Latest news

13:2944 ёшли дарвозабон жаҳон рекордини янгилади  0 12:46"Осасуна" мураббийи "Реал"га қарши баҳсдаги четлатиш ҳақида: "Бу мен учун қизил карточка эмас"  12 12:35Ўмон терма жамоаси CAFA турнири учун таркибини эълон қилди  2 12:08Собиқ ҳакам: "Мбаппе билан боғлиқ вазиятда пенальти йўқ эди"  13 11:36"Навбаҳор" охирги маротаба Ғузорда қачон ғалаба қозонган?  2 10:50Гвардиола келажаги ҳақида фикр билдирди  5 10:21ПСЖ ва "Атлетико" япониялик футболчи учун курашмоқда  1 09:52"Тоттенхэм" Англия терма жамоаси аъзосининг транферини якунлади  3 09:23Моуринью нима учун ўзини дунёнинг энг яхши мураббийларидан бири деб билишини тушунтирди  14 08:54"Ньюкасл" Исак бўйича расмий баёнот берди  3 08:25Муҳаммад Салоҳ тарихий натижа қайд этди  4 07:56ЦСКА тасдиқлади  13 07:27Суперлига. Бугун 20-турга старт берилади  6 02:13ЕЧЛ. "Қорабоғ", "Пафос" ва "Брюгге" саралашнинг сўнгги босқичидаги илк баҳсларни ўз фойдаларига ҳал қилишди  1 02:02Ла Лига. Мбаппенинг пенальтидан киритган голи "Реал Мадрид"га илк турдаги ғалабани тақдим этди  71

Сиаваш Ҳақназарий: "Биринчи давра қандай ўтгани ҳақида гапиришни истамайман. Янги бош мураббий жамоавий руҳимизни ўзгартирди" News

Сиаваш Ҳақназарий: "Биринчи давра қандай ўтгани ҳақида гапиришни истамайман. Янги бош мураббий жамоавий руҳимизни ўзгартирди"

"Навбаҳор" жамоасиниг эронлик футболчиси Сиаваш Ҳақназарий "Сўғдиёна"га қарши кечган кубок баҳсидан сўнг сайтимизга кичик интервью берди.

- Драматик кечган учрашувда "Навбаҳор" ярим финалга йўл олди. Бугунги учрашув ҳақида фикр билдириб ўтсангиз?

- Бугунги учрашувни томоша қилган мухлислар ўйиндан роҳатланишди. Икки жамоа ҳам ҳужумкор ва агрессив футбол намойиш этишди. Биз дастлабки дақиқаларданоқ рақиб дарвозасида хавфли вазиятлар ярата бошладик, аммо таблодаги ҳисобни ўзгартира олмадик. Бундай ўйинларда фақат битта жамоага кейинги босқичга йўл олади ва бу жамоа биз бўлдик. Қўшимча бўлимларда вазиятни ўнглай олдик ва кейинги босқичга йўл олдик. Бугунги учрашувдан сўнг бизда янада кўпроқ иштиёқ пайдо бўлди.

- Мавсум аввалида янги жамоага ўтдингиз, лекин биринчи давра сиз учун жуда омадсиз бўлди. Кўп жароҳатлар олдингиз ва деярли ўйин амалиётисиз қолиб кетдингиз. Бунга нима сабаб бўлди?

- Мен у давр ҳақида ўйлашни истамайман тўғриси, ҳозирги вақт ва келажагим ҳақида фикр юритишим тўғрироқ бўлади. Вақт барча тўғри ва нотўғри қарорларни кўрсатиб қўйди. Мен ушбу ҳолатдан ҳафа эдим, аммо менга тақдим этилган саноқли дақиқаларда имкон қадар яхшироқ ўйнашга ҳаракат қилдим. Бу мени характерим, мен шундай ўйнашга ўрганганман. Меҳнат қилишда давом этиш ҳар доим ўз мевасини беришига ишонаман. Ҳаётимизда содир бўлаётган воқеаларнинг барчаси яратган эгам томонидан йўлланган синовдир.

- "Навбаҳор" жамоасида бош мураббий ўзгарди. Янги бош мураббий жамоада қандайдир ўзгаришларга қўл урдими? Жамоада қандай ўзгаришлар рўй бердими?

- Ушбу қисқа вақт ичида рўй берган асосий ўзгаришлардан бири бу жамоадаги менталитет. Жамоанинг фикрлаши ва ўйин ҳақида тассавурлари ўзгарди. Ҳужумкор футбол ўйнашга интиламиз ва бу ўзимизга бўлган ишончни янада кучайтиради.

- "Навбаҳор" иккинчи даврада ўз олдига қандай мақсадлар қўйди?

- Мавсумдаги ўйиндан буён мақсадимиз - лигадаги энг яхши жамоа бўлиш. Кубок баҳсларида ҳам муваффақият қозонишни мақсад қилганмиз. Чемпионатда кўп очколар йўқотдиқ, лекин очколарни сўнгги учрашувдан сўнг ҳисоблаш тўғрироқ бўлади.

- Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2026 учинчи саралаш босқичида Эрон билан бир гуруҳдан жой олди. Айни дамдаги Эрон терма жамоаси ҳақида фикрингиз қандай? Ушбу терма жамоалар ўртасида кечадиган икки тўқнашув ҳақида ҳам гапириб ўтсангиз?

- Менинг фикримча, Ўзбекистон ва Эрон терма жамоалари Осиё кубогида яхши натижага эриша олишмади. Ушбу жамоалар яхшироқ натижа қайд этишга қодир. ЖЧ-2026 саралашининг гуруҳ босқичида айнан шу икки терма жамоа гуруҳда етакчилик қилади деб ўйлайман. Қатар ҳам анча кучли жамоа. Натижа қандай бўлишини эса олдиндан башорат қилиш нотўғри.


Абдулвосит Бектемиров суҳбатлашди

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика