Latest news

10:21Антони Марсьяль фаолиятини Мексикада давом эттиради  0 09:502026 йилги УEФА Суперкубоги қайси стадионда бўлиб ўтиши маълум  0 09:18"Рома"нинг собиқ устози Эронни бошқариши мумкин  7 08:43Sofascore. "Бани Яс" мағлуб бўлди. Мозговой неча баҳо олди?  1 08:10Файзуллаевнинг трансфери иккинчи бўлди  2 07:35Суперлига. Бугун Жиззахда ва Наманганда ўйинлар бор  4 06:35Суперлига. "Машъал" — "Шўртан" 2:1   0 01:50Дерби олдидан "Манчестер Сити"нинг 4 футболчиси сафга қайтди  5 01:08Жанлуижжи Доннарумма: "Пеп мени жамоасида кўришни истаётганини айтди. Бу мени ғурурлантирди"  2 00:46Расман: Онана - "Трабзонспор" дарвозабони!  21 00:15"Вест Хэм" дербидан олдин мухлисларга тақиқ қўйди  0 23:44Доннарумма "Манчестер Сити"да қайси рақамда ўйнайди?  3 23:29"Реал" "Ливерпуль" марказий ҳимоячисини текинга қўлга киритмоқчи  2 22:57"Атлетик" "Ал Насср" футболчисини рўйхатдан ўтказди  2 22:32УЕФА 2026/27 мавсумидаги еврокубоклар финаллари ўтадиган стадионларни эълон қилди  3

Шуҳрат Мақсудов: "Ўйин жанговар тарзда ўтди" News

Шуҳрат Мақсудов: "Ўйин жанговар тарзда ўтди"

Суперлига 22-туридан ўрин олган "Навбаҳор" – "Бунёдкор" (2:1) баҳсидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Шуҳрат Мақсудов фикрларини билдириб ўтди.





"Ўйин жанговар тарзда ўтди. Шундай бўлиши кутилганди. Ўзим футбол ўйнаб юрган пайтимда ҳам Наманганда ўйинлар шундай ўтарди. "Навбаҳор" ва унинг мухлисларини ғалаба билан табриклайман.

Фарруҳ Икромовнинг соғлиғи яхши, Италиянинг Рим шаҳрида операцияни бошдан ўтказиб, қайтиб келди. Ўзбекистон футбол ассоциациясига ушбу жарроҳлик амалиётини ўтказишда берган ёрдами учун раҳмат айтаман. Иккинчи таймда гол урганимиздан кейин тажрибали футболчиларимиз камлиги таъсир ўтказди. Бу – ҳаёт, бу – спорт, футболчилар шу каби хатолар туфайли ўсишга эришади. Йигитларга раҳмат айтаман. Спортда хатолар учраб туради.

Худога шукур, молиявий масалалар ҳал бўляпти. Раҳбаримиз футболга жуда қизиқадилар, жамоадан хабар олиб турадилар. Лекин йил бошида футболчи ололмадик, шу боис асосан, академиядан чиққан ёшлар билан ўйин ўтказишга мажбур бўлдик. "Бунёдкор" ўз олдига юқори мақсадларни қўяди, шунинг учун таркибга кучли футболчиларни жалб қилиш лозим. Кейинги мавсумда ҳаммаси яхши бўлади, деган умиддаман", – деди "қалдирғочлар" устози.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика