Latest news

08:06Саудия Арабистон чемпионати. «Ал Ҳилол» мавсумдаги илк мағлубиятини қабул қилди  0 07:38Суперлига. Бугун 25-тур якунланади  0 04:12"Андижон" ўз уйида "Динамо"ни йирик ҳисобда мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 04:07Чемпион "Насаф" Фарғонада "Нефтчи"га мағлуб бўлган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 02:57Ла Лига. "Барселона" "Сельта"га қарши ўйинда сўнгги дақиқаларда иккита гол ўтказиб, ғалабани қўлдан чиқарди  100 02:06"Челси" 100 миллионлик форвардни харид қилмоқчи?!  2 00:29А Серия. "Милан" ва "Ювентус" ўртасидаги ўйин нурсиз дуранг билан якунланди  9 00:26АПЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида "Тоттенхэм"га йирик ҳисобда таслим бўлди  29 23:11Битта гол урилган Тошкентдаги "Олимпик" — "Бунёдкор" ўйинидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 23:00Франция чемпионати. "Ланс" Ҳусановсиз ўз уйида "Марсель"дан учта тўп ўтказиб, мағлуб бўлди  8 22:49Моуринью "Реал" собиқ ўйинчисини нишонга олди  2 22:11АПЛ. "Арсенал"дан йирик ғалаба, лондонликларнинг сўнгги голини ўтган йили Ўзбекистонга қарши баҳсда ҳаракат қилган 17 ёшли ўйинчи урди  10 22:06Бундеслига. "Байер" 0:2ни 5:2 қилди, "Боруссия Дортмунд"дан жавобсиз 4та тўп, "Хоффенхайм" — "Лейпциг" ўйинида 7та гол  0 22:00Суперлига. Экстра-тайм: жорий мавсум узоқ давом этган ўйинлар  0 20:57А Серия. "Интер" "Верона"га қарши ўйин тақдирини биринчи бўлимнинг ўзида ҳал қилди  0

Сергей Лушчан: "Стандарт вазиятлар биз учун пенальтидек бўлиб қолди. Ҳисобда олдинга чиқиб олиш, биз учун "трагедия"га айланмоқда" News

Сергей Лушчан: "Стандарт вазиятлар биз учун пенальтидек бўлиб қолди. Ҳисобда олдинга чиқиб олиш, биз учун "трагедия"га айланмоқда"

Суперлига 21-туридан ўрин олган "Нефтчи" - "Навбаҳор" (2:2) учрашувидан сўнг "Лочинлар" бош мураббийи Сергей Лушчан матбуот анжуманида иштирок этди.

"Биз рақибдан кутган ўйин бўлди. Рақиб бугун ўзининг кучли жиҳатларини намойиш эта олди. Хулосалар икки хил. Биз бир ярим тайм давомида тайёрлаган барча режамизни амалга ошира олдик. Шу вақт ичида жуда яхши ўйнадик. Стандарт вазиятлар биз учун пенальтидек бўлиб қолди. Менинг фикримча, бизнинг жамоамизда 4-5 нафар футболчи иккинчи қаватда жуда яхши ўйнай олишади, аммо ўйинда стандартдан гол ўтказиб юборяпмиз. Гол уришимиз билан ўйинимиз ёмонлашиб бормоқда. Биз биринчи бўлиб гол урмаслигимиз керак экан, бу биз учун "трагедия"га айланмоқда. Гол ўтказиб юборганимиздан кейин эса яна ўйинга қайтмоқдамиз. Бу руҳиятга боғлиқ. Ушбу муаммони ҳал этишга кўп маротаба ҳаракат қилдик, аммо бефойда. Гол уришимиз билан ҳимояга ётиб оляпмиз. Натижадан қониқдим, сабаби икки жамоа ҳам бугун муносиб ўйин намойиш этди. Тенг курашли ўйин бўлди бугун", - деди Сергей Лушчан.

- Жамоангиз ўтказиб юборган тезкор гол ўйинга қанчалик таъсир ўтказди?

- Албатта. Биз биринчи дақиқадаёқ гол ўтказиб юборишимиз керак экан(ҳазил тариқасида). Муҳими, биринчи бўлиб гол урмаслик. Машғулотларда ушбу жиҳат устида ишлашимиз керак. Гол уришимиз ва ҳисобда олдинга чиқиб олишимиз билан дарҳол ҳимояланмоқдамиз. Ушбу муаммонинг ечимини топа олмаяпман. Менинг мураббийлик иқтидорим ушбу масалани ҳал этишга етмаяпти.


Rating: +2   

Comments

+3   
20 oct 22:08:30
Great Shokh
Ket aqling yetmasa, o'tirib qo'yding kubokni olaman deb. Trenerovkangniyam ko'rdim, hech qanday yangilik yo'q. 30 yil avvalgi uslub, shunaqa bo'lgandan keyin shu natijadan qoniqib yuraverasan, zamena qilishgayam miyyang ishlamas ekan, o'yinni kuchaytira oladigan Jiyanovni tushirmading, Nikabadze garang qo'yga o'xshab yuribdi. Hammang Navbahorni obro'sini yerga kirgazib yubording, mahalliy o'yinchilarga imkon berib, hammang yo'qol, Usmon Asqaraliyev ham bu natijani qila oladi
+2   
20 oct 23:27:55
Otabek Yusupov
Reply to comment by Great Shokh
Ket aqling yetmasa, o'tirib qo'yding kubokni olaman deb. Trenerovkangniyam ko'rdim, hech qanday yangilik yo'q. 30 yil avvalgi uslub, shunaqa bo'lgandan keyin shu natijadan qoniqib yuraverasan, zamena qilishgayam miyyang ishlamas ekan, o'yinni kuchaytira oladigan Jiyanovni tushirmading, Nikabadze garang qo'yga o'xshab yuribdi. Hammang Navbahorni obro'sini yerga kirgazib yubording, mahalliy o'yinchilarga imkon berib, hammang yo'qol, Usmon Asqaraliyev ham bu natijani qila oladi
Лушан болалар футболида яхши ишлайди манимча. Навбахордай катта жамоага олиб келишни узи галати бу тренерни. Ёки мавсумни бир нарса килиб якунлаб берасан дейилганми. Хуллас шунча пул билан бирорта бир макташга арзигулик иш булмади. На бирорта Намангандан махаллий ёш уйин чи кашф этилди, на бирор уйинчини тузукрок пулга бирор бир топ клубга трансфер килинди. Эссиз хавога совурилган шунча пуллар.
   
26 oct 21:13:15
Liverol Motor Oil
Reply to comment by Otabek Yusupov
Насаф неча марта чемпион булган. Агар шу 30 йил ичида бизда адолатли футбол булганда бу статистика бошкача куриниш олган буларди.
Ха,адолатли булганда балким Насаф 3-4 марта чемпион буларди,орада Нефтчи булиши мумкин эди,лекин Навбахор бирон марта яқин хам бормадику тан олинг.
   
26 oct 14:07:12
Otabek Yusupov
Reply to comment by Liverol Motor Oil
Факт буйича 1та чемпионлик 3та кубок ва 1та суперкубок. Бронза ва кумкш медаль сохиби кубок олмайди. 4та кубок жамоани катта жамоага айлантирмайди. Тем более чемпионликка почти 30-йил булибти. Узбекистон миқиёсида катта клублар бу Пахтакор,Нефтчи,Насаф,Локо ва Бунёдкор. Навбахор бу 5таликка етиб олишига анча бор. Узим Барселона ва Аякс жамоалари мухлисиман(Катта клублар)
Насаф неча марта чемпион булган. Агар шу 30 йил ичида бизда адолатли футбол булганда бу статистика бошкача куриниш олган буларди.
   
25 oct 21:54:38
Liverol Motor Oil
Reply to comment by Otabek Yusupov
Чемпион Узбекистана (1996), 9-кратный бронзовый призёр, 3-кратный обладатель и финалист Кубка Узбекистана, 1-й обладатель Суперкубка Узбекистана (1999). «Навбахор» — один из 2-х футбольных клубов Узбекистана (наряду с ташкентским «Пахтакором»), которые участвовали во всех 28 сезонах Суперлиги Узбекистана (до 2017 года называлась Высшей лигой). Шу кичик клубми? Сиз кайси клубга мухлиссиз?
Факт буйича
1та чемпионлик
3та кубок ва 1та суперкубок.

Бронза ва кумкш медаль сохиби кубок олмайди.
4та кубок жамоани катта жамоага айлантирмайди.
Тем более чемпионликка почти 30-йил булибти.

Узбекистон миқиёсида катта клублар бу Пахтакор,Нефтчи,Насаф,Локо ва Бунёдкор.
Навбахор бу 5таликка етиб олишига анча бор.

Узим Барселона ва Аякс жамоалари мухлисиман(Катта клублар)
   
22 oct 10:36:22
Otabek Yusupov
Reply to comment by Liverol Motor Oil
Катта клуб дегани бу кубокларни қаторлатиб ютиб ташлаган жамоа деб уйлардим. Навбахор бирон бир кубок ютганиги шу пайтгача курмадим.
Чемпион Узбекистана (1996), 9-кратный бронзовый призёр, 3-кратный обладатель и финалист Кубка Узбекистана, 1-й обладатель Суперкубка Узбекистана (1999).

«Навбахор» — один из 2-х футбольных клубов Узбекистана (наряду с ташкентским «Пахтакором»), которые участвовали во всех 28 сезонах Суперлиги Узбекистана (до 2017 года называлась Высшей лигой). Шу кичик клубми? Сиз кайси клубга мухлиссиз?
   
21 oct 22:14:36
Liverol Motor Oil
Reply to comment by Otabek Yusupov
Навбахор качон кичик клуб булган.
Катта клуб дегани бу кубокларни қаторлатиб ютиб ташлаган жамоа деб уйлардим.
Навбахор бирон бир кубок ютганиги шу пайтгача курмадим.
   
21 oct 13:50:01
Otabek Yusupov
Reply to comment by Liverol Motor Oil
Навбахордек катта жамоага???? Навбахор қачон катта клуб булиб қолди?
Навбахор качон кичик клуб булган.
-1   
21 oct 02:08:20
Liverol Motor Oil
Reply to comment by Otabek Yusupov
Лушан болалар футболида яхши ишлайди манимча. Навбахордай катта жамоага олиб келишни узи галати бу тренерни. Ёки мавсумни бир нарса килиб якунлаб берасан дейилганми. Хуллас шунча пул билан бирорта бир макташга арзигулик иш булмади. На бирорта Намангандан махаллий ёш уйин чи кашф этилди, на бирор уйинчини тузукрок пулга бирор бир топ клубга трансфер килинди. Эссиз хавога совурилган шунча пуллар.
Навбахордек катта жамоага????
Навбахор қачон катта клуб булиб қолди?
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика