Latest news

17:18Пеп Гвардиола: "Абдуқодир Ҳусанов жисмоний жиҳатдан айни кучга тўлган Кайл Уокерга ўхшайди"  1 16:52"Реал" Салибага қизиқишини сақлаб қолган  0 16:30​Про лига. "Олимпик" "ФарДУ" билан баҳс юритмоқда (онлайн ҳисоб)  0 16:24Аморим "Интер" футболчисини "Манчестер Юнайтед"га олиб келмоқчи  1 15:55Франция Дембеленинг ғалабасидан сўнг "Олтин тўп" соҳиблари сони бўйича биринчи ўринга чиқиб олди  2 15:32"Футбол олами". "Навбаҳор"да 0:5, "Пахтакор" аутсайдерни юта олмади, ОКМКдан 5:1  0 15:06Антонио Конте: "Скудеттодан кейин биздан умидлари катта"  1 14:39Ўзбекистон U-15 терма жамоаси ОКМК U-16га ҳеч қандай имкон қолдирмади  1 14:11"Арсенал" асосий футболчиси 2 ойга сафдан чиқди  2 13:42Жоан Лапорта: "Олтин тўп" учун сўровномадаги иккинчи ўрин Ямалга мотивация беради"  12 13:14"Барселона" ярим ҳимоячиси тахминан 3 ҳафта майдонга тушолмайди  0 12:46Қосим-Жўмарт Тўқаев ФИФА президенти билан учрашди  4 12:19"Насаф"нинг рақиби Қирол Кубоги 1/8 финалига йўл олди  3 11:53Усмон Дембеле: "Олтин тўп" фаолиятимдаги мақсадим эмасди"  21 11:29"Бавария" ҳимоячиси "Реал"га ўтишни истамоқда  1

Скалони: "5 ҳимоячи ва 4 ярим ҳимоячиси бор термага қарши ўйнаш қийин" News

Скалони: "5 ҳимоячи ва 4 ярим ҳимоячиси бор термага қарши ўйнаш қийин"

Аргентина термаси бош мураббийи Лионель Скалони Мексикага қарши ўйин якунлари ҳақида гапирди.

"Оғир бўлишини билардик. Мексика ҳар доимгидек ўйин намойиш қилгани йўқ. Баҳс олдидан уларнинг 5 ҳимоячи билан ўйнашини тахмин қилгандик.

Дастлабки бўлимда биз ҳам рақиблар ҳам яхши ўйин кўрсата олишмади. Иккинчи бўлимда ҳолатни тўғирлашга ҳаракат қилдик ва яхшироқ ўйин кўрсата бошладик. Қолгани нима бўлганини эса кўрдингиз: 10-рақамли футболчи барчасини ҳал қилди. Месси ортида бутун бир жамоа туришини билади.

Иккинчи бўлимда агрессивроқ ўйин кўрсатишни бошладик. Бироқ 5 ҳимоячи ва 4 ярим ҳимоячиси бор термага қарши ўйнаш қийин.

Ҳали олдимизда яна бир ўйин бор, унга бошни юқори кўтариб, юқори кайфият билан тайёрланишимиз керак. Барчасини кузатиб бориб, ўз йўлимизни давом эттирамиз.

Шундай ажойиб футболчиларни кузатиш жуда ёқимли. Бу ерда ким ўзини жамоага боғлиқ деб ҳис қилмаса, Аргентина учун керак эмас. Бу либосда футбол ўйнайдими, бор фикри шу ерда бўлиши керак", - деди Скалони.

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика