Latest news

19:53"Манчестер Сити" аъзоси Италияга йўл олмоқда — Here We Go!   1 19:36Breaking! "Бавария" Николас Жексон трансферини ижобий ҳал қилди  3 19:20Коло Муани "Тоттенхэм" футболчисига айланмоқда — Here We Go!  1 19:00CAFA Nations Cup. Эрон Ҳиндистон дарвозасига 3 та тўп киритди  7 18:41Расман: "Ливерпуль" футболчиси "Рома"га ўтди  0 18:23"Ньюкасл" 63,5 млн евро эвазига ҳужумчи сотиб олмоқда  4 18:02Ҳусанов қанча муддатга сафдан чиққани маълум  6 17:39Эшитдик-да! Усмон Тошев ЎФА терма жамоалар бўлими раҳбари лавозимига қайтмоқда  40 17:28"Милан" ҳужумчиси "Рома"га ўтишга рози  2 17:10Абдуқодир Ҳусанов CAFA мусобақасини ўтказиб юборади  12 16:50Расман: Эрон терма жамоаси ҳужумчиси "Олимпиакос"га ўтди  2 16:27"Манчестер Юнайтед" Муҳаммадали Ўринбоевнинг жамоадоши билан келишиб олди — Here We Go!  4 16:10"Астон Вилла" МЮ футболчисини ижарага олмоқда  0 15:54Бруну Фернандеш 2020 йилдан бери АПЛда барча ярим ҳимоячилардан кўпроқ гол урди  7 15:29Манба: Паулу Бенту ЎФА таклифини рад этиши мумкин  57

Абдихолиқов ва Убайдуллаевнинг дебют учрашувида "Энергетик-БГУ" дуранг ўйнади News

Абдихолиқов ва Убайдуллаевнинг дебют учрашувида "Энергетик-БГУ" дуранг ўйнади

Бугун Беларусь чемпионатида 16-тур ўйинлари давом эттирилди.

"Энергетик-БГУ" сафарда "Сморгонь" билан 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади. Меҳмонлар сафида ўзбекистонлик Бобир Абдихолиқов ва Шаҳзод Убайдуллаев дебют қилишди ва биринчи таймдан сўнг алмаштирилди.


"Сморгонь" – "Энергетик-БГУ" - 2:2
17 июль, 20.45, "Юность" стадиони.

Голлар: Леонович 7, - 1:0. Рилач 20, - 1:1. Пасевич 76, - 2:1. Свирепа 84, - 2:2.

"Сморгонь" – Шапко, Каборда, Интсоен, Зокоу, Савостьянов, Штигель, Яцкевич, Леонович, Пасевич, Камара, Ковель.

"Энергетик-БГУ" – 13. Русанов, 6.Сокол, 15.Свирепа, 55.Лаврик, 5.Мирошников, 27.Гирс, 18.Мусаханян, 7.Рилач, 10.Бобир Абдихолиқов (Васильев, 46), 9.Шаҳзод Убайдуллаев (Папарига, 46), 11.Диалло (Буличев, 64).



ЯНГИЛАШ


90+3. Ўйин тугади - 2:2. 

90. Учрашувга 3 дақиқа қўшилди

84. ГОООООООЛ! Свирепа бурчакдан узатилган тўпни дарвозага йўллади - 2:2. 

82. "Энергетик" ҳисобни тенглаштириш учун ҳаракат қилмоқда

76. ГООЛ! Пасевич ўнг қанотдан узатилган тўпни дарвозага йўллади - 2:1. 

64. Ўзгариш. "Энергетик". Диалло ўрнига Буличев тушди

61. Ташаббус "Энергетик-БГУ" томонида, аммо гол йўқ

46. Иккинчи тайм бошланди

46. Ўзгаришлар. "Энергетик-БГУ". Убайдуллаев ўрнига Папарига тушди, Абдихолиқов ўрнига Васильев тушди


45+1. Биринчи тайм якунланди. Ҳозирча 1:1

45. Биринчи таймга 1 дақиқа қўшилди

43. ЗАРБААА! Рилачнинг зарбасидан кейин тўпни дарвозабон қайтарди!

38. Убайдуллаев жамоасининг барча бурчак тўпларини амалга оширмоқда, Абдихолиқов ҳам фаол ўйнашга уринмоқда 

38. Тўп майдонда юриши жуда ҳам оғир, ёмғир ёққани иккала жамоага ҳам халал бермоқда

26. Мезбонлар ҳужум қилишдан тўхташмаяпти

20. ГООООООООЛ! РИЛАЧ! 1:1. Жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбаси рекошет ҳолатида дарвозадан ўрин олди. 

19. Огоҳлантириш. "Сморгонь". Штигель

16. Убайдуллаев бурчак тўпини амалга оширди, тўпни ҳимоячилар қайтаришди

15. УХХХХ! Бобир Абдихолиқов ҳозир гол уриши мумкин эди, дарвозабон тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди. Бурчак тўпи.

12. Ўйиндан олдин кучли ёмғир ёққанлиги майдонга таъсир қилган

11. ЗАРБАА! Гирснинг узоқ масофадан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди!

7. ГООЛ! Чап қанотдан узатилган тўпни Леонович дарвозага жойлаб қўйди - 1:0. 

6. ЗАРБА! Яна мезбонларнинг ҳужуми, зарбадан кейин тўпни Гирс ушлаб олди

3. Мезбонларнинг ҳужуми, бурчак тўпидан кейин тўпни ҳимоячилар қайтаришди

2. Абдихолиқов ўнг, Убайдуллаев чап қанот ҳужумчиси сифатида ўйнамоқда. Марказда Диалло ҳаракат қилмоқда.

1. ЎЙИН БОШЛАНДИ! 

- Учрашув соат 20:45да бошланади.

Rating: +20   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика