Latest news

16:30Суперлига. Марказий ўйинларга бой 18-тур превьюси  0 16:10"Футбол олами". "Пахтакор"да мағлубият, "Насаф" ва "Навбаҳор"да дуранг, "Нефтчи"да ғалаба  0 15:42Аморим Шешконинг трансфери ҳақида гапирди  0 15:17"Ман Сити" Родрига "Реал" қизиқиш билдираётганидан хавотирда  0 14:50"Челси" ёзда Вейгани сотиб юборишга тайёр  0 13:38"Интер" 30 млн евролик футболчини харид қилмоқчи  0 12:55"Ливерпул"нинг италиялик ҳимоячига бўлган қизиқиши ортиб бормоқда  2 12:23Пеллегрини фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  0 11:55Ливерпуль клуби Грилишнинг ижараси бўйича музокараларни давом эттирмоқда  3 11:21Гвардиола "Палермо"га қарши ўйиндан сўнг Ҳусановни мақтади  12 10:53Расмус Хойлунд фаолиятини Италияда давом эттиришга яқин  5 10:24Артета "Арсенал"нинг трансфер бозоридаги режалари ҳақида фикр билдирди  0 09:54Гвардиола: "Кўплаб футболчилар жамоани тарк этишлари керак"  7 09:25Рио олимпиадаси совриндори "Машъал" машғулотларига қўшилди  2 08:56Тен Хаг "Манчестер Юнайтед"да Роналду билан бўлган можаро ҳақидаги саволга жавоб берди  12

Шаҳзод Азмиддинов "Пахтакор" мураббийлари – Арвеладзе, Хюистра, Войнески ва Шацкихни солиштирди News

Шаҳзод Азмиддинов "Пахтакор" мураббийлари – Арвеладзе, Хюистра, Войнески ва Шацкихни солиштирди

"Пахтакор" ҳимоячиси Шахзод Азмиддинов "Финт Тураева" подкастида Тошкент клубида ишлаган мураббийлар ҳақида фикрлари билан ўртоқлашди.

- Арвеладзе билан деярли ишламаганман, бир ойдан кам. Мен у ҳақда ҳеч нарса дея олмайман. Лекин аниқ айта оламанки, Хюистра жуда кучли мураббий. У тактик тайёргарликка эга эди, ҳаммаси тактика билан бўларди: "квадратлар", турли машқлар, ҳимоячилар билан алоҳида, таянч ярим ҳимоячилари билан алоҳида ишланарди. Ҳар бир футболчи маълум бир позицияда нима қилиши кераклиги ёзиб қўйиларди.

Войнески билан чиқишмас эдик. У "Пахтакор"га келиши билан мени таркибдан чиқариб юборди. Ундан олдин фаолият юритган Хюистра қўл остида озми-кўпми барқарор ўйнадим. Бир тайм ёки бутун ўйин, ҳатто ўнг қанот ҳимоячиси сифатида ҳам ўйнардим. Войнески келиши биланоқ мени захирага ўтказди.

Йиғиндаларда машғулот ўтказдик, ўртоқлик учрашувларида майдонга тушдик. Трансфер ойнаси ёпилишига 10-15 кун қолганида Войнески менга: "Бор, ўзингга янги жамоа қидир", деди. Мен: "Шуни вақтлироқ айтмайсизми? Сал олдинроқ айтганингизда, ўзимга янги жамоа топган бўлардим". Кейин шуғулланиб юрдим, баъзан ўринбосарлар жамоасида ҳаракат қилдим. Бироз вақт ўтгач, у мени бошланғич таркибга қайтарди, мен бир нечта ўйин ўтказдим, ҳаттоки ОЧЛда "Ал Таавун"га қарши ўйинда ҳам қатнашдим. Аммо Войнескининг менга муносабати унчалик яхши эмасди.

Максим Шацких – бутунлай бошқача мураббий. У жуда хушмуомала ва ҳар доим ёрдам беришга тайёр. У ва ўйинчилар ўртасида катта "масофа" йўқ, у ҳамма билан гаплаша олади. Шундай бўладики, агар футболчи икки-уч марта хатога йўл қўйса, мураббий дарҳол уни захирага ўтказиб қўяди. Шацких билан бундай эмас: агар футболчи бир неча марта хато қилса, уни қўллаб-қувватлайди. У кутади. Ҳатто менга шундай деган: "Мен яхшироқ ўйнашингни кутяпман. Кейин сени Европага ўзим жўнатиб юбораман".

Шаҳзод Азмиддинов иштирокидаги "Финт Тураева" подкастининг тўлиқ версияси билан қуйидаги ҳавола орқали танишишингиз мумкин (рус тилида):



Ушбу подкастда сиз қуйидагиларни билиб оласиз:

• Шаҳзод қандай қилиб кўча боласидан профессионал футболчига айланди;

• Муштлашувда оғир жароҳат олиб, футболни деярли тарк этгани;

• "Пахтакор"нинг жорий мавсумдаги натижалари;

• ва бошқалар.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика