Шуҳрат Қурбонов: "Дўстлик"нинг мақсади ёшларга кўпроқ имконият берган ҳолда олға юриш"
12 mar 2024 20:10
News
Шуҳрат Қурбонов: "Дўстлик"нинг мақсади ёшларга кўпроқ имконият берган ҳолда олға юриш"
Про-лига 1-туридан ўрин олган "Арал" - "Дўстлик" (1:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Шуҳрат Қурбонов матбуот анжуманида иштирок этди.
- Ўйин ҳақида
- Яхши ўйин бўлди. Тенг курашлар остида ўтган учрашув гувоҳига айландик. Айрим вазиятларда бир оз омад етишмади. Шунақа бўлиши тақдир экан. "Арал" жамоасини ғалаба билан табриклайман.
- "Дўстлик" клубининг мақсадлари қандай?
- Биз кўпроқ ёшларга имконият берган холда олға юришни мақсад қилганмиз. Яхши натижалар учун курашиш, айтиб ўтганимдек доим олға юришни мақсад қилганмиз.
- Бугунги об-ҳаво ўйинга қандай таъсир кўрсатди деб ўйлайсиз?
- Айни футбол ўйнайдиган об-ҳаво бўлди.
- "Арал" жамоасидан кимни алоҳида кўрсатган бўлардингиз?
- Кимнидир алоҳида кўрсатиш нотўғри бўлиб қолади. Айтиш жоиз бўлса, бутун жамоа яхши ўйнади.
Link :
Source : championat.asia
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
ОЧЛ 2 плей-офф босқичига қуръа ташланди: Роналду етакчилигидаги "Ал Насср" "Арқадағ" билан ўйнайди
Тимур Кападзе дунёнинг энг кучли мураббийлари орасида кучли ўнликка кирди!
АПЛ. "Арсенал" "Астон Вилла"нинг ғалабали сериясига нуқта қўйди. МЮ аутсайдерни мағлуб эта олмади
Роналду кетма-кет учинчи марта Яқин Шарқда йилнинг энг яхши футболчиси бўлди
Comments