Latest news

17:21"Қўқон-1912" — "Қизилқум". Таркиблар маълум  0 16:57Пепе Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Вильярреал" форварди Ямал ва Мбаппени ортда қолдирди  0 16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  0 15:43"Арсенал" — "Ноттингем Форест". Таркиблар маълум  6 15:19ЎзЭл Классикосига превью  14 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  5 14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  1 13:08Эриксен нега "Вольфсбург"га ўтишга қарор қилганини айтди  0 12:32Гави тахминан икки ойни ўтказиб юбориши мумкин  2 11:58"Монтеррей" Марсьяль трансферини эълон қилди  1 11:20Февзи Давлетов: "Навбаҳор" билан ўйинда биз ғалабага яқинроқ эдик"  6 10:58Азиз Ибрагимов: "Учрашув дерби мақомида ўтади, аммо ғалаба "Пахтакор"ники бўлади"  14 10:35Артета: "Ливерпуль" кучайиб кетди"  6 10:09Шухрат Раҳмонқулов: "Пахтакор" – "Нефтчи" ўйинида биринчи гол урган ғалаба қозонади"  2

Санъат Шихов: "Ўтиш ўйинида "Қўқон-1912"га осон бўлмайди" News

Санъат Шихов: "Ўтиш ўйинида "Қўқон-1912"га осон бўлмайди"

Бир неча кун олдин ПРО-Ллиганинг сўнгги тур учрашувлари бўлиб ўтди.

Якуний натижаларга кўра, "Қўқон-1912", "Машъал", "Шўртан" жамоалари Суперлига йўлланмаси учун курашни давом эттирадиган бўлди. Қўқонликларнинг тажрибали футболчиси Санъат Шихов мавсумдаги қийинчиликлар ва олдиндаги ўйинлар ҳақида фикрларини билдирди. 


- Жорий йилги Про лига қандай ўтди? Про лигада бу йил пасайиш бўлдими?
- Про лига савияси тушганми ёки йўқ, бу саволга аниқ жавоб бера олмайман. Барча жамоаларнинг стадионлари аъло даражада. Лекин тақвим жуда ноқулай тузилганини айта оламан. Мураббийларга қийин. Бутун мавсум давомида футболчиларнинг спорт формасини ушлаб туриш осон эмас. Ўйлашимча, 11та жамоа Про лига учун жуда кам. Биз учун бу йилги чемпионат кўнгилдагидек ўтмади. Мақсадимиз тўғридан-тўғри Суперлигага йўлланма олиш эди. Ҳозирча бунинг уддасидан чиққанимиз йўқ. Биринчи даврадаги йўқотилган очколар қимматга тушди. Энди бор умидимиз ўтиш ўйинларидан. Имкониятимиз йўқолмаган. Суперлигага йўлланма олишга ва мухлисларни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз. 

- Яна қайси факторлар қийинчилик туғдирди?
- Юқорида айтганимдек тақвим масаласи. Бир ойда 2та ўйин ўтказган пайтларимиз ҳам бўлди. 

- Қайси жамоаларда юқорига интилиш, кучайишни сездингиз?
- "Арал" жамоасида кўрдим, дея оламан. "Шўртан" ва "Машъал" жамоаларини ҳаммамиз яхши биламиз. Лекин "Арал" бу мавсумда ҳаммага бош оғриқ бўлди. 

- Шароит ва жамоаларнинг даражаси Суперлигага яқинлашдими?
- Шароит борасида катта фарқ йўқ. Про лиганинг деярли барча жамоаларида шароитлар яратилган. Бироқ ўйин борасида 2-3та жамоанинг савияси пастлиги аниқ. 

- Суперлигани ҳам кузатиб боряпсизми? Ўтиш учрашувида қайси жамоа рақиб бўлишини кутяпсиз?
- Суперлигадаги ҳар бир учрашувни кузатиб боришга тўғри келмоқда. Ким рақиблик қилишидан қатъий назар, уларга қийин бўлади. Про лиганинг 3та жамоасининг даражаси Суперлиганинг даражаси билан тенг.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика