Latest news

08:20Суперлига. "Пахтакор" сўнгги бор Ғузорда қачон ғалаба қозонган?  0 07:55Факт. "Машъал" бугун тарихий натижа қайд этиши мумкин  1 07:25Суперлига. Бугун 22-турга старт берилади   0 07:00"Бургутлар" ОЧЛ-2да юришини бошлади. "Аркадағ" - "Андижон" учрашувидан галерея   0 02:44ОЧЛ 2. Роналдусиз "Ал Насср" Тожикистоннинг "Истиқлол" клубига жавобсиз бешта гол урди  4 02:38Туркия. Шомуродов ассист берган ўйинда "Истанбул Башакшеҳир" "Фотиҳ Карагюмрук"ни мағлубиятга учратди  1 02:05ЕЧЛ. "Бавария" Мюнхенда "Челси"ни мағлубиятга учратди  19 02:05ЕЧЛ. "Ливерпуль" охирги дақиқалардаги гол эвазига камбэк қилаёзган "Атлетико"ни таслим этди. ПСЖ ва "Интер" ўз ўйинларида ғалаба қозонишди  29 00:53"Реал"нинг Хёйсенни четлатилиши бўйича берган апелляцияси рад этилди  0 00:30ОЧЛ-2. "Аркадағ" - "Андижон" 0:0  4 23:54ОЧЛ 2. Эроннинг "Истиқлол" клуби "Ал Васл"га ўта йирик ҳисобда мағлуб бўлди. Ўзбек футболчилари қайдномада йўқ эди  3 22:53ОЧЛ 2. "Андижон"нинг гуруҳидаги иккинчи ўйинда ҳам дуранг қайд этилди  23 22:32Тақиқланган модда Мудрикнинг қонига терма жамоа йиғини пайт тушгани маълум бўлди  0 22:02Анри "Арсенал" ҳақида: "Уларда деярли иккита жамоа мавжуд. Бу йил албатта бирор нарса ютиш шарт"  3 21:10Хейсен «Сосьедад»га қарши ўйиндаги ўз четлатишини ВАР бекор қилиши керак эди деб ҳисоблайди  7

Шоҳруҳ Ишанов: "Энди бор эътиборимизни Биринчи лигага қаратамиз" News

Шоҳруҳ Ишанов: "Энди бор эътиборимизни Биринчи лигага қаратамиз"

Ўзбекистон кубоги 3-тури доирасидаги "Турон" – "Андижон II" (1:0) учрашувидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Шоҳруҳ Ишанов матбуот анжуманида қатнашди.

- Ўйин ҳақида

- Аввало, "Турон" жамоасини ҳақли ғалаба билан табриклайман. Ўйинга келадиган бўлсак, "Шўртан" билан баҳсдан кейин ёрдамчи мураббийларимиз билан биргаликда ўйинимизни анча муҳокама қилгандик. Бугунги ўйин учун ҳимоявий ўйинни танладик. Машғулотларда шу асосида иш олиб бордик, 

Шогирдларимга ўйин учун раҳмат айтаман. Ғалаба учун ҳаракат қилгандик, аммо ўйин охирида битта зарба орқали мағлуб бўлдик. Бугун омад "Турон" томонда бўлди. Энди бор эътиборимизни Биринчи лигага қаратамиз. 24 апрель куни бизни "Насаф-фарм"га қарши баҳс кутиб турибди.

- Абубакир Режаббоевнинг ҳолати ҳақида маълумот бера оласизми?

- У жамоамизнинг муҳим аъзоси, ўнг қанот ҳимоячимиз саналади. У бугунги кунда Ўзбекистон U17, U18 терма жамоасида асосий таркиб ўйинчиси. Ҳолати ҳозирда яхши, ҳозирги пайтда шифохонада бўлиб турибди. Худо хоҳласа уни 2-турда майдонда кўрамиз.

- "Шўртан" билан баҳс (0:3) бугунги ўйиндан тубдан фарқ қилганди. Буни қандай изоҳлайсиз?

 - Жамоалар бизга нисбатан жуда кучли. Биз катта футболга эндигина кириб келдик. Йигитлар секин-аста ўзларини кўрсатишмоқда. "Шўртан" билан учрашувда ҳимоявий ўйин кўрсатишни режа қилгандик, аммо олдинга ташланиб, таваккал ўйнаганимиз панд берганди. Бугун мухлисларбоп ўйин бўлди.

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика