Latest news

08:09Месси Дембелени табриклади  1 07:44Хави АПЛ жамоасини бошқариши мумкин  1 02:06А Серия. "Наполи" навбатдаги ғалабасига эришди  0 01:58Ўтган мавсумнинг энг яхши жамоаси илк мағлубиятини қабул қилиб олди  4 01:50BALLON D'OR-2025  110 23:22Рэшфорд "Хетафе"га қарши баҳс куни Флик томонидан жазоланган экан  1 22:13"Реал ТВ": "Барселона" рақиблари ҳар 3,8 та қўполлик учун сариқ карточка олишмоқда  11 20:57"Реал"нинг асосий юлдузларидан бири январда жамоани тарк этиши мумкин  6 19:53УEФА Исроилни барча Европа мусобақаларидан четлаштириш ниятида  21 19:22Бензема Европага қайтиши мумкин: Моуринью Каримни "Бенфика"га чақирди  5 18:54Рубен Диаш: "Арсенал" билан ўйин биз учун ноодатий кечди"  0 18:27Артета: "Биз "Сити" билан ўйинда доминантлик қилдик"  6 18:00"Олтин тўп" ва "The Best" мукофотлари ўртасида қандай тафовут мавжуд?  13 17:38"Реал" "Олтин тўп" маросимини бойкот қилди  42 17:12"Манчестер Юнайтед" футболчиси Instagram ва Facebook'даги барча суратларни ўчириб ташлади. Мухлислар уни бунга мажбур қилди  3

Сербиялик мураббий Синиша Михайлович вафот этди News

Сербиялик мураббий Синиша Михайлович вафот этди

“Торино”, “Фиорентина” клублари ҳамда Сербия терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Синиша Михайлович 54 ёшида вафот этди. Бу ҳақда журналист Фабрицио Романо Twitter саҳифаси орқали хабар берди.

2019 йил Михайловичга оққон касаллиги ташхиси қўйилганди. Мутахассис анча муддат даволанди, шундан сўнг касаллик ортга чекинди. Бироқ 2022 йилнинг баҳорида хасталик яна уни безовта қила бошлади. Шунга қарамай, бу вақт давомида Михайлович мураббийлик фаолиятини давом эттираётганди.

Михайлович футболчилик фаолиятида ҳимоячи ампуласида ҳаракат қилган. У "Црвена Звезда", "Рома" сингари кучли жамоалар сафида тўп тепган, аммо "Лацио"даги (1998-2004) фаолияти орқали жамоатчиликка танилган. Михайлович 2006 йил “Интер” сафида бутсаларини михга илган. Халқаро миқёсда Михайлович аввалига Югославия, кейин эса Сербия ва Черногория терма жамоалари шарафини ҳимоя қилган.

2006 йил у "Интер"да ёрдамчи мураббий сифатида фаолиятини бошлаган. Шундан сўнг “Фиорентина”, Сербия терма жамоаси, “Сампдория”, “Торино” клубларида ишлаган. Охирги уч мавсум давомида Михайлович “Болонья”ни бошқарганди.

Rating: -21   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика