Latest news

16:28"Сўғдиёна" — "Локомотив". Таркиблар маълум  2 16:10"Металлург" — "Сурхон" 1:0 (Матнли трансляция)  5 16:08Холанд 850 минг сўм сабаб қамоққа тушиши мумкин  4 15:26МЮ ва "Ман Сити" Гёкереш учун курашга киришмоқда, клублар 65 млн фунт тўлашга тайёр  1 14:43"Сивасспор" — "Қосимпошо". Турғунбоев асосий таркибда  2 13:38"Барселона" ва "Ливерпуль" бир ўйинчи учун курашади  5 13:04Анчелоттининг ўрнини Солари эгаллаши мумкинмиди?  10 12:38"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Аморим: "Мен ўзини босслардек кўрсатишни хоҳлайдиганлардан эмасман"  3 12:04Серхио Рамос АПЛда ўйнаши мумкин?  5 11:28"Арсенал" "Милан" етакчиларидан бирини нишонга олди  4 11:01«Бавария» Флориан Виртц учун қанча пул сарфлашга тайёрлиги маълум  1 10:34Кечаги мағлубиятдан сўнг «Манчестер Сити» қандай антирекордларни ўрнатди?  21 10:05Аморимнинг «қора» рўйхатига тушган футболчилар маълум. МЮ 7 нафар футболчи билан хайрлашишга тайёр  18 09:37Sofascore. Кечаги учрашувда Ҳусниддин Алиқуловнинг ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?   3 09:05Гвардиола кечаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  15

Мутолаа учун. Шомуродов ўйнаётган "Рома" очко йўқотди: А Сериянинг 7-тур якунлари News

Мутолаа учун. Шомуродов ўйнаётган "Рома" очко йўқотди: А Сериянинг 7-тур якунлари

Италия А Сериясининг 7-тур якунлари билан танишинг.

"Рома" ва Шомуродов "Монца"ни енга олмади

"Жалоросси" учун Монцага ушбу ташриф жуда муҳим эди, айниқса Иван Юричнинг ҳолати ва еврокубоклардаги муваффақиятсизликни ҳисобга олганди. Айтиш керакки, ўйин жамоалар учун ёрқин кўринишда бошланди ва "бўрилар"ни бир неча бор қутқарган Свиларга меҳнат қилишга ундади. "Рома"да ҳам вазиятлар бўлди, хусусан Довбик бир неча бор хавфли зарба берди. Аммо, танаффусга қадар гол урилмади.

"Бўрилар" танаффусдан сўнг вазиятлар яратишда давом этишди, фақатгина Довбикнинг ўзида 2-3та имконият бўлди. Украиналик форвард якунда барибир гол урди, у ҳимоячини алдаган ҳолда, тўпни дарвоза тўрига йўллади. Мезбонлар эса 10 дақиқадан сўнг ҳисобни қисқартиришди. Дани Мота яқин масофадан зарба беришда адашмади. "Бўрилар" ҳужум қилишда давом этишди, Шомуродов 86-дақиқада ўйинга қўшилди ва бир неча бор яхши прессинг қилишга ва якунда жуда баҳсли вазият иштирокисига айланишга улгурди, унинг узатмасидан сўнг Довбик бироз тўпга ета олмади, аммо Бальданци унга етишди ва "Монца" ҳимоячиси сабаб жарима майдончаси ичига йиқилди. Ҳакам эса бошқа фикрда эди, "Рома" шундай қилиб 3 очкосиз қолди. Иван Юричнинг ҳолати ёқимли эмас, бундан ташқари Де Россини қайтариш ҳам истисно этилмаяпти. Шомуродов жамоасида ҳозирда анча қизиқарли ишлар бўлмоқда.


"Ювентус" очко йўқотмоқда

"Кекса синьора" ўйинни фаол бошлади ва босим қилди, якунда 15-дақиқада пенальти ишланди ва уни Влахович ўзига ишонган ҳолда ижро этди. Тез орада Консейсауда ажойиб имконият бўлди, аммо унинг узоқдан йўллаган зарбасини дарвозабон қайтарди. Чемпионлар лигасидаги ўйин "бьянконери"дан анча кучини олиб қўйгани сезилди, шундай экан темп юқори бўлмади.

Танаффусдан сўнг жамоаларда унча кўп имконият бўлмади, ўйин якунига қадар эса бироз вазиятлар яратилди. Влахович яқин масофадан деярли очиқ дарвозага тўпни йўллай олмади. "Кекса синьора" ушбу бой берилган вазият учун товон тўлади. Тез орада Пикколи жарима майдончасида йиқитилди, Марин эса нуқтадан аниқ зарба йўллади. "Ювентус" А Сериянинг жорий мавсумида илк бор тўп ўтказди. Якунда салбий вазият давом этди: Консейсау симуляция учун четлатилди, мезбонбонлар тўп ўтказиб юборишлари ҳам мумкин эди. Дейоланинг зарбасини штанга ўзига қабул қилди.


"Наполи" етакчи бўлиб қолмоқда

Антонио Конте ўйин аввалида сентябрь ойининг энг яхши мураббийига бериладиган совринни қабул қилиб олди, унинг жамоаси илк дақиқаданоқ гол урди. Собиқ Манчестер боғлами иш берди, Лукаку ажойиб тарзда Мактоминейни тўп билан таъминлади, у эса бурчакка аниқ зарба берди. "Комо" эса таслим бўлгани йўқ, Стреффец дарҳол ҳисобни тенглаштириши мумкин эди, аммо зарбага бироз аниқлик етишмади. Меҳмонлар яхши ҳужум қилишди, шундай экан гол урилиши адолатдан бўлди. Стреффец тайм сўнггида жарима майдончаси ташқарисида ажойиб зарба берди.

Неаполликлар 2-бўлимни кучли бошлашди ва тез орада жарима майдончаси ичида Оливера йиқитилди, Лукаку эса нуқтадан зарбани ўзига ишонган ҳолда ижро этди. "Комо" шундан сўнг бироз чекинди ва рақиб дарвозасига хавф солмай қўйди, мезбонлар эса яна тўп киритишлари мумкин эди. Хвича ва Лукаку хавфли зарбалар беришди. Ромелу барибир ўз ҳисобига яна бир самарали ҳаракатни ёзиб қўйди, у Нересни бирга-бир вазиятга чиқариб юборди, бразилиялик эса уялтирмади. Шундай қилиб, Лукаку 3та гол ва 4та ассист қайд этмоқда, "Наполи" эса турнир жадвалида етакчи.


"Интер" "Торино"дан кучлироқ

"Буқалар" ўйин бошида бир неча бор кескин вазиятлар яратишди, аммо ўйин секин-аста "Интер" назорати остига ўтди, бу айниқса Марипаннинг четлатилишидан сўнг янада сезилди. Тюрам 25-дақиқада Бастонининг узатмасидан сўнг барчадан баланд сакраб, тўпни дарвозага киритди. У 10 дақиқадан сўнг яна гол урди, яна бош билан, бу сафар француз Ачербининг узатмасидан фойдаланди. Бу мезбонларни бироз хотиржамликка ундагандир, бир дақиқа ўтиб Гинейтис тўпни Сапатага узатди, у эса жарима майдончасида ақлли ҳаракат қилиб, уни дарвозага киритди.

"Интер" танаффусдан сўнг дарҳол яна гол урди ва буни бу сафар ҳам Тюрам қилди. У бу сафар Милинкович-Савичнинг хатосидан фойдаланди ва тўпни ҳаводан дарвозага киритди. Бу французнинг фаолиятидаги иккинчи ва "Интер"даги биринчи хет-триги бўлди. Ўйин жуда ҳам сокинлашиб кетди, аммо баҳс сўнггида "буқалар" пенальти ишлашганида жонланди. Влахович ўн бир метрлик нуқтадан гол урди. Аммо, бошқа гол уришнинг уддасидан чиқилмади ва ҳатто бу ишни "қора-кўклар" қилишлари мумкин эди. Милинкович-Савич Зельинскининг узоқдан йўллаган забрасини қайтарди, шунингдек Таремининг ҳам қайтган тўпга берган зарбасини ақлбовар қилмас тарзда қайтарди. "Интер" ғалаба қозонди, аммо мудофаа бўйича саволлар очиқ қолмоқда.


"Фиорентина" "Милан"ни мағлуб этмоқда

"Қизил-қоралар"нинг ҳозирги ҳолати яхши эмас, шундай экан Флоренцияга сафар жуда муҳим эди. Старт яхши бошланмади, "Милан" рақиб дарвозасига яқин бора олмади, якунда ўз дарвозасига пенальти олиб келди ва уни Меньян бартараф этди. 10 дақиқадан сўнг собиқлар қоидаси ишлади, Адли ўзи ўтган мавсум ўйнаган жамоасига ажойиб гол урди. "Россонери" тайм сўнггида вазиятни ўнглаши мумкин эди, мамо Де Хеа Теонинг пенальтидан йўллаган зарбасини қайтарди.

Фонсека шогирдлари иккинчи таймга шавқ билан чиқишди ва бу якунда яна бир пенальтига олиб келди. Бу сафар Абрахма зарба берди, аммо Де Хеа бу сафарги зарбани ҳам қайтарди. У 2015/16 йилги мавсумдан бери А Сериядаги битта ўйинда иккита пенальтини қайтарган илк посбон бўлди. "Милан" барибир ҳисобни тенглаштирди, Теонинг узатмасидан сўнг Пулишич дарвозани ишғол қилди. Бир оз ўтиб Абрахамда яхши имконият бўлди ва Де Хеа бу сафар ҳам яхши ҳаракат қилди. Мезбонлар ўз имкониятларидан фойдаланишди, пенальтидан тўп кирита олмаган Мойзе Кин узатмадан сўнг тўпни Гудмундсонга қолдирди, у ўз тўпни моҳирона тарзда дарвозага киритди ва ўз жамоасига ғалаба тақдим этди.


Шунингдек:

"Лацио" "Эмполи"ни мағлуб этди

"Аталанта" "Женоа"ни тор-мор келтирди.

"Верона" "Венеция"дан устун келди


Rating: +2   

Comments

+1   
09 oct 02:30:58
=JAGUAR=
Erta chiqarib qo'yibsizlar bu xabarni hafta yakunida joylash kerak edi...
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика