Latest news

01:46Бундеслига. Тен Хагсиз қолган "Байер" мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  0 01:01Саудия Арабистони. "Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да дуранг  1 00:33ФИФА 2026 йилдан ўз тақвимида ўзгартиришлар киритади  0 00:15"Милан" учун Аллегри қайси жамоаларни бошқаришни рад қилгани маълум қилинди  1 23:51"Манчестер Сити" Льюис билан шартномани узайтирди  2 23:40Суперлига. "Сўғдиёна" — ОКМК 4:1  0 23:31Антонио Рюдигер 3 ойга сафдан чиқди  4 23:08Футзал. Ўзбекистон термаси Японияга қарши ўйнайди  0 22:51"Бешиктош" Жотани таркибига қўшиб олди  0 22:32Миржалол Қосимов: "Пароканда ўйин намойиш қилдик"  4 22:16Иван Бошкович: "Биринчи бўлимда футболдаги барча жабҳа бўйича рақибдан устун келдик"  9 21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  8 21:27Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" ўйинида ҳисоб очилмади  36 21:13Тарихда шу кун. Қосимов "Ливерпуль"ни доғда қолдирганига 30 йил бўлди  5 20:57Мартинелли "Арсенал"даги рақобат ҳақида гапирди  0

"Сўғдиёна" дарвозабони Милан Митрович: "Сербия футболчилари чин юракдан халқимиз ва мамлакатимиз учун ўйнашди" News

"Сўғдиёна" дарвозабони Милан Митрович: "Сербия футболчилари чин юракдан халқимиз ва мамлакатимиз учун ўйнашди"

Кеча Сербия терма жамоаси ЖЧ-2022 саралаши доирасида сенсацион тарзда Португалияни мағлуб этди ва мундиалга йўлланмани қўлга киритди.

Ушбу баҳсдан кейин "Сўғдиёна"да ўйнаётган сербиялик дарвозабон Милан Митрович билан суҳбатлашдик.

- Ўйиндан олдин қандай фикрлар бор эди? Сербияни сафарда, яна кимсан Португалияга қарши фақат ғалаба қониқтирарди...

- Барча Португалияга қарши оғир ўйин бўлишини биларди. Тўғри Португалия Жаҳон чемпионатига чиқиши учун дуранг ҳам кифоя қиларди, бизга эса фақат ғалаба зарур эди. Ўйинни томоша қилдим ва ғалабага лойиқ эдик дея оламан. Сербия Қатардаги Жаҳон чемпионатига чиқишга ҳақли эди ва буни уддалади.

- Ниманинг эвазига Сербия мундиалга чиқди деб ўйлайсиз?

- Биз сербларнинг менталитет шундай: қачондир, нимадир керак бўлса бунинг учун максимум иш амалга оширилади, биз шундай миллатмиз! Бизнинг терма жамоамиз кучли, барча футболчилар катта клубларда ўйнашади. Баъзилари билан ёшлар терма жамоаларида бирга ўйнаганман. Бош мураббий йигитларни ажойиб тарзда руҳлантира олди ва улар юракдан халқимиз, мамлакатимиз учун ўйнашди. Яратган эса футболчиларни бунинг учун тақдирлади - Сербия Қатардаги мундиалга боради!

- Ёшлардан ким Жаҳон чемпионатида ўзини кўрсатиши мумкин деб ўйлайсиз?

- Терма жамоада кўплаб ёш футболчилар бор. Аммо менимча Жаҳон чемпионатида "Фиорентина"да ўйнаётган Душан Влахович ўзини кўпроқ намоён этса керак. 2000 йилда туғилган Душан ёш ва қобилиятли футболчи, ўйлашимча барчаси ҳали олдинда.




- Кечаги таркибда сиз билан бирга ўйнаган футболчилар бормиди?

- Мен ҳимоячи Стефан Митрович бирга ўйнаганман, яна бир ҳимоячи Филип Младеновичга бир неча бор рақиб бўлганман. Биргаликда ёшлар тоифасидаги терма жамоада ўйнаганмиз. Қолган футболчилар эса мендан ёш ва улар билан ўйнаш насиб қилмаган.

- Дарвозабон сифатида Сербия терма жамоаси посбонлари ҳақида қандай фикрдасиз?

- Терма жамоада ажойиб дарвозабонлар бор Марко Дмитрович ва Предраг Райкович ўз вазифасини аъло даражада бажришди. Райкович ёш бўлишига қарамай яхши ўйнамоқда. У 2015 йил U-20 Жаҳон чемпионатида иштирок этган ва чемпион бўлганди. Кеча у миллий терма жамоа билан катталар ўртасидаги Жаҳон чемпионатига чиқди. Уни табриклайман ва кейинги йилда ҳам омад тилайман!

- Қатардаги Жаҳон чемпионатида Сербиядан нима кутсак бўлади?

- Гуруҳдан чиқишимизга ишончим комил, уёғини эса билмайман. Сербия финалга чиқиши учун мухлислик қиламан!


 


Нарзулла суҳбатлашди

Rating: +18   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика