Latest news

10:09Шухрат Раҳмонқулов: "Пахтакор" – "Нефтчи" ўйинида биринчи гол урган ғалаба қозонади"  0 09:46Постекоглу: "Тоттенхэм"дан кетишим кутилмаган ҳолат бўлмади"  1 09:21Зоҳир Пиримов: "Пахтакор" – "Нефтчи" ўйинида имкониятлар тенг"  2 09:20Легионерлар. Ғаниев тўлиқ ўйнади, Ҳамробеков эса...  0 09:06Сергей Лушан: “Жамоага нима етишмаётганлигини билганимда, энг бахтли инсон бўлардим”  10 08:58Факт. "Сўғдиёна" 14 йилдан сўнг ОКМК дарвозасига 3 тадан кўп гол урди  0 08:41Бугун "Қизилқум" устози Шевченконинг рекордини такрорлайдими?   3 08:33Рубен Аморим: "Биз ўзгардик ва анчагина кучайдик"  3 08:07Сервер Жепаров: "Пахтакор"га "Нефтчи"нинг зич ҳимоясини ёриб ўтиш осон бўлмайди"  12 07:50Суперлига. ОКМК "Сўғдиёна"га йирик ҳисобда ютқазди. "Навбаҳор" ва "Сурхон" баҳсида эса ҳисоб очилмади  3 07:44"Нефтчи" бу йил меҳмонда ютқазмаяпти, олдинда "Пахтакор" имтиҳони кутмоқда  9 07:20Факт. "Сўғдиёна" 6 йилдан сўнг Жиззахда ОКМКни ютди  0 06:46Суперлига. Бугун ўзбек Эл Классикоси бўлиб ўтади  17 01:46Бундеслига. Тен Хагсиз қолган "Байер" мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  2 01:01Саудия Арабистони. "Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да дуранг  1

Шуҳрат Мақсудов: "Бунёдкор" мухлисларга чиройли ўйин ва ғалаба тақдим қилишни истайди" News

Шуҳрат Мақсудов: "Бунёдкор" мухлисларга чиройли ўйин ва ғалаба тақдим қилишни истайди"

Суперлиганинг 24-туридан ўрин олган "Бунёдкор" – "Қизилқум" (1:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Шуҳрат Мақсудов фикрларини билдириб ўтди.

"Аввало АГМК жамоаси мураббийи Хайрулла Каримовнинг оталари оламдан ўтгани боис ўз таъзиямни билдираман. Жойлари жаннатдан бўлсин. "Бунёдкор" аёллар жамоаси куни кеча Иорданияга йўл олишди. Уларга чин дилдин омад тилайман. Илоҳим, ғалаба билан ортга қайтишсин. Шу қатори "Насаф" жамоасига ҳам омад тилайман. Тўғри, Суперлигада рақиб, лекин ОФК кубогида бутун Ўзбекистон номидан кетишган. Бевосита ўйинга келадиган бўлсак, ҳар доимгидек, шиддатдли ўйин гувоҳига айландик. Ўйлайманки, ғалабага лойиқ эдик. "Қизилқум"га навбатдаги баҳсларда зафарлар тилаб қоламан", – дейди Шуҳрат Мақсудов. 

- "Бунёдкор" бу мавсум Тошкентдаги ўйинларда мағлубиятга учрагани йўқ. Навбатдаги икки ўйинда ғалаба қозона олса, уйда мағлубиятга учрамасдан, мавсумни тугатиши мумкин. Шу ҳақда фикрингиз қандай?

- Олдиндан бирор нарса дея олмайман. "Бунёдкор" жамоаси мухлисларга чиройли ўйин ва ғалаба тақдим қилишни истайди. Яна бир бор футболчиларимга миннатдорчилик билдираман. Ҳеч нарсага қарамай, охиригача курашганликлари учун раҳмат айтаман.

Rating: -1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика