Latest news

12:21"Арсенал" "Милан" футболчисига қизиқмоқда  0 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: "Аталанта" — "Интер" ва бошқалар  0 11:50“Фенербахче” 40 млн евролик трансферни амалга ошириши мумкин  0 11:21Расман: Расул Йўлдошев — "Динамо" футболчиси  1 10:48"Астон Вилла"нинг муҳим футболчилари "Арсенал"га қарши ўйнамайди  3 10:20"Тоттенхем"га Германия МТЖ аъзоси керак  0 09:51"Вулверхэмптон" АПЛнинг антирекордини ўрнатди  0 09:23Криштиану Роналду: "Мавсум ўртасида ҳеч ким чемпион бўлмайди"  1 08:50"Машъал"да нима гаплар? Жамоани бир қатор футболчилар тарк этган  5 08:14Арне Слот: "Виртц "Ливерпуль" учун ҳали кўплаб голлар уради"  1 07:33Эрон ОАВ Сергеевнинг "Сепахон"даги ойлигини маълум қилди  15 03:30U-23 Осиё чемпионати-2020. Стадионни пайҳон қилган атлетлар, кулгига қолган ТВ, туғилган кунида Ўзбекистонга иккита гол урган футболчи, Сон Хён Минга сув ташиттирган мураббий ҳамда кубокни ирғитган Шаҳбоз Беғамов ҳақида ҳикоя қиламиз  5 02:40А Серия. "Ювентус" аутсайдер майдонида ишончли ғалаба қайд этди  0 01:17"Астон Вилла" клуб рекордини такрорлади  5 00:54"Аркадаг" кетма-кет учинчи марта Туркманистон Кубогини қўлга киритди  19

Саудия Арабистонидан навбатдаги юриш! "Ал Аҳли" "Челси" харид қилмоқчи бўлган форвард учун таклиф суммасини оширди News

Саудия Арабистонидан навбатдаги юриш! "Ал Аҳли" "Челси" харид қилмоқчи бўлган форвард учун таклиф суммасини оширди

Саудия Арабистонининг "Ал Аҳли" жамоаси Англия терма жамоаси форварди трансферига жиддий киришган кўринади.

Жидданинг "Ал Аҳли" жамоаси "Брентфорд" ҳужумчиси Айвен Тоунини қўлга киритмоқчи ва таклиф этилган суммани янада оширди.

"The Sun" нашрининг хабар беришича, арабларнинг дастлабки таклифи 35 миллион фунт стерлинг бўлган ва инглизлар бу таклифни рад этишган. "Брентфорд" аввалроқ Тоунининг трансферини 70 миллионга баҳолаётганди, лекин форварднинг ўзи клубини алиштирмоқчилиги туфайли "арилар" нархни бироз туширишга розилар.

Бундан ташқари, форвард учун курашда "Челси" ҳам иштирок этмоқчи. "Футболчилар инқирози"га учраган лондонликлар трансфер ойнаси ёпилгунга қадар ҳужумчи сотиб олмоқчи. "Арилар" тахминан 45 миллион фунт (53 миллион евро / 58 миллион доллар) эвазига Тоуни билан хайрлашишга тайёрлар.

Ўз навбатида, Тоуни ва унинг оиласи Саудия Арабистонидан бўлган таклифга якуний жавобларини ҳали айтишмаган.

Фаолияти давомида Айвен Премьер-лиганинг 85 ўйинида майдонга тушган ва 35 та гол уришга эришган. 

Саудия Арабистони чемпионатининг ўтган мавсумида "Ал Аҳли" учинчи ўринни эгаллади.

"Ал Ҳилол"? "Ал Насср"? "Ал Иттиҳод"? Йўқ "NEOM SC"!

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика