторига чақирилди. Тўп "Қизилқум" вакили қўлига теккан бўлиши мумкин...
10. Абдураҳмонов жарима майдончаси ичида яйрамоқда. У бир қатор ҳимоячиларни алдади, аммо якунда фақат бурчак зарбаси ишлади.
8. Жиззахликлар бугун жуда фаол — Бошкович шогирдлари кетма-кет ҳужум уюштирмоқда.
5. Зарбааа! Хебай тўпни тўхтатмасдан зарба берди, Қувватов ўз ўрнида! Шундан сўнг Қобилов дарвозани пойлашда бироз адашди.
3. ГОЛ! Қобиловнинг узатмасидан сўнг Абдураҳмонов бош билан тўп киритди, бироқ у офсайд туфайли бекор қилинди.
2. Ууух! Дориевнинг узатмасдиан сўнг Жўрабоев бош билан дарвозани нишонга олди, Қувватовдан сэйв!
1. Ўйин бошланди!
- Учрашув 15:00 да старт олади.
Similar news
championat.asia
Cуперлига. "Нефтчи" Фарғонада "Сурхон"ни мағлуб этиб, чемпионлик учун курашни давом эттирадиган бўлди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Суперлига. "Шўртан" голларга бой ўйинда ОКМКни мағлуб этди
ЎзФҲМ Найим Қосимовга финалдаги ҳаракатлари учун неча баҳо қўйгани маълум
Comments