Latest news

15:32"Футбол олами". "Навбаҳор"да 0:5, "Пахтакор" аутсайдерни юта олмади, ОКМКдан 5:1  0 15:21​Про лига. "Олимпик" – "ФарДУ". Таркиблар маълум  0 15:06Антонио Конте: "Скудеттодан кейин биздан умидлари катта"  1 14:39Ўзбекистон U-15 терма жамоаси ОКМК U-16га ҳеч қандай имкон қолдирмади  1 14:11"Арсенал" асосий футболчиси 2 ойга сафдан чиқди  2 13:42Жоан Лапорта: "Олтин тўп" учун сўровномадаги иккинчи ўрин Ямалга мотивация беради"  11 13:14"Барселона" ярим ҳимоячиси тахминан 3 ҳафта майдонга тушолмайди  0 12:46Қосим-Жўмарт Тўқаев ФИФА президенти билан учрашди  4 12:19"Насаф"нинг рақиби Қирол Кубоги 1/8 финалига йўл олди  3 11:53Усмон Дембеле: "Олтин тўп" фаолиятимдаги мақсадим эмасди"  12 11:29"Бавария" ҳимоячиси "Реал"га ўтишни истамоқда  1 10:48Деклан Райс: "Улар бизни ҳурмат қила бошлашди"  4 10:20Пролига. Бугун 15-турга старт берилади  0 09:47Мбаппе Франция рекордини янгилади  4 09:15Ямал тарихга кирди  16

"Саудия Арабистонининг ғалабаси тасодиф эмас, мен ўйиндан олдин камида дуранг кутгандим" - Жалолиддин Машарипов News

"Саудия Арабистонининг ғалабаси тасодиф эмас, мен ўйиндан олдин камида дуранг кутгандим" - Жалолиддин Машарипов

Сўнгги йилларда Ўзбекистоннинг энг яхши ўйинчиларидан бири, ҳозирги вақтда Саудия Арабистонининг "Ал Насср" жамоасида тўп тепаётган Жалолиддин Машарипов, Осиё жамоаларининг ўйинлари ҳақида фикр билдириб ўтди.

- Саудия Арабистони ва Япониянинг Жаҳон чемпионати 1-туридаги ғалабалари тасодифми?
- Саудия терма жамоасининг Аргентина устидан қозонилган ғалабасини тасодиф деб ҳисобламайман, мен ўйин олдидан камида дуранг кутгандим. Саудиялик ўйинчиларни яхши биламан, ҳозирги вақтда жуда тартибли ва яҳши ўйин намойиш этишмоқда. Япония ва Саудия терма жамоаларини узоққа боришини башорат қилгандим, Японлар олдиндан катта турнирларда яхши иштирок этишади ва куни кеча улар Германияни мағлуб этишди тартибли ва интизомли ўйин кўрсатиб, шунинг учун Япония ва саудияликларни турнирда яхши иштирок этишига ишонаман ва кейинги ўйинларда Саудия Арабистонига ҳудди шундай хоҳиш ва мотивация билан ўйнашиши керак. Агарда кейинги ўйинларда Аргентинани ютгани учун жамоа бемалол ўйнаса, Мексика ва Польша ҳам кучсиз рақиб эмас, плей-офф босқичига чиқиш учун ҳудди шундай тартиб ва хоҳиш билан ўйнаши керак. Япония гуруҳдан чиқса керак, чунки уларнинг имкониятлари кўп ва кўп япон ўйинчилари Европанинг яхши чемпионатларда ўйнашади. Японлар Европа футболини анча яхши билишади.

- Саудия Арабистонида Ёсир Ал Шаҳрони билан Самлон Ал Фараж жароҳат олди. Бу қанчалик катта йўқотиш?
- Бу катта йўқотиш, чунки икки ўйинчи ҳам терма жамоада ва ўз клубларида муҳим ва етакчи ўйинчилар, бири чап қанотда ўйнайди ва бири эса майдон марказини назорат қилади. Бу йўқотишлар жамоага таъсир қилади.

- Сизнинг фикрингизча ким чемпион бўлади?
- Финалда Бразилия ва Франция ўйнашини кутаяпман. Ўзим Бразилия терма жамоасига мухлислик қиляпман. 


Rating: -9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика