Latest news

18:50Усмоновнинг сўнгги сонияларда киритган голи "Андижон"ни мағлубиятдан қутқариб қолди  20 18:43"Қизилқум" — "Насаф". Таркиблар маълум  3 18:36"Мальорка" — "Атлетико". Таркиблар маълум  0 18:08Туркия Суперлигаси. "Башакшехир"нинг "Аланяспор"га қарши ўйин учун таркиби маълум  2 17:56БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ"нинг "Ал Васл"га қарши ўйин учун таркиби маълум, Ғаниев асосий таркибда  0 15:26"Манчестер Юнайтед" Вальверде эвазига "Реал"га ўз футболчисини беришга тайёр  4 14:38"Арсенал" 80 млн евролик испанни харид қилмоқчи  1 13:58Левченко: "Нега ғалабани мухлислар билан нишонламайман? Барчаси ўйиндаги асаб ва руҳий чарчоқ сабаб"  5 13:14Фергюсон "Манчестер Юнайтед"га қайтмоқчи эканини тан олди  17 12:35Аморимнинг "Реал"даги трансфер мақсади маълум бўлди  5 11:56"Реал" "Ливерпул"нинг навбатдаги юлдузини нишонга олди  11 11:20Месси МЛС тўпурарлар пойгасида етакчилик қилмоқда - 22 та ўйинда 22 та гол  5 10:53Бугун бўлиб ўтадиган "Арсенал" - "Манчестер Сити" баҳси учун жамаоларнинг эҳтимолий таркиби  19 10:27Мареска Санчеснинг 3-дақиқада олган қизили ҳақида гапирди  3 09:55Хаби Алонсо "Реал Мадрид" тарихида фақат икки мураббий эришган муваффақиятни такрорлади  10

Сарвар Шоаҳмедов: "Муҳими, жамоамиз ғалаба қозонса бўлди" News

Сарвар Шоаҳмедов: "Муҳими, жамоамиз ғалаба қозонса бўлди"

Футзал бўйича Олий лиганинг янги мавсуми бошланди. Тошкентнинг "Локомотив" футзал жамоаси илк ўйинида ғалаба қозонди.

"Нефтчи"га қарши кечган беллашувда "темирйўлчилар" 7:4 ҳисобида ғалаба қозонишди. Учрашувдан кейин "Локомотив" клуби тажрибали футзалчиси Сарвар Шоаҳмедов ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Футзал бўйича янги мавсум бошлангани билан барчани табриклайман. Таркибимиз анча янгиланди. Терма жамоа футболчилари тарк этганидан кейин кўпроқ ёшларга имконият тақдим этилмоқда. Жамоамиз мавсум давомида яхши натижалар кўрсатишга эътибор қаратади. Дейлик, мана шу ўринни оламиз? деган вазифа йўқ.

"Нефтчи" қандай жамоа эканини билардик. Ўтган йилда ҳам уларга ўйнаганмиз. Жамоа ёмон эмасди. Қийин ўйин бўлишини билардик. Биз уларга яхшироқ тайёргарлик кўрганимиз, ўйин давомида сезилди. Натижада, ғалаба қозондик.

Мавсум давомида нечта гол уришимни очиғи билмайман. Мен учун асосийси жамоа ғалаба қозонишда давом этса, катта ютуқ ҳисобланади.

"Максам-Чирчиқ" билан баҳсда ғалаба қозониш учун майдонга тушамиз. Жамоа анча ёш, кўп ҳаракат қилади. Қолаверса, таркибида бир нечта тажрибали футболчилари бор. Қийин ўйин бўлади", – деди Шоаҳмедов.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика