Latest news

14:38"Арсенал" 80 млн евролик испанни харид қилмоқчи  0 13:58Левченко: "Нега ғалабани мухлислар билан нишонламайман? Барчаси ўйиндаги асаб ва руҳий чарчоқ сабаб"  0 13:14Фергюсон "Манчестер Юнайтед"га қайтмоқчи эканини тан олди  13 12:35Аморимнинг "Реал"даги трансфер мақсади маълум бўлди  4 11:56"Реал" "Ливерпул"нинг навбатдаги юлдузини нишонга олди  9 11:20Месси МЛС тўпурарлар пойгасида етакчилик қилмоқда - 22 та ўйинда 22 та гол  3 10:53Бугун бўлиб ўтадиган "Арсенал" - "Манчестер Сити" баҳси учун жамаоларнинг эҳтимолий таркиби  14 10:27Мареска Санчеснинг 3-дақиқада олган қизили ҳақида гапирди  2 09:55Хаби Алонсо "Реал Мадрид" тарихида фақат икки мураббий эришган муваффақиятни такрорлади  9 09:23"Манчестер Юнайтед" - "Челси" учрашувининг биринчи бўлими АПЛ тарихига кирди  3 08:41"Барселона" Маркус Рэшфорд борасида бир қарорга келди  3 08:07Суперлига. Бугун 22-тур якунланади  6 08:05МЛС. Мессининг иккита голи ва битта голли узатмаси "Интер Майами" жамоасига "Ди Си Юнайтед" устидан ғалаба келтирди  32 07:35Саудия Пролигаси. "Ал Насср"дан йирик ғалаба. Роналдудан дубл  8 06:55Суперлига. "Нефтчи" – "Динамо" 2:1   1

Сервер Жепаров: "Насаф"га қарши ҳимоявий тактика танладик ва бу самара келтирди" News

Сервер Жепаров: "Насаф"га қарши ҳимоявий тактика танладик ва бу самара келтирди"

Coca Cola Суперлигасининг 17-туридан ўрин олган "Насаф" - "Локомотив" (0:0) учрашувидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Сервер Жепаров матбуот анжуманида қатнашди.

"Бугун ўйин қизиқарли бўлди, айниқса охирги дақиқалар. Биз бугун ҳимоявий тактика танладик. Кўпчиликка ҳимоявий тактика ёқмайди, аммо футболда ҳар қандай усулда ўйнашни билиш керак. "Насаф" клуби ва Рўзиқул Бердиевнинг иш услуби туфайли ҳимоявий тактика танладик ҳамда бу иш берди. Бизда гол уриш учун ҳам вазиятларимиз бўлди", - деди Жепаров.  

- Раҳбарият олдингизга аниқ вазифа қўйилдими?

- Жамоа олдига ҳар бир ўйинда ғалаба қозониш вазифаси қўйилди. Мусобақа жадвалида юқорига кўтарилишга интиламиз. 

- Иккита таймда икки хил ўйин бўлди...

- Доим биринчи таймда камроқ бўш зоналар бўлади, иккинчи таймда кучлар камроқ қолади ва бўш зоналар катталашади. "Насаф" комбинацион ўйин намойиш этди. Аммо бунга қарши тайёр эдик. 

- Нурмуҳаммад Тошпўлатов бугун асосий таркибда майдонга тушди. Бу таваккал эдими? 

- Биз рақиб жамоага тайёргарлик кўрдик, ўз футболчиларимизнинг ҳолатини ҳам биламиз. Шу боис уни майдонга туширдим. 

- Жасур Жалолиддинов тажрибали футболчи. Нима учун алмаштирдингиз? 

- Тўғри у тажрибали, аммо шу билан бирга ёш футболчи. Бугунги кунга келиб афсуски катта ҳажмдаги ишни амалга оширмаяпти. Шу боис ҳужумни кучайтириш учун бошқа футболчини туширдим", дея қўшимча қилди "темирйўлчилар" устози.

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика