Latest news

04:12"Андижон" ўз уйида "Динамо"ни йирик ҳисобда мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 04:07Чемпион "Насаф" Фарғонада "Нефтчи"га мағлуб бўлган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 02:57Ла Лига. "Барселона" "Сельта"га қарши ўйинда сўнгги дақиқаларда иккита гол ўтказиб, ғалабани қўлдан чиқарди  95 02:06"Челси" 100 миллионлик форвардни харид қилмоқчи?!  2 00:29А Серия. "Милан" ва "Ювентус" ўртасидаги ўйин нурсиз дуранг билан якунланди  9 00:26АПЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида "Тоттенхэм"га йирик ҳисобда таслим бўлди  26 23:11Битта гол урилган Тошкентдаги "Олимпик" — "Бунёдкор" ўйинидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 23:00Франция чемпионати. "Ланс" Ҳусановсиз ўз уйида "Марсель"дан учта тўп ўтказиб, мағлуб бўлди  7 22:49Моуринью "Реал" собиқ ўйинчисини нишонга олди  2 22:11АПЛ. "Арсенал"дан йирик ғалаба, лондонликларнинг сўнгги голини ўтган йили Ўзбекистонга қарши баҳсда ҳаракат қилган 17 ёшли ўйинчи урди  9 22:06Бундеслига. "Байер" 0:2ни 5:2 қилди, "Боруссия Дортмунд"дан жавобсиз 4та тўп, "Хоффенхайм" — "Лейпциг" ўйинида 7та гол  0 22:00Суперлига. Экстра-тайм: жорий мавсум узоқ давом этган ўйинлар  0 20:57А Серия. "Интер" "Верона"га қарши ўйин тақдирини биринчи бўлимнинг ўзида ҳал қилди  0 20:40Вадим Абрамов: "Барча голларни қарши ҳужумлар туфайли ўтказиб юбордик, ўйин учун режамиз умуман бошқача эди"  3 20:27Александр Хомяков: "Раҳбарият янги мутахассис излаётган экан, демак улар мендан мамнун эмас"  8

Сергей Лушчан: "Аброр Исмоилов Лео Месси ёки Роналдиньо эмас" News

Сергей Лушчан: "Аброр Исмоилов Лео Месси ёки Роналдиньо эмас"

Суперлиганинг 22-тури доирасида "Металлург" устидан қозонилган ғалабадан кейин "Навбаҳор" бош мураббийи Сергей Лушчан матбуот анжуманида қатнашди.

- Ғалаба қозондик, бу асосийси. Қолган гапларни кўп гапириш мумкин. Йигитлар бугун 1000 фоиз кучи билан ўйнашди. Уларни ғалаба билан табриклайман. Деярли бутун ўйинни 10 киши бўлиб ўйнаш жуда оғир. Биз учинчи марта шекилли, 10 киши бўлиб ўйинни якунлаяпмиз. Балки ўйинни 10 киши бўлиб бошлаш керакдир, билмайман. Асосийси ютдик. Ўйинда вазиятларимиз бўлди. Яримта ёки тўлиқ вазиятларимиз бўлган бўлса-да, фақатгина битта гол урдик.

- Филипп Иванович нега асосий таркибда майдонга тушмаяпти?

- Унинг жароҳати бор. У Тошкентда даволанди. Кеча илк марта машғулот ўтказди.

- Кейинги ўйинларда унинг майдонга тушиш эҳтимоли борми?

- Билмайман, кўрамиз. Олдин у ўйинга тушишга лойиқлигини кўрсатиш керак. Машғулотларда яхши шуғулланса, тушади. Бўлмаса йўқ. Ҳеч кимнинг жойи кафолатланмаган. Ким машғулотларда зўр бўлса, ўша ўйнайди.

- "Навбаҳор" бир киши кам бўлиб қолганидан кейин кучлироқ кўринмоқда.

- Йўқ, ундай бўлмади. Шунчаки футболчиларнинг эътибори янада ошади. Бир киши кам бўлиб қолганидан кейин руҳият биринчи ўринга чиқади. Вазифага қанча яхши ёндашса, ишлар яхши кетади. Йигитларда шу сифатни яхшилашга ҳаракат қиляпмиз. Айрим футболчиларда шундай таассуротлар бор, улар ўзларини рақибларидан бир бош устун деб ҳисоблашмоқда ва ишларнинг ярмини бажаришяпти. Улар исталган пайтда ғалабани илиб кетишни ўйлашмоқда. Ҳозирги пайтда рақибларимиз бизга қарши ҳимоявий ўйин кўрсатишяпти. Вазиятлар яратяпмиз, лекин ҳимояни ёриб ўтиш, голлар уриш осон бўлмаяпти. Шу сабабли барчасини руҳиятга боғлиқ деб ҳисоблайман. Саволингиз бўйича аниқ бир нима дея олмайман. Лекин биздаги муаммо руҳият билан боғлиқ дейишим мумкин. Илк кунданоқ "Навбаҳор"нинг бир қанча футболчилари юқори даражада эканлиги кўринган. Шу сабабли ўйинлардан олдин улар билан гаплашиб, маҳорат эвазига ҳамма ўйинда ҳам ғалаба қозониб бўлмаслигини, ишлаш, меҳнат қилиш кераклигини тушунтирганмиз.

- Аброр Исмоиловнинг кейинги ўйинларда бўлмаслиги "Навбаҳор"га қанчалик таъсир қилади?

- Ҳеч қандай. Исталган футболчини алмаштира оладиган захирамиз бор. Аброр Исмоилов - бу Аброр Исмоилов. У Лео Месси ёки Роналдиньо эмас. Бизда жамоа бор ва у бир футболчининг атрофига қурилган ва бу Аброр Исмоилов эмас. Термада ҳам асосий футболчилар бўлмаса ўйин ўзгармайдику. Биз жамоавий ўйинни қуришга ҳаракат қиляпмиз. Ҳужумдаги ва ҳимоядаги сурат кўринишни бошламоқда. Жамоалар бирор футболчининг атрофида ҳам ўйинни қуришади. Аброр яхши футболчи, лекин у ҳали тажриба орттириши керак. Аброрсиз ўйинимизда ўзгариш бўлишини кутмаяпман. Ҳа, ёмон ҳолат бўлди. Асосий таркиб футболчисини йўқотдик. Лекин бу келгуси ўйинда кучсизроқ бўламиз дегани эмас. Бироқ муаммо бунда эмас. Ҳар бир ўйинда биз рақибдан кўра кўпроқ вазият яратамиз, афсуски, фойдалана олмаймиз. Бу асосий сабаб. Агарда рақамларга қарайдиган бўлсак, бу кулгили бўлиши мумкин. Яратган вазиятларимиздан 20 фоизини голга айлантира олганимизда балки бирор ўйинимизда ҳатто дуранг ҳам ўйнамаган бўлардик. Икки метрдан гол ура олмасак, яна нима қилиш мумкин. Бу ерда гапирадиган нарсалар кўп.

- Учинчи ўринга курашиш учун имкониятлар етарлими?

- Кўрамиз. Бу футбол, бу ўйин. Олдиндан башорат қилиш қийин. Барчаси натижаларга, вазиятлардан гол уришимизга боғлиқ. Ўтган ўйинда 35 метрдан гол уриб, ҳисобни тенглаштирдик, бугун эса 2 метрдан гол ура олмаяпмиз. Гол ўтказишимиз эса осонгина бўлмоқда. Дарвозамиз ёнида стандарт бўлса бўлди. Шукурки, бугун рақибларга гол уриш учун имкон бермадик. Исталган бурчак зарбаси гол бўлмоқда. Буни ишлаб чиқиш қийин. Шунчаки рақибнинг даражасига боғлиқ.

- "Динамо"га қарши ўйиндан кейин "Навбаҳор" таркибининг 80 фоизи маҳаллий футболчилардан ташкил топиши ва ёшариши айтилганди. Бу "Андижон"га қарши ўйиндан кейин айтилган гапми ёки келишингиздан олдинги?

- Сизлар нотўғри эшитгансизлар. Бу вазифа. Ҳа, раҳбарият келаси йили таркибда маҳаллий, ўзимиздан чиққан футболчилар бўлиши кераклигини айтди. Демак, биз Наманган ва Фарғона вилоятидан кўпроқ футболчилар олиб, узоқроқ вилоят ва легионер футболчилардан қочиб, асосан маҳаллий коллектив шакллантирмоқчимиз. Бу тўғри йўналиш. Биз рақибларга қарайдиган бўлсак, ҳар бир жамоада бир неча нафардан наманганлик футболчилар бор. Буни мен ҳам, раҳбарият ҳам тушунмади. Айрим наманганлик футболчилар борки, ҳозир жамоага керак. Шартномам йил охиригача. Агарда буни узайтирадиган бўлсак, барчасини кўриб чиқамиз. Нима бўлган тақдирда ҳам, ўрнимда ким ишласа ҳам бу вилоят футболчиларини йиғиши керак. Улар жамоа учун керакли футболчилар бўлади.

Ҳа, илк кунларданоқ менга шундай топшириқ берилганди. Кубокка катта эътибор бериш ҳам керак эди. Келаси йили таркибда 80 фоиз футболчилар маҳаллий бўлиши йўлида ишлаяпман. Бунинг учун бир қанча молиявий муаммолар бор. Ҳозир легионерларга пул тўлаш осон эмас. Бир вақтлар "Бунёдкор"да ишлаганимда ҳам шундай муаммо бўлганди. Легионерга маҳаллий футболчиларнинг нархида пул тўланарди. Нега? Легионер келяптими демак, даража уч бош баланд бўлиши керак. Демак, бундай футболчи олиб келинмаса, маҳаллий футболчилар билан ўйнаган маъқул. Менга ҳозир шу йўл ёқяпти.

Rating: +7   

Comments

+1   
26 oct 03:34:29
Liverol Motor Oil
Reply to comment by Shaxzodbek Yusupov
Navbahor mutasaddilaridan soʻrab qolardik Lushanni mavsum oxirida javob berishini. Yoshlar bilan ishlaydigan va mazmunli futbol koʻrsatadigan murabbiy olib kelinglar. Gulshan yoshlar bilan yaxshi ishlaydi lekin jamoani oʻyinida mazmun yoʻqdek. Boshkovich yo Berdiyevga oʻxshagan murabbiy kerak. Kopadzemi yo boshqa murabbiy farqi yoʻq. Bu bilan keyingi yil Navbahorda faqat fanklub oʻyin tomosha qiladi xolos. Muxlislar uje mazmunsiz oʻyinlardan zerikdi
Жамоа "мутасаддиларига" жамоанинг тақдири по&уй.
Бу жамоани айнан шу йил,хеч қандай рақобат йуқ мавсум,Пахтакор,Локо,Бунёдкорлар энг кучсизланган йил чемпион қила олмаслик ута қийин иш эди.
Таркиби Олий Лигадаги энг кучлиси була туриб 6-7 уринда типирчилаб юришга хам таълант керак.
Буёғига энди на футболчиларда на мураббийларда мотивация қолади.
Шунча пул просто мусорга кетди.
Барибир анча мунча пул "арра" булгани аниқку лекин қолгани,футболчиларга тулангани умуман узиги оқламади.
Битта қойиллатган иши Ал Хилол билан дуранг уйнагани ва Бабаян,бошқа эсларлик нарсанинг узи булмади.
   
26 oct 17:02:11
Shaxzodbek Yusupov
Reply to comment by SHAHZOD
Фан клубниям ярими хам майдонда телефондан насаф пахтакорни уйинини куриб утиради))
Stadionga man ancha avval kirganimda internet ishlamasdi odam koʻpligidan
   
26 oct 15:53:27
SHAHZOD
Reply to comment by Shaxzodbek Yusupov
Navbahor mutasaddilaridan soʻrab qolardik Lushanni mavsum oxirida javob berishini. Yoshlar bilan ishlaydigan va mazmunli futbol koʻrsatadigan murabbiy olib kelinglar. Gulshan yoshlar bilan yaxshi ishlaydi lekin jamoani oʻyinida mazmun yoʻqdek. Boshkovich yo Berdiyevga oʻxshagan murabbiy kerak. Kopadzemi yo boshqa murabbiy farqi yoʻq. Bu bilan keyingi yil Navbahorda faqat fanklub oʻyin tomosha qiladi xolos. Muxlislar uje mazmunsiz oʻyinlardan zerikdi
Фан клубниям ярими хам майдонда телефондан насаф пахтакорни уйинини куриб утиради))
   
26 oct 15:39:39
Dilmurod Umarov
Reply to comment by Shaxzodbek Yusupov
Navbahor mutasaddilaridan soʻrab qolardik Lushanni mavsum oxirida javob berishini. Yoshlar bilan ishlaydigan va mazmunli futbol koʻrsatadigan murabbiy olib kelinglar. Gulshan yoshlar bilan yaxshi ishlaydi lekin jamoani oʻyinida mazmun yoʻqdek. Boshkovich yo Berdiyevga oʻxshagan murabbiy kerak. Kopadzemi yo boshqa murabbiy farqi yoʻq. Bu bilan keyingi yil Navbahorda faqat fanklub oʻyin tomosha qiladi xolos. Muxlislar uje mazmunsiz oʻyinlardan zerikdi
To'g'ri aytasiz,Paxtakor va Navbahorga aynan Temur Kapadzedek yoshlar bilan yaxshi ishlaydigan va yangi metodikaga ega murabbiy kerak
   
26 oct 14:08:38
Otabek Yusupov
Reply to comment by Liverol Motor Oil
Жамоа "мутасаддиларига" жамоанинг тақдири по&уй. Бу жамоани айнан шу йил,хеч қандай рақобат йуқ мавсум,Пахтакор,Локо,Бунёдкорлар энг кучсизланган йил чемпион қила олмаслик ута қийин иш эди. Таркиби Олий Лигадаги энг кучлиси була туриб 6-7 уринда типирчилаб юришга хам таълант керак. Буёғига энди на футболчиларда на мураббийларда мотивация қолади. Шунча пул просто мусорга кетди. Барибир анча мунча пул "арра" булгани аниқку лекин қолгани,футболчиларга тулангани умуман узиги оқламади. Битта қойиллатган иши Ал Хилол билан дуранг уйнагани ва Бабаян,бошқа эсларлик нарсанинг узи булмади.
1000% тугри.
   
26 oct 11:20:28
Liverpul Navbahor
Kecha bir kishi kam o'ynab g'alaba qozondi
   
26 oct 11:19:04
Liverpul Navbahor
Raxmat
   
26 oct 00:22:25
Shaxzodbek Yusupov
Navbahor mutasaddilaridan soʻrab qolardik Lushanni mavsum oxirida javob berishini. Yoshlar bilan ishlaydigan va mazmunli futbol koʻrsatadigan murabbiy olib kelinglar. Gulshan yoshlar bilan yaxshi ishlaydi lekin jamoani oʻyinida mazmun yoʻqdek. Boshkovich yo Berdiyevga oʻxshagan murabbiy kerak. Kopadzemi yo boshqa murabbiy farqi yoʻq. Bu bilan keyingi yil Navbahorda faqat fanklub oʻyin tomosha qiladi xolos. Muxlislar uje mazmunsiz oʻyinlardan zerikdi
   
25 oct 23:52:55
TEMUR
boshladi
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика