Latest news

12:32Гави тахминан икки ойни ўтказиб юбориши мумкин  0 11:58"Монтеррей" Марсьяль трансферини эълон қилди  0 11:20Февзи Давлетов: "Навбаҳор" билан ўйинда биз ғалабага яқинроқ эдик"  6 10:58Азиз Ибрагимов: "Учрашув дерби мақомида ўтади, аммо ғалаба "Пахтакор"ники бўлади"  9 10:35Артета: "Ливерпуль" кучайиб кетди"  2 10:09Шухрат Раҳмонқулов: "Пахтакор" – "Нефтчи" ўйинида биринчи гол урган ғалаба қозонади"  2 09:46Постекоглу: "Тоттенхэм"дан кетишим кутилмаган ҳолат бўлмади"  2 09:21Зоҳир Пиримов: "Пахтакор" – "Нефтчи" ўйинида имкониятлар тенг"  3 09:20Легионерлар. Ғаниев тўлиқ ўйнади, Ҳамробеков эса...  1 09:06Сергей Лушан: “Жамоага нима етишмаётганлигини билганимда, энг бахтли инсон бўлардим”  14 08:58Факт. "Сўғдиёна" 14 йилдан сўнг ОКМК дарвозасига 3 тадан кўп гол урди  0 08:41Бугун "Қизилқум" устози Шевченконинг рекордини такрорлайдими?   3 08:33Рубен Аморим: "Биз ўзгардик ва анчагина кучайдик"  4 08:07Сервер Жепаров: "Пахтакор"га "Нефтчи"нинг зич ҳимоясини ёриб ўтиш осон бўлмайди"  13 07:50Суперлига. ОКМК "Сўғдиёна"га йирик ҳисобда ютқазди. "Навбаҳор" ва "Сурхон" баҳсида эса ҳисоб очилмади  4

Шуҳрат Мақсудов: "Албатта, ўйинлар сони кўп бўлгани яхши, фақат жамоалар бунга лойиқ бўлиши керак" News

Шуҳрат Мақсудов: "Албатта, ўйинлар сони кўп бўлгани яхши, фақат жамоалар бунга лойиқ бўлиши керак"

Coca-Coca Суперлиганинг 25-туридан ўрин олган "Бунёдкор" - "Сурхон" (3:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Шуҳрат Мақсудов матбуот анжуманида қатнашди.

- Ўйин ҳақида

- Аввало, "Бунёдкор" мухлисларини, ишчиларини ва айниқса, футболчиларини ғалаба билан чин кўнгилдан табриклайман. Йигитларга ташаккур айтаман. "Сурхон"га кейинги ўйинларда омад!

- Мавсум бошланишидан олдин "Бунёдкор"га ва сизга ишонмаган одамлар талайгина эди. Ҳозир 5-ўрин кафолатланди. Жамоа охирги турда 4-ўрин учун ҳам кураш олиб бориши мумкин. Мавсум бошида жамоада номинал ҳимоячилар йўқлиги ва таркибни ўзингиз хоҳлагандек шакллантира олмаганингиз ҳақида айтгандингиз. Жамоанинг мавсум давомидаги асосий ютуғи нимада бўлди?

- Энг муҳими, ўзимга ишонган эдим. Бундан ташқари, ёрдамчиларим ҳамда футболчиларга ишонардим. Улар ҳар бир ўйинда кучли эканликларини исботлашди. Ҳеч ким меҳнат қилишдан тўхтамади ва мана ижобий натижалар кела бошлади. Ҳомийларга ҳам ўзим ва футболчилар номидан миннатдорлик билдирмоқчиман.

- Аутсайдер жамоалар келаси мавсумда Суперлигада 16 та жамоа бўлиши тарафдори эканликлари ҳақида гап-сўзлар тарқалди. Бунга сизнинг шахсий муносабатингиз қандай?

- Бу нарсани масъуллар ўйлагани яхши. Менинг вазифам – футболчиларни ўйинга тайёрлаш. Бу нарса менинг ваколатимга кирмайди. Албатта, ўйинлар сони кўп бўлгани яхши, фақат жамоалар бунга лойиқ бўлиши керак. 3-4 турдан кейин сафар ўйинларига пул тополмаса, чемпионатга зиён келтиради. Шу боис бу масалани чуқурроқ ўйлаш лозим.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика