Latest news

00:33Шацких: "Ҳужумда эса бизга охирги узатма ёки зарба етишмади"  0 00:05Роналду 30 ёшга тўлганидан бери 450та гол урди  0 23:37Шавкат Мирзиёев - Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасининг раиси  6 23:20"Ал Аҳли" муддатидан аввал кейинги босқичда, Роналдунинг голлари "Ал Насср"га 3 очко тақдим этди  16 22:54Элит ОЧЛ. "Истиқлол" ва "Пахтакор" ўртасидаги зерикарли ўйинда ҳисоб очилмади  39 22:30Ансу Фати Роналдунинг жамоадошига айланиши мумкин  1 22:20"Барселона"нинг XXI асрдаги энг яхши футболчилари  13 21:25Британия топ-клублари Шотландия ёшлар терма жамоаси сардорини кузатишмоқда  0 20:45"Эвертон" собиқ футболчисига ҳайдовчи бўлиб ишлаш таклиф қилинди  1 19:45Элит ОЧЛ. "Истиқлол" – "Пахтакор". Таркиблар эълон қилинди. Машарипов бошланғич таркибдами?  18 19:20"Sky Sports"нинг Рубен Аморим билан жонли эфирда уюштираётган суҳбатини бузиб қўйган Эд Ширан кечирим сўради  0 18:55"Нефтчи" – "Насаф" баҳсида қаршиликлар футболчисини четлатиш учун асос бўлмаган — Эксперт-ҳакамлар комиссияси хулосаси  8 18:24"Астон Вилла" "Манчестер Юнайтед" ҳужумчисини сотиб олмоқчи  1 17:58"Реал" "Ливерпул"га қарши ўйин олдидан жиддий йўқотишга учради  21 17:31Салоҳ: "Деярли декабрь бўлди ва мен клубда қолиш учун бирорта ҳам таклиф олмадим"  4

Сайриддин Гаффаров хайрия акцияси Тожикистонда ҳам катта акс-садо бермоқда! News

Сайриддин Гаффаров хайрия акцияси Тожикистонда ҳам катта акс-садо бермоқда!

Хабарингиз бор, кеча собиқ футболчи Сайриддин Гаффаровнинг оғир бетобликка дучор бўлиб қолгани ва шу сабабли уни қўллаб-қувватлаш учун хайрия акцияси старт олгани тўғрисида маълумот бергандик.

Қувонарлиси, эҳсонпарвар, саҳоватпеша инсонлар кўплиги боис Сайриддиннинг ҳолатига жим қараб турмаяптилар. Шу билан бирга, ушбу хабар Тожикистонда ҳам ўзига яраша реакция келтириб чиқарди. 

Негаки, Сайриддин Тожикистон чемпионатининг бир қатор клубларида тўп тепгани сабабли маҳаллий жамоалар ва мухлислар Гаффаровга ёрдам кўрсатиш истаги билан чиқмоқдалар. 

Айни пайтда "Нефтчи" жамоасида дарвозабонлар мураббийи сифатида фаолият кўрсатиб келаётган тожикистонлик Фарруҳ Бердиев ҳам собиқ ўйинчи ҳақидаги маълумотдан хабар топди. Натижада "Андижон" клуби матбуот хизматига Гаффаров масаласида шундай деди:

"Мен Сайриддин Гаффаровни яхши танийман. Кўп йиллардан бери биламан. Тожикистон чемпионатида "Равшан" Кулоб, "Хосилот-Фархор", "Регар-ТадАЗ", "Хўжанд" сингари клубларда ўйнаган. Айнан 2014 йилда у билан "Хўжанд" сафида бирга тўп тепганмиз. У ҳар бир ўйнаган клубида етакчи бўлган. 

Гаффоровга нисбатан ҳам инсон, ҳам футболчи сифатида ҳурматим баланд. У кучли ўйинчи бўлган, чап оёғида кучли зарбага эга эди. Куни кеча Сайриддинни расмларини ОАВ орқали кўриб жуда ачиндим. Жуда яхши инсон сифатида ҳурмат қозонган. Бундай касалликка учраганини билмагандик. Сайриддин учун қўлимиздан келган барча ёрдамни аямаймиз. 

Тожикистонда Гаффаровни жуда кўплаб мухлислари бор. "Равшан" сафида ОФК Кубогида ҳам тўп тепган. У ерда ҳам футболчининг кўплаб дўстлари бор. Шунинг учун тожикистонлик мухлислар Сайриддинни яхши танийдилар. Гаффаровга "Нефтчи" жамоаси ҳам қўлидан келганича ўз ёрдамини аямайди. Сайриддин билан тез орада алоқага чиқиб, ҳолидан хабар оламиз.

Рости, Гаффаровни бундай аҳволда кўриб жуда ачиндим. Ўзимиз ҳам футбол ўйнаганмиз. Кўнглим эзилиб кетди ва кўзим жиққа ёшга тўлди. Тожикистонда уни қўллаб-қувватлайдиган мухлислари ниҳоятда кўп. Қаерда ўйнаган бўлса, ўша клуб раҳбарлари ҳамда футболчилари барчаси Сайриддиннинг бугунги ҳолатига бефарқ эмаслар. Биз тожикистонликлар ҳам жим қараб турмаймиз", – деди Бердиев "Андижон" матбуот хизматига.


Ҳисоб рақами: 4073 4200 7787 3325 (VISA)

P.S. Тожикистонлик меҳри дарё, саҳий, футбол ва инсон тақдирига бефарқ бўлмаганлар учун: Душанбе сити картасидан Ўзбекистон картасига халқаро пул ўтказмаси.


Хайрия учун карта рақамлари - 8600 0609 6678 9944 (Комилова Наргиза, UZCARD)

4073 4200 7787 3325 (Сайриддин Гаффаров, HUMO)

Rating: +14   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика