Latest news

01:42Лига 1. Витиньянинг голи ПСЖга "Нант" устидан ғалабани тақдим этди  1 00:26Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" ўз уйида "Кайсериспор"ни мағлуб этолмади, Шомуродов 70 дақиқа ўйнади  10 23:54БАА Про лигаси. "Бани Яс" меҳмонда "Ал Васл"га мағлуб бўлди, Мозговой 73 дақиқада ўйнади  1 23:47Бельгия Про лигаси. "Антверпен" меҳмонда дуранг ўйнади, Ўринбоев захирада қолдирилди  0 23:38"Милан" — "Бари". Таркиблар маълум  1 23:25"Эспаньол" — "Атлетико". Таркиблар маълум  1 22:42Максим Шацких: "Менимча, айрим футболчиларимиз ҳали ҳамон фикри ҳаёли билан Про Лигада"  17 22:35Суперлига. “Қўқон-1912” — “Сурхон” 2:0  0 22:26АПЛ. "Манчестер Юнайтед" илк турда ўз майдонида "Арсенал"га мағлуб бўлди  33 22:13Суперлига. "Бунёдкор" сўнгги сонияларда урилган гол эвазига "Бухоро"ни мағлуб этди  12 22:08Отабек Нарзуллаев: "Андижон"га қарши ҳужум тактикада ўйнамасак бўлмасди"  0 21:43Таҳлил. "Қўқон-1912" уйғоняптими?  1 21:32Баҳром Ҳайдаров: "Тезкор голдан сўнг хато қилишга қўрқиб ўйнадик"  0 21:01Февзи Давлетов: "Бунёдкор" билан ўйинда кўп энергия йўқотдик, "Қўқон-1912"да тикланиш учун кўпроқ вақт бўлди"  1 21:00Суперлига. "Андижон" сафарда "Машъал"га ютқазди  71

Шерзод Эсанов: "Катта режаларим бор, уларни босқичма-босқич амалга ошираман" News

Шерзод Эсанов: "Катта режаларим бор, уларни босқичма-босқич амалга ошираман"

Ёзги трансфер ойнасида "Андижон"дан Россиянинг "Акрон" клубига ўтган иқтидорли ярим ҳимоячи Шерзод Эсанов кеча Россия кубоги доирасида ўтказилган "Факел"га қарши баҳсда ватандошимиз учрашувнинг энг яхши футболчиларидан бири бўлди. Сайтимиз мухбири Эмиль Бекмуҳамедов эса Шерзод билан боғланди ва кичик суҳбат қурди

- Янги жамоага ва Россиядаги ҳаётга мослашиш қандай кечмоқда? Кўчиб ўтишда муаммолар бўлмадими?

- Ассалому алайкум. Ҳаммаси жойида. Аста-секин янги шароитга кўникиб боряпман. Клубга мослашишим яхши кетаётгандек. Кўчиб келишга келсак, бу борада ҳеч қандай муаммога дуч келганим йўқ.

- Жамоа, мураббийлар штаби ва ходимлар сизни қандай кутиб олишди?

- Мени жуда самимий кутиб олишди. Бунинг учун уларга миннатдорчилик билдирмоқчиман.

- Ўзбекистон ва Россия футболи ўртасидаги фарқни ҳис қилишга улгурдингизми? Икки мамлакат футболида қандай фарқларни сездингиз?

- Албатта, фарқ бор. Барча лигалар нимаси биландир бошқалардан фарқ қилади. Ўйлайманки, Россия Премьер-лигасида футбол Суперлигага нисбатан жисмоний жиҳатдан кучлироқ.

- "Акрон"даги футболчиларим билан дўстлашиб кетишга улгурдингизми?

- Мен барча футболчилар билан яхши муносабатдаман. Жамоамизда жуда яхши ва илиқ муҳит мавжуд.

- "Андижон"да ўрганган қайси жиҳат "Акрон" жамоасида қўл келмоқда?

- "Андижон"да кўп нарсани ўргандим. У ерда профессионал фаолиятим бошланди. "Андижон"да бошимдан кечирганларим менинг ривожланишимга ижобий таъсир кўрсатгани аниқ.

- Янги клубда ва Россия чемпионатида ўз олдингизга қандай мақсадларни қўйдингиз?

- Маълум бир мақсадсиз футболчига ўйнаш қийин. Менинг катта режаларим ва мақсадларим бор, уларни босқичма-босқич, қадам-бақадам амалга ошираман.

- "Андижон"нинг ўйинларини кузатиб борасизми?

- Ҳа, албатта, кузатаман. Клуб учун қайғуряпман. Умид қиламанки, улар Ўзбекистон кубогини қўлга киритишади.

- Фаолиятингизни кузатишда давом этаётган ўзбек мухлисларига тилакларингиз?

- Менга ғамхўрлик қилаётган барчага раҳмат айтмоқчиман. Мен буни ҳис қиламан ва бу мени ишлашни давом эттиришга ундайди.Мени қўллаб-қувватлаётган ва ғамхўрлик қилаётган оилам ва яқинларимга ҳам раҳмат айтмоқчиман.


Эмиль Бекмуҳамедов суҳбатлашди

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика